11.2. Токлар резонанси
R,L,C элементлари параллел уланган занжирда киришдаги кучланиш билан занжирнинг тармоқланмаган қисмидаги ток фаза бўйича устма-уст тушиб қолганда кузатиладиган ҳодиса токлар резонанси дейилади. Бу режимда занжир параметлари қандай ва ўзаро қандай боғланганлигини кўрамиз.
Токлар резонанси тенглик бажарилганда юз беради, унда
ёки .
Резонанс нуқтасида занжирнинг тўла ўтказувчанлиги минимал бўлиб, актив ўтказувчанликка тенг бўлади:
.
Шунинг учун занжирдаги умумий ток ўзининг энг минимал қийматига эга бўлади:
Индуктив ва сиғим элементидаги ток векторлари қиймати жиҳатидан тенг, фаза бўйича эса қарама-қарши йўналган бўлади, шунинг учун умумий токнинг реактив ташкил этувчиси "О" га тенг бўлади :
Элементлари кетма-кет уланган занжирдаги каби, параллел уланган занжирда ҳам резонанс икки усулда:
а) занжирнинг параметрлари L ва C ўзгармас бўлса, манба кучланиши частотасини ( ) тебраниш контурининг хусусий частотасига ( ) ростлаш, бунда = 0= - резонанс частотаси;
б) тебраниш контурининг хусусий частотаси 0 ни (L ёки C параметрлардан бирортасини ўзгартириш ҳисобига) манба частотаси қийматига тенглаштириш йўли билан ҳосил қилинади.
Резонанс вақтида ўзаро компенсацияланган
ва
реактив токлар миқдорлари жиҳатидан манбадан келаётган умумий ток I дан бирмунча ортиб кетиши мумкин. Шунинг учун ҳам бу ҳодиса токлар резонанси деб аталади.
Реактив ўтказувчанлик ва лар қанчалик катта бўлса, ва токлари ҳам шунчалик катта бўлади:
,
бунда - резонансли параллел уланган занжирнинг (тебраниш контурининг) тўлқин ўтказувчанлиги дейилади.
нинг дан неча карра катталиги қуйидаги нисбатдан аниқланади:
бунда - контурнинг асллик коэффициенти, унга тескари миқдор
контурнинг сўниши дейилади.
Токлар резонанси ҳодисаси энергия манбаларининг қувват имкониятидан тўла фойдаланишга ёрдам беради. Токлар резонансида реактив энергия фақат L ва C элементлар орасида циркуляцияланиб, шунга кўра «манба – истеъмолчи» узатиш линиясини қўшимча токлар билан юкламайди. Токлар резонанси (ёки реактив қувватларни параллел компенсациялаш) ҳодисаси электр энергияси генераторларининг ва электр узатиш линияларининг қувват имкониятларидан тўла фойдаланиш имкониятини беради. Бу ҳодисадан амалда кенг тарқалган синхрон компенсаторлар ёрдамида саноат аҳамиятига эга бўлган энергетик қурилмаларнинг қувват коэффиценти cоs ни оширишда кўпроқ фойдаланилади
Do'stlaringiz bilan baham: |