06.02.2018 йилдан бошлаб 2018 – 2019 йил ўқув йилининг II-семестир учун қуйилган фанлар билан танишиб чиқдик. Хусусан мутахассислик фанлардан: Профессор. Ганиева.М.Х “Оила ва болалар билан ижтимоий иш”. Доцент Заитов.Э.Х. “Комуникация сотциологияси”. Доцент Латипова.Н.М “Аутрич технологиялари” фанлари. Илмий семинар, Илмий-тадқиқод ва илмий-педагогик иши магистирлик дессиртациясини таёрлаш бўйича дарс соатлари ҳафтанинг пайшанбаси кунлари қўйлди. 2. Илмий-тадқиқот ишлар
2018 йил 15-сентябрь куни расман 5А520101-Ижтимоий иш (оилалар ва болалар билан ишлаш) мутахассислиги 1-курс магистратура талабаси сафига кирдим. Ўзбекистон Миллий Унверситети Ижтимоий фанлар факультети Ижтимоий иш кафедирасининг № 4-сонли мажлисида илмий магистрлик дессиртацияси ишимнинг мавзуси тасдиқланди: “Аёллар муаммоларини ҳал этишда ижтимоий шерикчиликни аҳамияти (Самарқанд вилояти мисолида)” илмий рахбарим Педагогика фанлар номзоди, доцент Нарбаева Танзила Камаловна бириктириб берилди. Илмий магистрлик дессиртацияси ишимнинг мавзуси бўйича изланишлар олиб бордим ва адабиётлар билан танишдим. Самарқанд вилоятининг статистик маьлумотларининг таҳлили билан биргалик иш олиб борилган натижаларни билиб олдим.
Илмий раҳарим билан биргаликда илмий фаолият учун ажратилган пайшанба ва шанба ҳафта кунларида “Аёлларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари” мавзусида илмий мақолани яратдик, мақолани Ўзбекистон Миллий унверситетининг “ЎзМУ хабарларига” бердик.
3. Илмий-педагогик ишлар
Биз гуруҳимиз билан I-семестир учун қуйилган фанлар юзасидан хусусан илмий тадқиқот методологиясидан илмий иш нима, унинг таркиби қисми, тузилишини ўргандик.
Ёрдамга мухтож болалар билан ижтимоий иш фанимизда, болалар билан ижтимоий иш олиб боришда ижтимоий иш ҳодими қандай ишлаши, ёндашув, малака ҳамда амалиётни биргаликда юритишимиз, бу борадаги тадқиқодлар таҳлиларини мухокама қилдик.
Имконияти чекланган болалар ва уларнинг оилалари билан ижтимоий иш олиб боришда биз оилаларнинг турларини, ногиронлиги бор шахс билан олиб борилаётган мулоқат-сухбат этикасини, ногилонлик турларини, уларнинг оилаларини жамият аъзолари томонидан қандай қабул қилинишини билиб олдим.
Ижтимоий ишда ПР (Пиар) технологиялари фанида ижтимоий иш фанида ПР технологиялари нима учун кераклиги, биз ПР орқали жамиятдаги инсонларга тушунтириш ишлари олиб бориш жараёнида ҳамда қўллаш керак бўлганда бевосита амалиёт билан назарияни бирлаштириш учун кераклигини, ПР технологияларининг турларини, қайерда ПР ўтказиш, жараёнга қандай таъсир қилишини ўрганиб, тахлил қилишни ўргандим.
Шахарларнинг ижтимоий муаммолари фанида эса қандай шаҳарларнинг муаммолри бор, уларнинг ечимлари ва йўлларини амалиётга жорий қилинишин билиб олдим.
Ярим йиллий машғулотлар давомида 2019 йилнинг 18 февралидан 23 февралигача Ижтимоий иш кафедирасида Илмий семинар триниги бўлганлиги сабабли, Илмий-тадқиқод ва илмий-педагогик иши магистирлик дессиртациясини таёрлаш бўйича дарс соатларини гуруҳимиз билан биргаликда устозларимизнинг дарс жараёнларига кириб фаол қатнашдик. Хусусан:
Мен катта ўқитувчи Н.Абдиқадированинг “Ижтимоий сиёсат”, “Оила ва болаларнинг ижтимоий ҳимояси”фанларини III-курс Ижтимоий иш ўзбек гуруҳи ҳамда II-курс Ижтимоий иш ўзбек гуруҳларига семинар машғулотларига кирдим.
Доцент Э.Х.Заитовнинг “Конфликтология” фанидан ҳам I-курс Ижтимоий иш ўзбек гуруҳига семинар машғулотларига кирдим.
Семинар машғулотлари мутахассислик фанлари учун ўзимга керак бўладиган кўникма ва малакага эга бўлдим.
Do'stlaringiz bilan baham: |