5/1 педагогика кенгашига тайёрлаган маълумотномаси кун тартиби: 1



Download 160 Kb.
bet1/3
Sana07.06.2023
Hajmi160 Kb.
#949513
  1   2   3
Bog'liq
5-кенгаш 2022-2023 - для слияния


7-умумий ўрта таълим мактаби ўқув-тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари К.Курамбаевнинг 2023 йил 9 январь куни ўтказиладиган
5/1 педагогика кенгашига тайёрлаган
МАЪЛУМОТНОМАСИ

КУН ТАРТИБИ:


1. 8-9-10-11-синфларда физика ва кимё фанининг ўқитилиши, амалий машғулотларда техник воситалар АКТ ва лаборатория анжомларидан фойдаланиш самараси тўғрисида.

Мактабда физика фанини 6-9-10B-синфларда Н.Отажонова, 10-11-синфларда Юсупова Маҳфуза ўқитади. Улар олий маълумотли ва тажрибали педагогдир. Фан ўқитувчилари томонидан дарсларда янги педтехнологияларни жорий қилиш ва кўргазмалилик асосида машғулотлар олиб борилмоқда. Физика хонаси замон талаблари асосида жихозланган ва лаборатория асбоб-анжомлари билан таъминланган. Мактабда физика фанини ўқитилиши яхши йўлга қўйилган. Физика дарсларини ўтказилиши кузатилганда, ўқитувчиларнинг кўргазмалилик асосида ва лаборатория асбоб-анжомларидан фойдаланиб дарс ўтиши натижасида ўқувчилар билими ошганлиги аниқланди. Дарсларда янги педтехнологиялар асосида ва интерфаол методлардан фойдаланган ҳолда машғулотлар олиб бориш давомида ўқувчилар активлиги ошди. Ўқувчилар кейинги мавзуларга тайёрланиб келишга ҳаракат қилмоқдалар. Физика фани ўқитувчиси Н.Отажонованинг 2022 йил 13 октябрда 8A-синфда «Электр кучланиш ва уни ўлчаш.» мавзусида, 2022 йил 30 октябрда 7-синфда «Масса ва унинг бирликлари.» мавзусида, 2022 йил 22 ноябрда 8Б-синфда «Истеъмолчиларни кетма-кет улаш» мавзусида, 2022 йил 12 декабрда 10Б-синфда «Aйланма ҳаракат динамикаси » мавзусида, 2022 йил 13 декабрда 9-синфда «Иссиқлик жараёнларининг қайтмаслиги.Термодинамиканинг II қонуни» мавзусида ўтказган дарслари намунали деб топилди. У дарсларда ўқувчиларни фикрлаш қобилиятларини ўстиришга катта эътибор қаратади ва ҳар бир дарсни кўргазмали қуроллар ва АКТ ёрдамида, лаборатория асбоб-анжомларидан фойдаланиб ўтади. Ўқитувчининг иш режаси билан танишганда шу кунгача 6-синфларда тўртта лаборатория, 7-синфларда икки лаборатория, 8-синфларда учта лаборатория ва иккита амалий машғулот, 9-синфларда иккита лаборатория ва иккита амалий машғулот , 10Б -синфларда иккита лаборатория машғулоти ўтказилганлиги аникланди. Ўкувчиларнинг фандан тутган дафтарларини ёзилиши кузатилганда, 6-7-8-9-10 - синф ўкувчиларининг дафтарлари назорат килиб борилганлиги аникланди.


Физика фани ўқитувчиси М.Юсупованинг 2022 йил 21 ноябрда 10А-синфда « Товуш тўлқинлари» мавзусида, 2022 йил 24 ноябрда 11-синфда « Ўзгарувчан ток занжиридаги индуктив ғалтак.» мавзусида ўтказган дарслари намунали деб топилди. У дарсларда ўқувчиларни фикрлаш қобилиятларини ўстиришга катта эътибор қаратади ва ҳар бир дарсни кўргазмали қуроллар ва АКТ ёрдамида, лаборатория асбоб-анжомларидан фойдаланиб ўтади. Ўқитувчининг иш режаси билан танишганда шу кунгача 10А -синфларда иккита лаборатория машғулоти, 11-синфда бир лаборатория машғулотлари ўтказилганлиги аниқланди. Ўқувчиларнинг фандан тутган дафтарларини ёзилиши кузатилганда, 10-11- синф ўқувчиларининг дафтарлари назорат қилиб борилганлиги аниқланди.
Мактабда кимё фанини 7-11-синфларда Қаландарова Машҳура ўқитади. У олий маълумотли ва тажрибали педагогдир. Фан ўқитувчиси томонидан дарсларда янги педтехнологияларни жорий қилиш ва кўргазмалилик асосида машғулотлар олиб борилмоқда. Кимё хонаси замон талаблари асосида жихозланган ва лаборатория асбоб-анжомлари билан таъминланган. Мактабда кимё фанини ўқитилиши яхши йўлга қўйилган. Кимё дарсларини ўтказилиши кузатилганда, ўқитувчининг кўргазмалилик асосида ва лаборатория асбоб-анжомларидан фойдаланиб дарс ўтиши натижасида ўқувчилар билими янада ошганлиги аниқланди. Дарсларда янги педтехнологиялар асосида ва интерфаол методлардан фойдаланган ҳолда машғулотлар олиб бориш давомида ўқувчилар активлиги ошди. Ўқувчилар кейинги мавзуларга тайёрланиб келишга ҳаракат қилмоқдалар.
Кимё фани ўқитувчиси Қаландарова Машҳура 2022 йил 18 ноябрда 9-синфда лаборатория иши №1 ”Карбонат кислота ва карбонатларнинг хоссалари” мавзусида. 2022 йил 21 ноябрда 8-синфда “Турли кимёвий боғланишга ега бўлган моддаларнинг кристалл панжараси нусхаларини тайёрлаш.”мавзусида. 2022 йил 24 ноябрда 7-синфда “Кимёвий формулалар асосида ҳисоблашга оид масалалар ечиш”. 2022 йил 25 ноябрда 9-синфда “Углерод (IV)-оксиди олиш ва унинг хоссалари билан танишиш” мавсусида. 2022 йил 18 ноябрда 10-синфда “Этиленнинг олиниши ва хоссаларини ўрганиш.” мавзусида. 2022 йил 5 декабрда 9-синфда “Табиий силикат намуналари билан танишиш.”мавзусида. 2022 йил 12 декабрда 9-синфда “Шишанинг турлари ва уларнинг таркиби билан танишиш.” мавзусида. 2022 йил 9 декабрда 8-синфда “Оксидланиш-кайтарилиш реаксиялари тенгламаларини тузиш” мавзусида, 2022 йил 13 декабрда 9-синфда “Силикат саноати” мавзусида. 2022 йил 15 декабрда 7-синфда”Кимёвий элементларнинг табиий оилалари” мавзусида. 2022 йил 15 декабрда 11-синфда “Эритма консентратсияси ва уни ифодалаш усуллари. Фоиз консентратция” мавзусида, 2022 йил 23 декабрда 9-синфда “Металларнинг намуналарини кўздан кечириш” мавзусида. 2022 йил 26 декабрда 9-синфда “Қотишмалар” мавзусида ўтказган дарслари намунали деб топилди.
7-синфларда 1 та амалий машғулот, 8-синфларда 1 та лаборатория машғулот, 9-синфларда 5 та лаборатория ва 1 та амалий машғулот, 10-синфларда 1 та амалий машғулотлари ўтказилганлиги аникланди. Ўкувчиларнинг фандан тутган дафтарларини ёзилиши кузатилганда, 7-8-9-10-11-синф дафтарлари назорат қилиб борилганлиги аниқланди.
Юкорида кўрсатилган ютуқлар билан бирга мактабда айрим камчиликлар
ҳам мавжуд.
- кейинги 3 йил ичида матбуотда чиққан мақолалари ва олимпиадаларга, фан олимпиадаларига ўқувчиларни қатнашиб ўрин олишларига кам эътибор берилганлиги аниқланди.
-тестлар банкини ишлаб чикиш лозим;
- Хар хил мавзуларда дарс ишланмалари ва рефератлар ишлаб чиқиш;
-битирувчиларни ОТМга кириши учун тайёргарлиги ишларини янада ошириш.
Ушбу камчиликларни методбирлашмалар йиғилишида кўриб чиқиш
ва бажарилишини таъминлаш лозим.
Ўқув –тарбия ишлари буйича
директор уринбосари: К.Курамбаев
Хонқа туман халқ таълими бўлимига қарашли 7-сонли умумий ўрта таълим мактаби
педагогика Кенгашининг
Қ А Р О Р И
2022 йил 9 январь № 5 \1 Мадир кишлоги
8-9-10-11-синфларда физика ва кимё фанининг ўқитилиши,
амалий машғулотларда техник воситалар АКТ ва лаборатория
анжомларидан фойдаланиш самараси тўғрисида
Юқоридагиларга асосан 7-умумий ўрта таълим мактаби педагогика Кенгаши
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :
1. Мактабда физика ва кимё фанини ўқитилиши сохасида бир мунча ишлар амалга оширилган бўлсада, айрим камчиликлар ҳам борлиги қайд қилинсин.
2. Мактабда физика ва кимё фани бўйича ўқувчиларни олимпимадаларга, кўрик танловларга, олий ўқув юртларига кириш учун тайёрлаш масалалари фан ўқитувчилари зиммасига юклатилсин.
3. Бу фанлар бўйича дарсларни сифат ва самарадорлигини ошириш, ўқувчилар билим савиясини яхшилаш, мактабдан ва синфдан ташқари ишларни ташкил қилиш, метод бирлашмалар фаолиятини такомиллаштириш мактаб ўқув-тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари ва маънавий-маърифий тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари зиммасига юклатилсин.
4. Ушбу карорнинг бажарилишини назорат қилиш ўқув-тарбия ишлари бўйича
директор ўринбосари К.Курамбаевга юклатилсин.

Кенгаш раиси: Ғ.Аллаберганов


Котиби: Г.Болтаева





Download 160 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish