51-боб. Омонат сақлаш 1-§. Омонат сақлаш ҳақида умумий қоидалар 875-модда. Омонат сақлаш шартномаси


-модда. Ашё йўқолганлиги, кам чиққанлиги ёки шикастланганлиги учун омонат сақловчининг жавобгарлиги



Download 87,12 Kb.
bet6/24
Sana16.03.2022
Hajmi87,12 Kb.
#497474
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
fkfpk

889-модда. Ашё йўқолганлиги, кам чиққанлиги ёки шикастланганлиги учун омонат сақловчининг жавобгарлиги
Омонат сақловчи сақлаш учун қабул қилинган ашё йўқолганлиги, кам чиққанлиги ёки шикастланганлиги учун ушбу Кодекснинг 333-моддасида назарда тутилган асосларга кўра жавобгар бўлади.
Профессионал омонат сақловчи ашёнинг йўқолиши, кам чиқиши ёки шикастланиши:
енгиб бўлмас куч таъсири оқибатида;
ашёнинг уни сақлаш учун қабул қилиш чоғида омонат сақловчи билмаган ва билиши шарт бўлмаган яширин хоссалари туфайли;
сақланаётган ашёнинг йўқолганлиги, кам чиққанлиги ёки шикастланганлиги юк топширувчининг қасддан қилганлиги ёки қўпол эҳтиётсизлиги натижасида юз берганлигини исботламаса жавобгар бўлади.
Шартномада назарда тутилган сақлаш муддати ёки омонат сақловчининг талабига кўра ашёни қайтариб олиши шарт бўлган вақт тугагач, юк топширувчи сақланаётган ашёни қайтариб олмаса, омонат сақловчи бундан буён ашё йўқолганлиги, кам чиққанлиги ёки шикастланганлиги учун қасддан ҳаракат қилган ёки қўпол эҳтиётсизлик қилган тақдирдагина жавоб беради.
890-модда. Омонат сақловчининг жавобгарлик даражаси
Ашё йўқолганлиги, кам чиққанлиги ёки шикастланганлиги туфайли юк топширувчига етказилган зарар, агар қонунда ёки сақлаш шартномасида бошқа ҳол назарда тутилган бўлмаса, ушбу Кодекснинг 324-моддасига мувофиқ омонат сақловчи томонидан қопланади.
Ашё текин сақланганида унинг йўқолиши, кам чиқиши ёки шикастланиши туфайли юк топширувчига етказилган зарар:
ашёлар йўқолганлиги ва кам чиққанлиги учун — йўқолган ёки етишмаётган ашёларнинг қиймати миқдорида;
ашёлар шикастланганлиги учун — уларнинг қиймати қанча суммага камайган бўлса, шунча сумма миқдорида қопланади.
Агар омонат сақловчи жавобгар бўлган ҳолда шикаст етиши натижасида ашёнинг сифати ундан дастлабки вазифаси бўйича фойдаланиш мумкин бўлмайдиган даражада ўзгарган бўлса, юк топширувчи ундан воз кечишга ва омонат сақловчидан ушбу ашёнинг қийматини, шунингдек, агар қонунда ёки омонат сақлаш шартномасида назарда тутилган бўлса, бошқа зарарни ҳам қоплашни талаб қилишга ҳақли.

Download 87,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish