51-боб. Омонат сақлаш 1-§. Омонат сақлаш ҳақида умумий қоидалар 875-модда. Омонат сақлаш шартномаси


-модда. Ашёни сақлаш учун учинчи шахсга топшириш



Download 87,12 Kb.
bet4/24
Sana16.03.2022
Hajmi87,12 Kb.
#497474
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
fkfpk

884-модда. Ашёни сақлаш учун учинчи шахсга топшириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар қонунчиликда ёки омонат сақлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, омонат сақловчи юк топширувчининг розилигисиз ашёни сақлаш учун учинчи шахсга топширишга ҳақли эмас, башарти буни юк топширувчининг манфаатлари зарур қилиб қўйган ва омонат сақловчи унинг розилигини олиш имкониятидан маҳрум бўлган бўлмаса. Омонат сақловчи ашёни учинчи шахсга топширганлиги ҳақида юк топширувчини кечиктирмай хабардор қилиши шарт.
(884-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Сақлаш учун ашё топширилган учинчи шахснинг ҳаракатлари учун омонат сақловчи жавоб беради.
885-модда. Омонат сақлаганлик учун тўланадиган ҳақ
Омонат сақлаганлик учун ҳақ сақловчига сақлаш тамом бўлганидан кейин, борди-ю, сақлаш учун даврлар бўйича ҳақ тўлаш назарда тутилган бўлса — ҳар бир давр тамом бўлганидан кейин тўланиши шарт.
Агар сақлаш омонат сақловчи жавобгар бўлмаган вазиятлар туфайли шартлашилган муддатидан олдин тўхтатилса, омонат сақловчи ҳақнинг мутаносиб қисмини, ушбу Кодекс 883-моддасининг биринчииккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда эса, ҳақнинг ҳаммасини олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Агар сақлаш омонат сақловчи жавобгар бўладиган вазиятлар туфайли муддатидан олдин тўхтатилса, у сақлаганлик учун ҳақ талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлмайди, бу ҳақ устидан олган суммаларни эса юк топширувчига қайтариши шарт.
Агар шартномада назарда тутилган муддат тугаганидан кейин сақлаб турилган ашё юк топширувчи томонидан қайтариб олинмаган бўлса, у ашёни бундан кейин сақлагани учун омонат сақловчига тегишли миқдорда ҳақ тўлаши шарт.
Ушбу модданинг қоидалари омонат сақлаш шартномасида бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса қўлланилади.
886-модда. Омонат сақлаш юзасидан қилинган харажатларни қоплаш
Агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ашёни сақлаш харажатлари тўланадиган ҳақ суммасига киритилади. Алоҳида харажатлар омонат сақлаш шартномасида назарда тутилган ҳақ суммасига ёки харажатлар таркибига киритилмаслиги назарда тутилади.
Агар омонат сақлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ашё текинга сақланганида юк топширувчи амалда қилинган зарур харажатларни омонат сақловчига тўлаши шарт.

Download 87,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish