51-боб. Омонат сақлаш 1-§. Омонат сақлаш ҳақида умумий қоидалар 875-модда. Омонат сақлаш шартномаси


-модда. Ашёни меҳмонхонада сақлаш



Download 87,12 Kb.
bet10/24
Sana16.03.2022
Hajmi87,12 Kb.
#497474
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24
Bog'liq
fkfpk

899-модда. Ашёни меҳмонхонада сақлаш
Меҳмонхона унда яшаётган шахс томонидан олиб кирилган ашёларнинг йўқолганлиги, кам чиққанлиги ёки шикастланганлиги учун омонат сақловчи сифатида алоҳида келишув бўлмаган тақдирда ҳам жавоб беради, ашё енгиб бўлмайдиган куч, ашёнинг ўз хоссалари оқибатида ёки меҳмонхонада яшовчининг ўзи, унинг ҳамроҳлари ёки унинг ёнига келган шахслар айби билан йўқолган, кам чиққан ёки шикастланган ҳоллар бундан мустасно.
Меҳмонхона ходимларига ишониб топширилган ашё ёки мўлжалланган жойга (меҳмонхона номери ва бошқаларга) жойлаштирилган ашё меҳмонхонага олиб кирилган ашё деб ҳисобланади.
Пул, бошқа валюта қимматликлари, қимматли қоғозлар ва бошқа қимматбаҳо ашёлар сақлаш учун алоҳида омонат сақлаш шартномаси бўйича қабул қилиб олинган бўлсагина, меҳмонхона уларнинг йўқолганлиги учун жавобгар бўлади.
Меҳмонхонада яшаётган, ўз ашёларининг йўқолганлиги, кам чиққанлиги ёки шикастланганлигини билиб қолган шахс меҳмонхона маъмуриятига бу ҳақда кечиктирмай хабар қилиши шарт. Акс ҳолда меҳмонхона ашёларнинг тўлиқ сақланмаганлиги учун жавобгарликдан озод қилинади.
Меҳмонхона бу ерда яшаётган шахсларнинг ашёлари сақланиши учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаслигини эълон қилган тақдирда ҳам, жавобгарликдан озод қилинмайди.
Меҳмонхоналарда талаб қилиб олинмаган ашёларни сақлаш муддатлари ва уларнинг тақдири ушбу Кодекс 897-моддасининг бешинчи қисмида ёзиб қўйилган қоидаларга мувофиқ белгиланади.
Ушбу модданинг қоидалари мотеллар, дам олиш уйлари, санаторийлар, ётоқхоналар, ҳаммомларда, шунингдек ташкилотга келадиган фуқароларнинг ашёларини сақлаш учун махсус ажратилган жойларга эга бўлган бошқа ташкилотларда ҳам ашёларни сақлашга нисбатан қўлланади.
900-модда. Низоли ашёларни сақлаш (секвестр)
Секвестр тўғрисидаги шартнома бўйича ашёга эгалик қилиш хусусида ораларида низо чиққан икки ёки бир неча шахс низоли ашёни учинчи шахсга берадилар. Учинчи шахс низо ҳал бўлгач, ашёни суд қарори билан ёки низолашаётган ҳамма шахсларнинг келишувига мувофиқ кимга тегишли бўлса, ўша шахсга қайтариб бериш мажбуриятини олади (шартнома секвестри).
Низоли ашё суднинг қарорига кўра секвестр тартибида сақлаш учун топширилиши мумкин (суд секвестри).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд томонидан тайинланган шахс ҳам, шунингдек баҳслашаётган тарафларнинг ўзаро келишувига мувофиқ белгиланадиган шахс ҳам суд секвестри бўйича омонат сақловчи бўлиши мумкин. Ҳар иккала ҳолда ҳам, агар қонунчиликда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, омонат сақловчининг розилиги талаб қилинади.
(900-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Секвестр тартибида сақлашга кўчар мулклар ҳам, шунингдек кўчмас мулклар ҳам топширилиши мумкин.

Download 87,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish