Саккизинчи гуруҳ – жойларда ижтимоий аҳамияти ва ижодий қизиқишига кўра ташкил этилган бирлашмалар
(Жангчи фахрийлар уюшмаси, Авто-мотоҳаваскорларнинг кўнгилли жамияти, Ихтирочилар ва рационализаторлар
жамияти, Сайёҳлар ва ҳаваскорлик қўшиқларининг клублари, Ногирон болалар ота-оналарининг уюшмаси ва
бошқ.).
Шундай қилиб, республикада жамоатчилик ташкилотларини
ривожлантириш ўзининг янги тараққиёт босқичига қадам қўйдики, бу
босқич ННТ тикланиш жараёнининг фаоллашуви ва улар сонининг ўсиши
билан характерланади. Бироқ кўп сонли нодавлат ташкилотларининг
пайдо бўлиши ҳали уларнинг барқарор фаолияти ва яшовчанлигидан
далолат бермайди.
5-§. Ўз-ўзини бошқарув органларининг фаолияти ва уларнинг жамиятни демократлаштиришдаги ўрни.
Фуқаролик жамияти институтлари тизимида ўзини ўзи бошқариш
органларининг ўрни беқиёсдир. Зеро, бошқа мамлакатлардан
фарқли ўлароқ, маҳалла институти юртимизда минг йиллар давомида
синалган ва чуқур илдиз отган, аҳолини бирлаштириб турадиган
ижтимоий ҳодиса сифатида ривожланиб келмоқда. Айниқса, унинг
ҳозирги бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида халқимизнинг урфодатлари, анъаналари ва қадриятларини сақлаб қолиш, уларни
жипслаштириш кафолати сифатида майдонга чиқаётганлигини яққол
кўриб турибмиз.
Маҳалланинг тузилмаси ва функцияси вазиятга қараб ўзгариб
турган, аммо у ўзини ўзи бошқариш тамойилини сақлаб қолган, ўз
ҳудудида истиқомат қилувчи кишилар ўртасида ижтимоий-иқтисодий
муносабатларни мувофиқлаштириб турган.
Маҳалла ўзини ўзи бошқариш органларининг энг ёрқин кўриниши,
айни пайтда фуқаролик жамиятининг асоси ва таянчи деб тан
олинганлиги билан ҳам ўзининг юксак мавқеига эга. У юксак маданият
ва кишилар ўртасидаги муносабатлар маънавиятига асосланади.
Мустақиллик йиллари мобайнида жамиятдаги бошқарув
тизимларини ислоҳ қилиш, давлат вазифаларини жамоат
ташкилотларига босқичма-босқич ўтказиш, яъни кучли давлатдан
кучли жамиятга ўтиш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Ушбу жараёнда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари
ва уларнинг асосий негизини ташкил этувчи маҳалла институти
фуқаролик жамияти институтларининг энг муҳим бўғини сифатида
муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.
Мустақиллик Ўзбекистонда маҳалла институтига мустаҳкам
ҳуқуқий пойдевор яратишнинг фаол жараёнини бошлаб берди.
Биринчи ҳуқуқий ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
бўлди, унинг 105-моддасида қуйидагича белгилаб қўйилган: “Шаҳарча, қишлоқ ва овулларда, шунингдек улар таркибидаги маҳаллаларда
ҳамда шаҳарлардаги маҳаллаларда фуқароларнинг йиғинлари ўзини
ўзи бошқариш органлари бўлиб, улар икки ярим йил муддатга раисни
(оқсоқолни) ва унинг маслаҳатчиларини сайлайди”.
Конституциянинг ушбу қоидаси маҳалланинг ҳуқуқий асосларини
янада ривожлантириш учун дастуруламал бўлиб хизмат қилди.
Шундай қилиб, 1993 йил 2 сентябрь куни “Фуқароларнинг ўзини ўзи
бошқариш органлари тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Ушбу қонун
илк марта қонунчилик даражасида маҳалла фаолиятини тартибга
солди, яъни унинг ҳуқуқий мақомини белгилаб берди.
Фуқароларнинг моддий мустақиллиги ва сиёсий-ҳуқуқий онги
ошишига сабаб бўлаётган демократик ислоҳотлар чуқурлашиб, бозор
муносабатлари ривожланиб боргани сари маҳалла институтининг
ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш зарурати туғилди. Натижада
Do'stlaringiz bilan baham: |