5-мавзу. ЎЗбекистонда демократик, фуқаролик жамияти асосларининг шаклланиши, амалга оширилган сиёсий ислоҳотлар(2-соат). режа


-§. Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлар ва уларнинг сиёсий, ижтимоий ҳамда иқтисодий жараёнлардаги иштироки. Ижтимоий-шерикчилик



Download 114,15 Kb.
bet8/14
Sana30.04.2022
Hajmi114,15 Kb.
#595997
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
5-маъруза

4-§. Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлар ва уларнинг сиёсий, ижтимоий ҳамда иқтисодий жараёнлардаги иштироки. Ижтимоий-шерикчилик.
Фуқароларнинг муайян ташкилотларга уюшиши қадимданоқ
мавжуд бўлган. Турли ҳунармандчилик маҳаллалари, уюшмалар ҳамда
бирлашмалар ўрта асрлар ва ундан кейинги даврда шаклланган бўлиб,
жамият аъзоларини бир мақсад атрофида бирлаштиришда муҳим роль
ўйнаган. Юртимиз ҳудудида ҳам ҳунармандчилик маҳаллалари, яъни
уюшмалари асрлар давомида бир касб эгаларининг муайян манфаат
асосида бирлаштириб турган, уларни янада фаоллаштириб, ишлаб
чиқариш, савдо-сотиқнинг ривожланишига туртки берган. XIX асрга
келиб бундай бирлашмаларнинг сони оша бошлаган. XX асрнинг
бошларига келиб эса юртимиз ҳудудида турли кўринишдаги ижтимоий,
сиёсий ва маданий бирлашмаларнинг сони анча кўпайди. Истиқлолга
эришганимиздан сўнг фуқароларнинг жамоат ташкилотларига уюшиш
тарихи мутлақо янги даврни бошлади. Ўзбекистонни мустақиллик
йилларида шаклланган ва ривожланган жамоат ташкилотларининг
вазифасини аввалги даврлар жамоат бирлашмаларига таққослаб
бўлмайди. Бугунги кунда жамоат ташкилотлари ва фуқароларнинг
ўзини ўзи бошқариш органлари фуқаролик жамиятининг муҳим
институтига айланди, давлат ва жамият бошқарувида иштирок
этувчи муҳим тизимга эга бўлди, фуқароларнинг ҳар жиҳатдан ҳуқуқ
ва манфаатларини таъминлаш имконига эга бўлган жамоатчилик
назоратининг асосий ўзаги бўлиб қолди. Умуман, Ўзбекистонда
фуқаролар бирлашмаларининг ривожланиши тарихини шартли
равишда бир неча даврларга бўлиш мумкин.
Биринчиси, мустамлака бўлгунга қадар ўтган давр. Бу босқич
тахминан XIX асрнинг 60-йилларигача бўлган даврни қамраб олиб,
деҳқонлар (миришкорлар), ҳунармандлар, халқ ичида юрувчи
санъаткорларнинг нопрофессионал бирлашмаларини ўз ичига олади.
Ҳашар яъни муайян хусусий ёки ижтимоий муаммони ҳал қилишда
умумий ёрдам кўрсатиш институтини ўзбек халқининг энг қадимий
анъанаси сифатида, вақтинчалик меҳнат фуқаролик иттифоқи шакли,
деб ҳисоблаш мумкин. Бундан ташқари, Ўзбекистонда ўзини ўзи
бошқаришнинг ўзига хос модели мавжуд бўлиб келган ва ҳозирда
ҳам амал қилмоқда. Бу маҳалла институти ҳисобланади.
Иккинчиси, мустамлакачилик даври, яъни колониал босқич
(1865–1917 йиллар) сиёсийлашган жамиятлардан иборат эди.
Бу жамиятлар чоризм ва маҳаллий бошқарув ҳукуматининг
зулмига қарши қаратилган эди. Шунингдек, манфаатлар асосида
тузилган турли адабий тўгараклар (масалан зиёлилар йиғиладиган
бедилхонлик, машрабхонлик, навоийхонлик кечалари)дан иборат эди.
Бу даврда ҳаттоки, археология, куйловчи қушлар ихлосмандларининг
маҳаллий тўгараклари, шашмақомчилар жамияти ва бошқалар
тузилди. Барча тўсиқларга қарамасдан, суфийларнинг диний
жамоалари ҳам фаолият кўрсатиб келган. Табийки, мустамлакачилик
ўзга ғоянинг ҳар қандай кўринишини, миллий уйғониш ва фуқаролар
мустақил фаолиятини ҳар томонлама бўғишга ҳаракат қилди.

Download 114,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish