6-чизма. Жами таклиф ўзгаришининг таъсири
Агарда жами таклиф эгри чизиғи Қ1 дан Қ2 га қараб силжиса, нархлар даражаси Р1 дан Р2 га қараб ўсади, бандлик камаяди ва инфляция келиб чиқади. Буни биз стагфляция деб атаймиз.
Бошқа бир вазиятда, масалан, нархларга боғлиқ бўлмаган омиллардан бирортаси ўзгариб, жами таклифнинг ўзгаришига олиб келсин. Яъни, ернинг бахоси пасайса, корхоналардан олинадиган солиқлар камайса ва натижасида махсулот бирлигига кетган сарф-харажатлар қисқарса, унда жами таклиф эгри чизиғи Е3 нуктада кесиб ўтади. Бунда нархлар мувозанат даражаси Р1 дан Р3 га қараб силжийди ва ишлаб чиқаришнинг мувозанатли хажми Қ1 дан Қ3 га ошади, яъни, иқтисодий ўсиш холати мавжуд бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |