5-мавзу: ялпи талаб ва ялпи таклиф модели дарс мақсади



Download 109,5 Kb.
bet3/6
Sana21.02.2022
Hajmi109,5 Kb.
#72572
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
5 мавзу

Фоиз ставкаси самараси шуни билдирадики, жами талаб эгри чизиғининг силжиши нархлар даражаси ўзгаришининг фоиз ставкасига, демак, истеъмол харажатлари ва инвестицияларга бўлган таъсирига боғлиқ. Аниқ айтганимизда, агар бахо даражаси ошса, фоиз ставкаси хам ошади, ўсган фоиз ставкалари ўз навбатида истеъмол харажатлари ва инвестицияларнинг камайишига олиб келади.
Демак, товарларнинг бахо даражалари ошса, истеъмолчиларга харид қилиш учун катта миқдорда нақд пул керак бўлади. Ишбилармонлар учун хам иш хақи ва бошқа харажатларни тўлашга катта миқдорда пул зарур бўлади. Қисқача айтганда, товарлар бахоси даражаларининг юқорилиги пулга бўлган талабни оширади.
Пул бирлиги хажми ўзгармаган холатда талабнинг ошиши пулдан фойдаланишни чигаллаштиради. Бу фоиз ставкасини кўрсатади. Фоиз ставкалари юқори шароитда ишбилармонлар ва ахоли харажатлари миқдори камайиб, тезда фоиз ставкалари ошишига мослашади.
Бундан шундай хулосага келишимиз мумкинки, нархларнинг ўсиши пулга бўлган талабни кўпайтириб, фоиз ставкасининг ошишига олиб келади ва шу туфайли миллий махсулотнинг реал хажмига бўлган талаб қисқаради.
Моддий қийматликлар самараси ёки реал касса қолдиклари шуни билдирадики, нархлар даржасининг ошиши, жамғарилган пул активлари (омонатлар, облигациялар) реал харид қобилиятини пасайтириб юборади. Бундай шароитда ахоли янада камбағаллашиб боради ва бу ўз-ўзидан харажатлар миқдорини қисқартиради.
Масалан, муайян шахс активида 10 млн. сўм бўлса, ундан хеч иккиланмасдан бирорта автомашина сотиб олиши, агарда инфляция ушбу шахс активининг тўлаш қобилиятини 6 млн. сўмга тушуриб юборса, у машини сотиб ололмаслиги мумкин.
Импорт харидлар самараси шуни билдирадики, бирор мамлакатда товар ва хизматларнинг ички нархлари ташки нархларга нисбатан ошиб борса, шу хизмат ва товарларга талаб камаяди ва ўз навбатида импорт махсулотларга бўлган талаб ошади. Ва, аксинча, ички нархларнинг пасайиши импортнинг камайишига ва экспортнинг ошишига ёки миллий махсулотга талаб ошишига олиб келади.
Юқорида кўриб ўтилган омиллар жами талабнинг нарх омиллари деб аталади, чунки миллий ишлаб чиқариш реал хажмининг ўзгариши фақат нархларгагина боғлиқ. У эгилувчан нарх модели деб аталади. Бундан ташқари жами талабнинг нархларга боғлиқ бўлмаган омиллари хам мавжуд. Демак, жами талаб уй хўжалиги, корхоналар, хукумат ва хорижий шериклар талабларидан ташкил топади. Унда харажатлардаги ўзгаришлар жами талабнинг миқдорида ўз аксини топади ва унинг эгри чизиғини чапга ёки ўнгга силжитади. Жами талабнинг нархларга боғлиқ бўлмаган омилларига қўйидагиларни киритамиз:
1. Истеъмол харажатларидаги ўзгаришлар:
а) истеъмолчиларнинг қўлларидаги моддий қийматликлар ўсганда;
б) истеъмолчилар келажакда ўз даромадлари кўпайишини кутиши натижасида кўпрок харид килишни афзал кўришса;
в) истеъмолчиларнинг карзлари миқдори камайса ва уларга хозирги кунда кўпрок харид қилиш имконини берса;
г) истеъмолчилар даромадларидан олинадиган солиқлар ставкаси камайса.
2. Инвестиция харажатларидаги ўзгаришлар:
а) фоиз ставкалари пул массаси кўпайиши билан ошиб боради ва шунга мувофиқ инвестиция харажатлари қисқаради;
б) инвестициялардан кутилаётган фойда нормаси ошса;
в) корхоналардан олинадиган солиқлар миқдори камайса;
г) технология - янги техникалар ишлаб чиқаришга жалб қилинса;
д) захирадаги қувватлар ўзгариши натижасида.
3. Давлат харажатларининг ўзгариши, яъни давлат янги-янги харажатлар миқдорини оширганда. Масалан, харбий харажатлар ва янги касалхона ва бошқа муассасалар қуришга қарор қилганда.
4. Соф экспорт харажатлари.
5. Бошқа мамлакатлар миллий даромадларининг ўсиб бориши.
6. Валюта курсларидаги ўзгаришлар.



Download 109,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish