Моцартнинг № 11 Ля мажор сонатасидан «Рондо»(«Туркча марш»)и, «Весенная» қўшиғи.
Людвиг ван Бетховен (1770 - 1827) Л. Бетховен ижодида мусиқа олами ўзига хос янги оҳанг ва йўналишларни кашф этди. Л. Бетховен немис шаҳарларидан бири Боннда 1770 - йилда туғилди. Унинг оиласининг барча аъзолари турли чолғуларда ижро қилар, сарой хорида қўшиқ айтар эдилар. Л. Бетховеннинг мусиқий қобилияти жуда ёш пайтида намоён бўлди. Кельн шаҳрида Л. Бетховен саккиз ёшида биринчи концертини беради.
1792 - йилдан 22 ёшли композитор Венага келади ва умрининг охиригача шу ерда яшаб ижод қилади.
Вена даврида Л. Бетховен томонидан яратилган фортепиано сонаталаридан № 8 «Патетик» (1798), № 14 «Лунная», симфоник асарларидан № 3 «Қаҳрамонлик»ларда композиторнинг янги туйғу, янги ғоя, шу билан биргаликда ҳали тингловчиларга тушунарсиз бўлган, лекин тингловчиларни мафтун этган мусиқий олами ва товушлари ҳукумронлик қилар эди.
Л. Бетховен машақатли ҳаёти унинг соғлигига таъсир ўтказди, 26 ёшида қулоқи эшитмай қолаётганини сезди. Шунга қарамай унинг энг машҳур асарлари ХИХ - аср бошида ёзилди. Улар «Эгмонт ва Кориолан» увертюралари, катта куч ва матонатга эга «Аппоссионата», «Крейсер» фортепиано сонаталари, фортепиано ва оркестр, скрипка ва оркестр учун концертлар, «Фиделио» операси бу операга битта эмас тўртта увертюра ёзган, бироқ Л. Бетховен лирик йўналишда ҳам «Пасторал» симфонияси ва «Аврора» сонаталарини ҳам ёзган. Л. Бетховен тўққизта симфония ёзган, шулар ичида энг машҳурлари № 3(1803), № 5(1808), 1824 - йилда № 9 симфония ва «Тантанали» месса хор асари ўзининг бетакрорлиги билан ажралиб туради.
1827 - йилда Л. Бетховен оғир касалликдан кейин вафот этди. Унинг дафн маросими машҳур мусиқачи ва халқнинг намойишига айланиб кетди.
«К Элизе» фортепиано пъесаси. «Сурок» қўшиғи.
Германияда мусиқа таълими тизими
Германиянинг йирик немис композитори ва буюк педагоги Карл Орф (1895-1982) жаҳонда кенг тарқалган болалар мусиқий тарбия услубиётининг асосчиларидан бири ҳисобланади. Жак-Далькрознинг ўқув тизимига асосланиб К.Орф "Оддий мусиқа" (элементар мусиқа) ғоясини ишлаб чиқди ва бу ғояни Мюнхендаги (Гюнтер мактаби) гимнастика ва рақс мактабидаги ўқитиш услубига айлантиради. 1953 - йилда Австриянинг Зальцбург шаҳрининг Моцартеум деб номланган мусиқа даргоҳида Карл Орф институти ташкил топиб, у АҚШ, Англия, Германия, Хиндистон каби 30 дан ортиқ мамлакатларни бирлаштирган баобру илмий муассасага айланиб кетди.
К.Орф номидаги институтда 400 дан ортиқ ўқувчи, 50 дан зиёд педагог таълим олади. К.Орф кашф этган болалар ва усмирлар мусиқий тарбия усули ўқувчиларнинг мусиқий фолклордан кенг миқиёсда фойдаланиши, уларнинг ижодий кўникма ва имкониятларини ривожлантиришга асосланган.
Ушбу ўқув усули тамойиллари халқаро аҳамиятга эга бўлган "Шулверк" тўпламида ўзининг бадиий - методик талқинини топди. Беш жилдлик "Шулверк" услубий қўлланмаси, асосан умумтаълим мактаблари ва болалар муассасаларидаги 4 ёшдан -16 ёшгача болган болаларнинг ўзлуксиз мусиқий таълим - тарбияга мўлжалланган.
Халқ мусиқа ижодига асосланган бу қўлланмадаги пьесалар болалар ижодий имкониятларини ривожлантиришга хизмат қилади.
Барча намуналарга этнографик ёки тарихий манбалар асосида изоҳ берилган. Бу ўзига хос ҳамма болаларга мажбурий мусиқа таълимини берадиган бошланғич мактабдир. К.Орфнинг фикрига кўра бошланғич мусиқа тарбияси - бу нафақат мусиқа ўқуви ҳамда ритм ҳиссиётини ривожлантириш. Куйлашга ёки бирор чолғууда ижро этишга ўргатиш, балким болаларнинг ижодий тафаккурини ривожлантириш, бадиҳа малакаларини кенгайтириш, якка ва жамоавий ижро жараёнида мусиқани ижод этиш қобилиятини ривожлантириш ҳамдир.
Гуруҳдаги болалар сони 10-12 кишидан ошмаслиги керак. Барча машғулотлар жамоавий тарзда олиб борилади, бунда болалар қўшиқ ижро этиб, рақсга тушадилар, навбат билан мусиқа чолғуларида чаладилар, турли жисмоний машқларни бажарадилар.
Аста - секин болалар шу даражага етиб борадики, улар бутун томоша-саҳначаларни, кейинчалик ҳатто спектакл, ундаги мусиқа, шеърий матн, саҳна жиҳозини, барча ҳатти-ҳаракатларни ҳам ўзлари ўйлаб топадилар.
К.Орф чолғу жўрновозлигига ҳам катта аҳамият беради. "Шульверк"да назарда тутилган жамоавий чолғу ижрочилиги болалардан махсус тайёргарлик ва билимларни талаб қилмайди, аммо, бунда та лимнинг оддийлиги билан мусиқа янграшининг юқори сифатлари уйғунлашади. "Шульверк"даги аксарият намуналар вокал машқларга асосланган. Орфнинг услуби нотага қараб ижро этиш (яъни нота саводи)га боғлиқ бўлмасада, институти педагоглари релятив сольфеджиога ўзгача ёндошадилар: болаларга товушларнинг нисбий ва мутлоқ номларини баравар ўргатадилар.
Ҳозирда "Шульверк" тўпламларидан кўп мамлакатларда фойдаланилмоқда. К.Орф таъкидлаб ўтганки, "Шульверк" китобини ҳар бир мамлакатда миллий мусиқа, шу жумладан болалар фолклори билан бойитиш зарур. "Шульверк"нинг француз, япон, инглиз, швед ва бошқа миллий нашрлари мавжуд. Мазкур китоб кўр, соқов, махсус логопедик болалар мактабларида жорий этилмоқда.
К.Орф институтида эрталабки дарслар ёш педагоглар, олийгоҳ талабалари билан ўтказилади. Болалар машғулотлари куннинг иккинчи ярмида ўтади. К.Орфнинг дедактик концепцияси жаҳон ўқув амалиётида кенг тарқалган бўлиб, турли услубий ечимларга йўл очади ва ижодий тафаккурни рағбатлантиришга, бадиҳа малакалари ва мусиқий ритмик ҳис-туйғуни ривожлантиришга кўмаклашади.
Do'stlaringiz bilan baham: |