5-мавзу XIX ва XX аср бошларида Европадаги болалар мусиқаси,асарларни таҳлил этиш


Йозеф Гайдннинг ре мажор сонатаси



Download 27,33 Kb.
bet3/4
Sana14.04.2022
Hajmi27,33 Kb.
#549948
1   2   3   4
Bog'liq
,болалар мус.27

Йозеф Гайдннинг ре мажор сонатаси
Соната мусиқасига ҳаётбахшлик, болаларча оддийлик хосдир. Асар учта анъанавий қисмдан ташкил топган. Драматик характердаги ўрта қисмни қувноқ ва шидатли четки қисмлар ўраб туради. Биринчи қисм асосий партияси жонли ва қувноқ характердадир. Юқори регистрдаги куй акцентлар йўқлиги сабабли енгил, нафис, майин янграйди.
Кутилмаганда ля бемоль мажордан (II поғонаси пасайган)си бемоль мажорга тональ ўзгариши рўй беради. Дастлаб мажор кейин эса камайтирилган уч товушликнинг арпеджио пассажлари оқими куйнинг беташвиш характерини бузади. Бу экспозициянинг кульминatsiясидир. Экспозиция рақссимон –шўх партия билан якунланади. Ривожлов экспозицияга нисбатан анча жиддий ва кескиндир. Асосий мавзу(унинг бошланғич айланмалари) пастки регистрда ўтказилади. Репризада одатдагидек экспозициянинг барча мавзулари асосий тоналликда такрорланади.
Иккинчи қисм чуқур хаёлпарастлик руҳида ёзилган. У биринчи қисм ва финал билан мутлақо қарама –қарши характердадир. Иккинчи қисм асосий тоналик доминантасида тугайди ва шу билан финалга киришни тайёрлайди.
Финал бизни биринчи қисмнинг қувноқ, ҳаётбахш кайфиятига қайтаради.
Финал ми минор сонатасидаги каби рондо шаклида ёзилгандир.
Мусиқанинг енгил ва нафислиги, товуш бойлигининг меёрдалиги, мавзулар ўртасида кескин қарама –қаршиликлар йўқлиги, асар кўламининг кичиклиги – ми минор ва ре можор сонаталари асосий хусусиятларидир. Бу хусусиятлар Гайдн сонаталарининг барчасига хос бўлган белгилардир.
1819 - йилда И. Гайдн Венада вафот этди, кейинчалик унинг қабри Эйзанштадтга ўтказилди.
В. А. Моцарт (1756 - 1791). Буюк Австрия композитори В. А. Моцарт ҳаёти ғаройиб ва бетакрордир. Унинг буюк истеъдоди, ижодий салоҳияти ўзига хос услубдаги шакл ва жанрларни яратишга ундади. У 36 йил умр кўрди. Ўзидан олдин ижод қилган композиторлар ижоди улар ёзиб қолдирган асарлар асосида ўзининг мусиқий маданияти катта аҳамиятга эга услубини излаб топди. Олти ёшидан бошланган ижодий давр жараёнида 52 яқин симфония, 19 опера, соната, квартет, квинтет, реквием ва бошқа жанрларда ижод қилди. Катта бадиий аҳамиятга эга операларидан «Фигаронинг уйланиши», «Дон – Жуан», «Сеҳрли най» ҳозирги давргача ўз жозибасини ва салоҳиятини йўқотмаган.
В. А. Моцарт Зальц дарёси қирғоғида жойлашган Зальцбург шаҳрида 1756 - йил 26 - январда туғилди. Илк бор олти ёшида оиласи билан Мюнхен, Вена, Париж, Лондон, Амстердам, Гаага ва Женева шаҳарларида уч йил давомида концерт қўйиб келади ва мусиқа оламида Моцарт концертлари катта шов - шувга сабаб бўлади. Кичкина В. А. Моцарт орган, скрипка, клавесинда ижро қилган машҳур композиторлар асарлари ўзининг мураккаблиги билан ажралиб турарди. Унга вазифа сифатида берилган куй оҳангини шу заҳотиёқ импровизatsiя қилар эди. Бу қобилияти учун уни XVIII– аср мўжизаси деб аташган.
Парижда В. А. Моцарт ўзининг биринчи скрипка учун сонаталарини, Лондонда эса илк симфонияларини ёзади. Унинг ижоди ва ижроси Европани батамом мавҳ этди. 1766 - йилда улар ватанига қайтади. Ўн икки ёшида В. А. Моцарт асарлари чоп этилади.
1769 - 1771 йилларда В. А. Моцарт Италиянинг Рим, Милан, Неапол, Венеция ва Флоренция шаҳарларига концерт қўйишга боради ва иккинчи маротаба ўн тўрт ёшли композитор катта муваффақият қозонади. Ундан ташқари В. А. Моцарт черковларда орган чалади. У ўз асарлари ва баъзида ўзга композиторлар асарларини ижро қилар эди. Милан опера театри буюртмасига асосан 1770 - йилда «Митридат Панти подшоси» операсини ёзади. Бу опера 12 марта саҳнага қўйилади.
1781 йилда Моцарт Вена шаҳрига кўчиб боради ва умрининг охиригача шу ерда яшайди. Унинг умрини охирги ўн йили ижодий юксалиш даври бўлди. Моцарт отасига ёзган хатларидан бирида: «Бахтли ҳаётим энди бошланаяпти» деб ёзади. Бу йиллари Немис театри буюртмаси асосида «Сералдан ўғирланиш» номли операсини ёзади. Австрияда итальян мусиқаси етакчилик қилиб турган бир пайтда немис тилида опера ёзиш унчалик маъқул эмасди. Немис миллий операсини немис тилида яратиш Моцартнинг азалий орзуларидан бири эди. Бу опера саҳнага қўйилгандан кейин Император бу операда жуда кўп ноталар бор деганида Моцарт шундай жавоб қайтаради : «Бу операда кераклича ноталар мавжуд».
Композиторнинг кейинги «Фигаронинг уйланиши», «Дон - Жуан», ва «Сеҳрли най» операларида истеъдод чўққиси намоён бўлди. Уларнинг мусиқаси, образлар ранг - баранглиги опера қаҳрамонларининг кечинмалари билан бирга томошабинларни яшашга ундар эди.

Download 27,33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish