5-Мавзу: Тармоқда ахборот узатиш стандартлари. Протокол Протокол(ингл: protocol)-Қурилма, дастур ва маълумотларга ишлов бериш тизимларига ҳамда жараёнлар ёки фойдаланувчиларнинг ўзаро ишлашига оид алгоритмни белгиловчи жами қоидалар.
Тармоқ(LAN) протокол хусусиятлари Тармоқ протокол қуйидаги хусусиятларни ўз ичига олади:
• тармоқнинг ишончлиги
• юқори тезликдаги мулоқот
• манба ва тармоқ манзили
• IЕЕЕ 802 стандарти ва бошқа стандартлар
Тармоқ(LAN) протокол ва операцион тизимлар Одатда иш станциялари, серверлар ва тармоқ қурилмалари ўртасидаги алоқа учун тармоқ устида ишлатиладиган TCP / IP, IPX / SPX, NetBEUI va AppleTalk протоколларни ўз ичига олади.
Legacy протоколлари IPX/SPX IPX/SPX(Internetwork Packet eXchange/Sequenced Packet eXchange)-IPX/SPX протоколларнинг стеки. Novell NetWare тармоқларида ишлатилади. IPX протоколи тармоқ поғонасини таъминласа (пакетлар етказиш, IPга ўхшаш), SPX транспорт ва сеанс поғоналарини таъминлайди (TCPга ўхшаш).
TCP/IP TCP/IP(Transmission Control Protocol/Internet Protocol)-TCP/IP протоколлари оиласи. Интернетда маълумотларни узатиш учун ишлатиладиган протоколлар тўплами. Дастлаб UNIX операцион тизимлари учун яратилган. Ҳозирги пайтда барча асосий операцион тизимларга ўрнатилади.
TCP/IP Suite протоколлари ва иловалари TCP/IP Suite протокол ва иловалар бир тўплам билан боғлиқ кенг миқёсдаги имкониятларнинг қўллаб-қувватлайди. 1-жадвалда TCP/IP Suite га киритилган кўплаб протокол ва иловаларнинг умумий тушунчаси берилган.
Тармоқ устида бир неча протоколларнинг фаолияти ARP(Address Resolution Protocol)-Манзилни аниқлаш (рухсат бериш) протоколи, ARP протоколи.
DNS(Domain Name System)-Домен номлари хизмати. Компьютер номи бўйича унинг IP манзилини аниқлашни амалга оширувчи Интернет хизмати.
ICMP(Internet Control Message Protocol)-Бошқарувчи хабарларнинг тармоқлараро протоколи – TCP/IP протоколлари стекига кирувчи тармоқ протоколи.
IP(Internet protocol)-Интернет – баённома. TCP/IP баённомалари йиғмасидан иборат тармоқ поғонаси баённомаси.
LAN(Local Area Network)-Маълумотлар узатишнинг маҳаллий тармоғи, маҳаллий ҳисоблаш тизими. NFS(Network File System)-Тармоқ файл тизими, NFS протоколи. OSPF(Open Shortest Path First)-Энг қисқа йўлни очиқчасига излаш, OSPF протоколи. PPP(Point-to-Point Protocol)-Нуқта-нуқта протоколи. OSI тармоқ моделининг канал поғонасидаги протокол. RIP(Routing Information Protocol)-Маршрутизаторларга маршрут ҳақидаги ахборотни қўшни маршрутизаторлардан олиб, динамик тарзда янгилашга имкон беради.
RPC(Remote Procedure Call)-Компьютер дастурларига бошқа манзил маконида функциялар ёки тартиботларни чақириш имконини яратувчи технологиялар класси. SLIP(Serial Line Internet Protocol)-Кетма-кет линия учун Интернет протоколи, SLIP протоколи. IP пакетларини телефон линиялари орқали узатиш учун протокол.
SMTP(Simple Mail Transfer Protocol)-Электрон почта узатишнинг оддий протоколи, SMTP протоколи.
SNMP(Simple Network Management Protocol)-Алоқа тармоқларини TCP/IP архитектураси асосида бошқариш протоколи. Тармоқ қурилмаларини масофадан назорат қилиш ва бошқариш имконини беради. TCP(Transmission Control Protocol)- Узатишни бошқариш протоколи. TCP/IP протоколлари сеткасида транспорт поғонали протокол.
Telnet(TELecommunication NETwork)-Тармоқ орқали матнли интерфейсни таъминловчи тармоқ протоколи. UDP(User Datagram Protocol)-Фойдаланувчи дейтаграммалар протоколи, UDP протоколи. TCP/IP протоколлари оиласидан маълумотлар узатишнинг транспорт протоколи. FTP(File Transfer Protocol)-Файлларни узатиш протоколи ҳамда уни амалга оширувчи дастур. HTTP(HyperText Transfer Protocol)-Узатишнинг гиперматнли протоколи.
Масофадан Windows7 ишчи столини бошқаришга рухсат бериш ва бекор қилиш Linux да Firewall ни бошқариш ойнаси UPD протокол TCP/IP протокол IPv4 протокол Windows7 да IPv4 протоколни бошқариш ойнаси Windows Server 2008 да IPv4 протоколни бошқариш ойнаси Linux да IPv4 протоколни бошқариш ойнаси