5-мавзу: талаб ва таклиф эластиклиги режа



Download 245,11 Kb.
bet1/6
Sana26.02.2022
Hajmi245,11 Kb.
#472596
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
5-мавзу


5-МАВЗУ: ТАЛАБ ВА ТАКЛИФ ЭЛАСТИКЛИГИ
РЕЖА

  1. Эластиклик ва унинг турлари

  2. Таклиф эластиклиги

  3. Бозор шароити ўзгаришларининг оқибатларини баҳолаш ва прогноз қилиш

  4. Талабнинг нарх бўйича эластиклиги ёрдамида даромадларни таҳлил қилиш

  5. Мисол ва масалалар

  1. Эластиклик ва унинг турлари

Маълумки, товарга бўлган талаб, унинг нархига, истеъмолчи даромадига ва бошқа товарлар нархига боғлиқдир. Худди шундай, таклиф товар нархига ва товарни ишлаб чиқариш харажатига боғлиқ.
Масалан, лимоннинг нархи ошса, унга талаб камаяди. Лекин, биз шу товарга талабни ёки таклифини миқдорий жиҳатдан ўсиши ёки камайишини билмоқчимиз. Агар лимон нархи 15% га ошса, унга бўлган талаб қанчага ўзгаради? Ёки даромад 10% га ошгандаги талаб қанчага ўзгаради? Бундай саволга жавоб бериш учун, эластиклик тушунчасидан фойдаланамиз.
Эластиклик - бир ўзгарувчининг бошқа бир ўзгарувчи таъсири остида ўзгаришини ўлчайдиган ўлчов; аниқроқ қилиб айтганда, бирор ўзгарувчининг бир фоизга ўзгаришини натижасида бошқа бир ўзгарувчининг маълум фоиз миқдорга ўзгаришини кўрсатадиган сондир.
Бунга энг муҳим мисоллардан бири бўлиб, нархга боғлиқ бўлган талаб эластиклигидир. Бу эластиклик товар нархининг бир фоизга ўзгариши, унга бўлган талабниннг неча фоизга ўзгаришини кўрсатади.
Бу кўрсаткични тўлиқроқ кўриб чиқамиз. Нархга боғлиқ талаб эластиклигини қуйидагича ёзамиз:
(1)
Бу ерда - нинг фоиз бўйича ўзгариши; - нинг фоиз ўзгариши.
Шуни эслатиш лозимки, фоиз ўзгариш, ўзгарувчининг абсолют ўзгаришини, ўзгарувчининг олдинги даражасига нисбатидир, яъни:
.
Демак,
. (2)
Агар талаб узлуксиз функция сифатида, яъни кўринишида берилган бўлса, унинг эластиклик коэффициенти қуйидаги формула бўйича аниқланади:
.
Нархга боғлиқ талаб эластиклиги манфийдир, яъни . Товар нархи ошганда, унга талаб камаяди, шунинг учун . (2) тенгламадан келиб чиқадики, нархга боғлиқ талаб эластиклиги, нархнинг товар миқдорига нисбатининг бирлик нархга тўғри келадиган товар бирлиги ўзгаришига кўпайтиришдан ҳосил бўладиган миқдорга тенг. Лекин, талаб эгри чизиғи бўйича юрганда ўзгариши ёки ўзгармаслиги мумкин, нарх ва товар миқдори эса ҳар доим ўзгариб боради. Демак, нархга боғлиқ талаб эластиклиги талаб чизиғининг алоҳида нуқтасида ўлчанади ва эгри чизиқ бўйича силжиганимизда, у ўзгариб боради.
Реал статистик маълумотларга кўра, нуқтавий ва ёйсимон эластиклик коэффициентларини аниқлаш мумкин, нуқтавий эластиклик талабнинг нархга кўра эластиклик коэффициентини ҳисоблаш формуласи:


.
Таклифнинг нархга кўра эластиклик коэффициентини ҳисоблаш формуласи:
.
Талабнинг нархга кўра ёйсимон эластиклигини ҳисоблаш формуласи:
.
Бу ерда ва Р1 талабнинг ва товар нархининг бошланғич қийматлари, ва Р2 - талабнинг ва товар нархининг ўзгарган қийматлари.
Нуқтавий эластиклик ҳисобланганда, ва ларнинг базис кўрсаткичлари сифатида, уларнинг бошланғич ва ўзгарган қийматларининг ўртача қийматлари олинади.
Мисол. Лимонга бўлган талаб 100 дона бўлганда, ҳар бир лимон нархи 21 сўмни ташкил қилади, талаб 200 дона бўлганда бир дона лимон 180 сўм бўлади. Ёйсимон эластиклик коэффициентини ҳисоблаймиз.


.

Демак, битта лимон нархи бир фоизга тушганда, унга бўлган талаб 4,33 фоизга ўсади.


Эластиклик коэффициенти қийматига қараб талабни эластик, ноэластик ва бирлик эластикликка эга бўлган талабларга ажратиш мумкин.
Агар талабнинг нарх бўйича эластиклик коэффициенти бўлса, талаб эластик дейилади.
Агар талабнинг нарх бўйича эластиклик коэффициенти бўлса, талаб ноэластик дейилади.
Агар талабнинг нарх бўйича эластиклик коэффициенти бўлса, талаб бирлик эластикликка эга дейилади.
Мисол тариқасида чизиқли талаб функциясини қарайлик:


.
Бу чизиқли функция учун бўлиб, у ўзгармасдир. Лекин бу чизиқ ўзгармас эластиклик коэффициентига эга эмас. 18-расмдан кўриниб турибдики, агар биз чизиқ бўйича пастга қараб юрсак миқдор камайиб боради, натижада эластиклик миқдори ҳам камаяди.

18-расм. Чизиқли талаб чизиғи.


Чизиқли талаб функциясининг эластиклик коэффициенти қуйидагига тенг:



Талаб чизиғи нарх ўқи билан кесишганда ва ; да . Талаб чизиғи товар ўқи билан кесишганда ва
- чизиқнинг тангенс бурчак ётиқлигини беради. Шу сабабли, талаб чизиғи қанча тик бўлса, талаб эластиклиги шунча кичик бўлади.
Қуйидаги 19, 20-расмларда эластикликнинг ўзига хос алоҳида кўринишлари келтирилган.


19-расм. Талаб абсолют эластик бўлганда 20-расм. Талаб абсолют эластик бўлмаганда талаб чизиғи талаб чизиғи


19-расмда эластиклиги чексиз бўлган талаб чизиғи келтирилган. Бу ҳолда ягона нарх бўлиб, истеъмолчилар шу нархда маҳсулот сотиб олишади. Нархни ҳар қандай кичик ошиши, талабни нолга туширади ва нархнинг даражадан ҳар қандай камайиши, талабни чексиз ошиб кетишига олиб келади.
20-расмдаги талаб чизиғи мутлақо эластик эмас. Истеъмолчилар нархдан қатъий назар белгиланган миқдорда товар сотиб олишади.


Мисол. Талабнинг даромадгакўра чизиқли функцияси берилган бўлсин:
,
даромад бўлганда, талабнинг даромадга боғлиқ эластиклик коэффициентини аниқланг.
Чизиқли функциянинг эластиклик коэффициентини аниқлаш формуласига кўра ёзамиз:

Демак, даромад бир фоизга ошганда, талаб миқдори 1,1% га ошади.
Мисол. Талабнинг чизиқли функцияси кўринишга эга. Талаб миқдори бўлганда, талаб эластиклиги коэффициенти нечага тенглигини қуйидаги тартибда аниқлаймиз, таклиф бўлганда, нарх даражасини аниқлаймиз,
, бундан .
Энди чизиқли функциянинг эластиклик коэффициентини аниқлаш формуласига кўра

Демак, нарх бир фоизга ошса, талаб миқдори 0,75 фоизга камаяди.
Талаб эластиклиги нархдан ташқари, даромадга ҳам боғлиқдир. Кўпгина товарларга талаб, истеъмолчилар даромади ошганда ошади. Даромад бўйича эластиклик, бу даромад (Revenue)ни бир фоизга ўзгариши талаб қилинган товар ни неча фоизга ўзгаришини билдиради:
(3)
Товарлар даромадга боғлиқ талаб эластиклигига кўра қуйидагиларга бўлинади: нормал товарлар, агар бўлса; юқори категорияли товарлар, агар бўлса; қуйи категорияли товарлар, агар бўлса.

Download 245,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish