5-мавзу. ҚЎшилган қиймат солиғИ



Download 122,1 Kb.
bet1/9
Sana22.02.2022
Hajmi122,1 Kb.
#100057
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
5-МАВЗУ ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ ВА АКЦИЗ СОЛИҒИ

5-МАВЗУ. ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИ.




5.1.Қўшилган қиймат солиғининг жорий этилиши ва иқтисодий моҳияти.
5.2.Қўшилган қиймат солиғи тўловчилар ва солиқ солиш объекти.
5.3.Қўшилган қиймат солиғига тортиладиган оборотни белгилаш.
5.4.Солиқ солинадиган база ва қўшилган қиймат солиғидан имтиёзлар.
5.5.Солиқ ставкалари ва ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган оборот.
5.6.Солиқни ҳисобга олиш ва солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоб-китобларини тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби.
5.7.Ўзбекистон Республикасига келтирилаётган импорт товарларга (ишлар, хизматлар) қўшилган қиймат солиғини қўллаш тартиби.


Таянч иборалар: Қўшилган қиймат, божхона юк декларацияси, солиқ ставкалари, ноль даражали ставка, солиқ солинадиган база, имтиёзлар, тўловчилар, солиқ солиш объекти.

Қўшилган қиймат солиғининг давлат бюджети даромадларини шакллантиришда тутган ўрниЎзбекистон Республикасида қўшилган қиймат солиғи 1992 йилда жорий этилган бўлиб, бу солиқни ҳуқуқий тартибга солувчи солиқ қонунчилиги ҳужжати бўлиб 1991 йил 15 февралда қабул қилинган «Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида»ги қонун ва унга мувофиқ ишлаб чиқилган 1992 йил 30 мартдаги «Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги» йўриқнома ҳисобланади. Қўшилган қиймат солиғининг объектив зарурлигини давлат бюджети даромадларини шакллантириш билан ифодалаш мумкин. Мамлакатимизда хилма хил мулк шаклларининг пайдо бўлиши бозор иқтисодиёти шароитида давлатнинг улар фаолиятига аралашуви фақат қонун йўли билан яъни солиқлар жумладан, қўшилган қиймат солиғи орқали бўлади.


Қўшилган қиймат солиғининг ривожланиш босқичлариДавлат бюджетининг даромадларини шакллантиришда қўшилган қиймат солиғидан фойдаланиш 1919 йилда вужудга келган. Қўшилган қиймат солиғи илк бор Германияда 1919 йилда Вильгельм фон Сименс томонидан «Veredelte Umsatzteuer» немисча мукаммаллашган айланма солиқ номи билан жорий этилиб, бу солиқ тури қўшилган қиймат солиғи номи билан француз иқтисодчиси М. Лоре томонидан 1954 йилда таклиф қилинган ва 1960 йилда Кот–д–Ивуар Республикасида жорий этилди ва Франция солиқ тизимига солиқ тури сифатида киритилган. Дунё мамлакатларида қўшилган қиймат солиғи ундириш тартиби дастлаб 1954 йилда француз иқтисодчиси М.Лоре томонидан тавсия этилган, бу солиқ тури билан боғлиқ фикрлар XX асрнинг бошларида вужудга келган ва жаҳоннинг 48 дан ортиқ мамлакатларида жорий этилган. Мустақил Давлатлар Хамдўстлиги давлатларида 1992 йилдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи жорий этилган.Қўшилган қиймат солиғи тўловчилари таркиби. Солиқ солинадиган оборотларга эга бўлган юридик шахслар.Солиқ қонунчилигига мувофиқ зиммасига Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан амалга оширилаётган солиқ солинадиган оборотлар учун қўшилган қиймат солиғи тўлаш бўйича мажбурият юклатиладиган юридик шахслар.
Товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилувчи юридик ва жисмоний шахслар..Оддий ширкат солиқ солинадиган оборотларни амалга ошираётганда зиммасига унинг ишларини юритиш юклатилган (ишончли шахс) шерик (иштирокчи) - юридик шахс. Нотижорат ташкилотлари.Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби назарда тутилган юридик шахслар.Қўшилган қиймат солиғининг солиқ солиш объекти ва солиқ солинадиган база.Солиқ солинадиган оборот. Солиқ солинадиган импорт.Солиқ тўловчининг товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш обороти солиқ солинадиган оборотдир.Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кирилаётган товарлар солиқ солинадиган импортдир.Солиқ солинадиган айланмани аниқлаш Қўшилган қиймат солиғини тўловчида солиқ солинадиган ва солинмайдиган оборотлар, шу жумладан қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган оборотлар мавжуд бўлган тақдирда, қўшилган қиймат солиғи солиқ қонунчилигида белгиланган тартибда ҳисобга олинади. Қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар ва солиқ ставкалариСолиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланади.
20%ли қўшилган қиймат солиғи ставкаси. Ноль даражали қўшилган қиймат солиғи ставкаси.Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби.Солиқ солинадиган оборотлар бўйича қўшилган қиймат солиғи солиқ солинадиган база ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.Товарларни импорт қилиш бўйича қўшилган қиймат солиғининг суммаси солиқ солинадиган база ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Download 122,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish