5-МАВЗУ. “МОЛИЯВИЙ МАТЕМАТИКА”
ФАНИНИНГ АСОСЛАРИ. ФОИЗЛАР
1. Фоизнинг математик ва иқтисодий маънолари нималардан иборат?
2. Қандай банк операциялари молиявий математиканинг асосий масалаларидан бўлади?
3. Номинал и эффектив ставкалар деганда нимани тушунасиз?
4. Узлуксиз фоизлар ва уларнинг тадбиқи.
5. Жамғарманинг интенсивлиги.
6. Узлуксиз фоизларда жамғарма коэффициентларини ҳисоблаш.
7. Математик дисконтирлаш нимадан иборат?
8. Оддий фоизлар асосида жамғарма формуласини ёзинг.
9. Оддий фоизлар асосида реинвестрлаш нимани билдиради?
10. Оддий ва мураккаб фоизлар орасидаги фарқ нимадан иборат?
11. Йиғиндини иккиланиш формуласини ёзинг.
12. Йиллар каср сонлардан иборат бўлса, фоизлар қандай ҳисобланади?
13. Эффектив и номинал ставкаларнинг мазмунини тушунтиринг.
1.Фоизнинг математик ва иқтисодий маънолари нималардан иборат?
Бизнеснинг олтин қоидаси: Бугун олинган пул миқдори, эртанги олинадиган пул миқдоридан кўп. Бунинг сабаби ҳар қандай пуп миқдори бугун инвестиция қилинса, келажакда у фойда келтиради.
Вақт бу пулдир” (Time is money) афоризми ҳозирги молиявий миқдорлар таҳлилининг мазмунини ташкил этади.
Ҳар қандай молиявий операция, инвестицион лойиҳа ёки тижорат келишувлaри бир қанча шартлар бажарилишини талаб қилади ва бу операцияда қатнашувчи томонларнинг розилиги билан амалга оширилади. Бу шартларга қуйидаги миқдорий катталиклар киради: пул маблағлари, вақт параметрлари, процент ставкалари, ҳисоб ставкалари ва бошқа қўшимча катталиклар. Санаб ўтилган ҳар бир катталик турли кўринишларда тасаввур қилиниши мумкин. Масалан, тўловлар бир маротабали ёки кўп маротабали, вақт бўйича ўзгармас ёки ўзгарувчи бўлиши мумкин. Процент ставкаларининг турли кўринишлари ва устама процент тўлашнинг ўнлаб методлари мавжуд. Вақт тўловларнинг фиксирланган (тайинланган) муддат кўринишида, даромадларнинг келиб тушиш интерваллари, қарзларнинг тўлаш моментлари кўринишида ва ҳ.к. каби белгиланади. Битта молиявий операция рамкасида санаб ўтилган кўрсаткичлар қандайдир мантиққа бўйсунувчи ўзаро боғлиқ системани ташкил этади. Бу системанинг параметрлари кўп бўлганлиги учун чекли аниқ натижалари баъзан маълум бўлмайди. Системада битта катталик қийматининг катта ёки кичик ҳажмда ўзгариши бу операция натижасига таъсир кўрсатади. Бундан кўринадики, бундай системалар миқдорий молиявий таҳлилнинг объекти бўлиши шарт.
2. Қандай банк операциялари молиявий математиканинг асосий масалаларидан бўлади?
Бу таҳлилнинг амалиётда текширилган методлари молиявий математиканинг предметини ташкил этади.
Миқдорий молиявий таҳлил турли масалаларни ечишга қаратилган. Бу масалаларни иккита катта гуруҳга ажратиш мумкин: анъанавий ёки “классик” ва янги ноанъанавий, уларнинг қўйилиши ва узлуксиз ишлаб чиқилиши кейинги икки-уч ўн йилликларда кузатилмоқда.
Миқдорий молиявий таҳлил аниқлик ва ноаниқлик шартларида қўлланилади. Биринчи ҳолда таҳлил учун берилганлар олдиндан маълум ва фиксирланган деб ҳисобланади. Масалан, одатдаги облигацияни чиқаришда барча параметрлар – муддат, купонли даромадлилик, сотиб олиш тартиби каби параметрлар келишиб олинади. Пул ўсиши, процент ставкасининг даражаси, валюта курси тебранишининг ноаниқлиги таҳлилни қийинлаштиради.
3. Номинал и эффектив ставкалар деганда нимани тушунасиз?
Do'stlaringiz bilan baham: |