5-мавзу: меркантилизм иқтисодий таълимотининг моҳияти ва аҳамияти режа



Download 188,16 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/4
Sana24.02.2022
Hajmi188,16 Kb.
#194435
  1   2   3   4
Bog'liq
5-мавзу



98 
5-МАВЗУ: МЕРКАНТИЛИЗМ ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТИНИНГ 
МОҲИЯТИ ВА АҲАМИЯТИ  
 
Режа: 
 
1.Меркантилизм вужудга келишининг ижтимоий-иқтисодий асослари.  
2.Меркантилизм иқтисодий таълимотининг моҳияти.  
3.Меркантилизм иқтисодий таълимотининг тарихий тақдири.  
4.Меркантилизм ва ҳозирги замон.  
Таянч иборалар: Мeркaнтилизм; мoнeтaризм; мaнуфaктурa; сaвдo 
кaпитaлининг aсoсий тaмoйили; кoлбeртизм; кaмeрaлистикa; прoтeкциoнизм; 
«сиёсий иқтисoд»; aктив сaвдo бaлaнси.
 
1. Меркантилизм вужудга келишининг ижтимоий-иқтисодий асослари  
Аввалги даврдаги иқтисодий ғояларда натурал хўжалик муносабатларига 
оид фикрлар устунлик қилган. Янги бозор муносабатлари шаклланиши 
туфайли, шунга оид иқтисодий таълимот пайдо бўлди, бу меркантилизм 
таълимотидир.
«Меркантилизм» ибораси биринчи бўлиб Адам Смитнинг асарларида ўз 
ифодасини топди. Луғавий маъносига кўра бу сўз итальянча бўлиб, савдогар 
мазмунига эга. Бу сўз янги таълимотнинг мазмун ва моҳиятини ўзида акс 
эттиради.
1492 йилда португалиялик Христофор Колумб учта кемаси билан тасодиф 
туфайли Америка қитъасини очди (у ўзини Ҳиндистондаман деб ўйлаган, 
шунинг учун қитъа номи бошқа денгизчи - Америго Веспуччига насиб этди
тарихнинг бу хатосини тўғрилаш учун бу қитъадаги бир давлатга Колумбия 
номи берилди). Аммо Америка кўпчилик ўйлаганидек олтин-кумушга унчалик 
бой эмас экан. Ҳиндистонни қидириш яна давом этди ва 1498 йилда Васко да 
Гама томонидан кўпчилик интизорлик билан кутган бу диёрга йўл очилди. 
Бошқа денгизчи Магелланнинг бутун дунё бўйлаб қилган саёҳати туфайли янги 
ер, ороллар кашф этилди, улар қисқа вақт ичида Европа давлатларининг 
мустамлакасига айлантирилди, у ерларда олтин-кумуш конлари очилди, янги 
хом ашё, экин, ҳайвон турлари очилди, уларнинг Европага кириши бошланди 
(пахта, маккажўхори, тамаки, кофе, какао). Европадаги давлатлар ўртасида 
(Португалия, Испания, Нидерландия-Голландия, Франция ва Англия) ўртасида 
кураш ҳам қизиди.

Download 188,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish