5-мавзу: меркантилизм иқтисодий таълимотининг моҳияти ва аҳамияти режа



Download 188,16 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/4
Sana24.02.2022
Hajmi188,16 Kb.
#194435
1   2   3   4
Bog'liq
5-мавзу

Филипп Македонскийнинг «Куч натижа бермаган жойда пулни ишга солиш 
керак», деган иборасини яхши кўрган.
Меркантилизм таълимот сифатида ҳам, иқтисодий сиёсатдаги йўналиш 
сифатида ҳам турлича эди: эскираётган феодал муносабатларга қарама-қарши 
ва янги буржуазияни қўллаш орқали ўз даври учун прогрессив бўлган илк 
капитализмнинг шаклланишига яхши имконият яратди. Аммо Францияда 
Людовик XIV («Давлат бу мен» деган) ва Кольбер томонидан 
мануфактураларни кўпайтириш усули миллий саноатни ривожлантириш учун 
эмас, абсолютизмни мустаҳкамлаш, қирол хонадонининг сарф-ҳаражатларини 
қоплашга қаратилди. Германиядаги камералистлар ҳам мавжуд ҳоқимиятни 
қўллаш, аҳолини эса уларга сўзсиз буйсундиришга ҳаракат қилдилар. 
Меркантилизм билан бирга сиёсий иқтисод тушунчаси ҳам кириб келди. Бу 
тушунча франциялик Антуан Монкретьен Сьер де Ваттевиль томонидан 
киритилди (1565-1621). У 1615 йилда «Сиёсий иқтисод трактати» китобини 
ёзди. Бундаги асосий ғоя - «кўп сотишу, кам сотиб олиш». Олим ўз ғоялари 
буйича фаол меркантилист эди.
 
 
 
 


100 
4. Меркантилизм ва ҳозирги замон 
XVIII асрнинг охирида меркантилизм иқтисодий таълимот йўналиши 
сифатида тарих саҳнасидан тушди. Саноат инқилоби (тўнтариши) шароитида 
бу таълимот ва унга асосланган сиёсат ҳаёт талабига жавоб бермай қўйди. Хуш, 
бу таълимот нега тарих синовидан ўта олмади, унинг «бўш жойлари» 
нималардан иборат?
Бу таълимотнинг хатоларини классик мактаб вакиллари, хатто айрим 
меркантилистлар ҳам тан олган. А.Смитнинг фикрича, бу «бизнинг савдогар ва 
саноатчилар томонидан сотқин парламентга ўтказилган протекционистик 
англашилмовчиликнинг қоришмасидан иборат ва бойлик бу пулга эгалик билан 
боғлиқ энг оддий тушунчадан иборат. Агар ўз бойлигини ошираман деса, ҳар 
бир индивид каби давлат ҳам олаётганидан кам сарфлаши керак. Истеъмол 
этилганидан ташқари қайси моддий шаклда бўлади? Оддийроқ айтганда, 
даромад ва буромаднинг фарқи нимада ифодаланади? Меркантилистлар уни 
мустаҳкам пул ёки олтин, зеб-зийнатлардан иборат деб билганлар. Пул ва 
капитал ўртасида тенглик қўйилиши хато эди. Шунингдек, савдо балансининг 
актив сальдоси билан йиллик фойданинг истеъмолдан ортиқчаси ҳам 
тенглаштирилган. А.Смит ва унинг издошлари бу таълимотнинг хатоларини 
шундай изоҳлайдилар.
Таниқли инглиз иқтисодчиси Р.Кантильон (1680-1734) ва Д.Юм (1711-
1776)лар ҳам меркантилистлар ғоясининг нотўғри эканлигини исботлаб 
бердилар. Соф автоматик механизмлар савдо килаётган давлатлар ўртасидаги 
«пул металларининг табиий тақсимланиши»га ва ички баҳолар даражасининг 
шундай ўрнатилишига олиб келадики, ҳар бир мамлакат экспорти унинг 
импортига тенг бўлади. Алоҳида мамлакатда ҳар бир қўшимча олтин қазиб 
олиш ҳажмлари бошқа мамлакатларга нисбатан ички баҳолар даражасини 
оширади. Импортнинг экспортдан ортиқлиги оқибатида олтиннинг оқиб 
кетиши билан қопланиши керак. Бу жараён савдо қилаётган барча давлатларда 
экспорт ва импорт ўртасида олтинга юқорироқ талабга мос бўлган янги тенглик 
пайдо булгунча давом этади. Ташқи савдо ва олтин, туташ идишлардаги сув 
бир сатҳда бўлишига интилгани каби, актив савдо баланси ортидан қувиш ўз-
ўзини инкор этади.
1690 йили Жон Локк баҳоларнинг муомаладаги пулнинг миқдорига маълум 
пропорцияда ўзгаришини аниқ кўрсатиб берди. Лекин импорт капитал кўпроқ 
қўлланиладиган хом ашё ва ярим фабрикатлардан, экспорт ва меҳнат интенсив 
қўлланиладиган охирги маҳсулотдан бўлиши умумий қоида сифатида қабул 
қилинган, чунки меҳнатнинг соф экспорти мамлакат ичида аҳолини иш билан 
бандлигини қуллайди ва чет эл манбаларидан фойдани кўпайтиради. 
Меркантилистлар ўзларининг юқоридаги яхши маълум ғояларига ҳарбий ва 
стратегик соҳани ҳамда ҳали мустаҳкам оёққа турмаган саноатни ҳимоя қилиш 
кераклигини ҳам қўшадилар.
ХХ асрда монополистик жараёнлар ривожи билан давлатнинг 
иқтисодиётдаги роли тобора ошиб борди. Инқирозлар тез-тез такрорланиб 
турди. Айниқса, 1929-1933 йиллардаги иқтисодий инқироз бутун дунёни 


101 
ларзага солди. Шу даврда Ж.М.Кейнс номи билан боғлиқ таълимот юзага келди. 
У «Меркантилизм тўғрисидаги мулоҳазалар» ва «Бандлик, фоиз ва 

Download 188,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish