Пармалаш столидаги деталь машина тискиси (қисқичи)га ѐки станок столига яхши қотирилиши лозим.
Пармалаш охирида ҳушѐр бўлинг: парма детални тешиб ўтиши биланоқ пармани пастга босишни камайтириш лозим.
Парма орасидан чиқаѐтган қириндини станок ишлаб турган пайтда қўл билан олиб ташлаш қатъиян тақиқланади.
Дум қисми пачоқланган ва ейилган пармадан фойдаланиш таъқиқланади.
Пармалаш дастгоҳларининг асосий юритмаси қуввати 4 кВтгача ва шпинделининг айланиш частотаси 3000 айл/мин гача бўлган дастгоҳларда шпинделнинг тўхташ вақти 3 сек. дан ошмаслиги лозим.
Асосий юритмасининг қуввати 4 кВт дан кўп ва шпинделининг айланиш частотаси 2000 айл/мин гача бўлган дастгоҳларда шпинделнинг тўхташ вақти 5 секунддан ошмаслиги керак.
Туйнук пармалаш пайтида қўзғалмас ѐки дастаки қисиш мосламаларидан фойдаланиш зарур. Детални бевосита қўлда ушлаб ишлаш мумкин эмас. Дастгоҳни маҳкамлаш мосламалари асбобни ишончли тарзда қисилишини, аниқ марказлаштирилишини таъминлаши зарур. Вертикал пармалаш ва радиал пармалаш дастгоҳлари траверса, хартум, кронштейнларнинг ўз-ўзидан пастга тушишига йўл қўймайдиган қурилмалар билан жиҳозланиши лозим.
Махсус мосламаларда маҳкамламасдан туриб, юпқа пластина, металл варақ ва бошқа буюмларни пармалаш мумкин эмас. Ишлаб турган станок орқали бирор буюмни бошқа ишчига узатиш мумкин эмас. Ишлаб турган станокка суяниш ѐки бошқа ишчига ҳам станокка суянишга рухсат бериш мумкин эмас.
Станок ишлаб турган вақтда буюм, хомашѐ, детал, асбоб ва мосламаларни қотириш мумкин эмас. Пармани ҳўл латта ѐки бошқа нарсалар билан совутиш мумкин эмас. Станокда қўлқопли қўл билан ѐки резина қопча кийдирилмаган бармоқ билан ишлаш мумкин эмас. Юк кўтариш механизми ѐрдамида станокка буюм ўрнатилаѐтган пайтда станок ва буюм орасида туриш мумкин эмас.
Иш жойини ѐритиш учун 42 вольтдан ортиқ кучланишдан фойдаланиш мумкин эмас. Станок иш столи устида детални кернолаш мумкин эмас. Ейилган конусавий қуйруқли асбобдан фойдаланиш мумкин эмас. Пармалаѐтган детални шлангдаги қисилган ҳаво билан пуфлаб тозалаш мумкин эмас.
Пармани шпинделдан чиқариш учун махсус мослама (металл понача, махсус болғача)дан фойдаланиш лозим. Станокни тўхтатишдан аввал пармани деталь ичидан чиқариб олинг ва ундан кейин станокни ўчиринг. Ишлаб турган станок ѐнидан кетманг, кетиш олдидан станокни тўхтатинг. Парма ѐки зенкерни деталга ҳаддан ташқари қаттиқ босиш керак эмас, чунки бунда деталь тискидан чиқиб кетиши ѐки парма синиб, унинг синиқлари қўлни ва кўзни шикастлаши мумкин.
Пармалаш станогида ишлаѐтганда шикастланишга қиринди ѐки яхши маҳкамлаб қотирилмаган деталнинг ўзи сабаб бўлиши мумкин. Детални тискига пухта маҳкамлаш зарур. Майда деталлар қўл тискиси билан ушлаб турилади. Станок батамом тўхтагандан кейингина пармани патрондан чиқариб олиш мумкин. Станокни ишга туширишдан олдин станок столидан ҳамма ортиқча нарсаларни олиб ташлаш ва атрофдагиларга ҳеч қандай хавф йўқлигига ишонч ҳосил қилиш керак.