Металл хомашѐни қўл ва электр қайчилари ѐрдамида қирқиш қоидалари.
Электр қўл асбоблар билан ишлашда қўлни ғадир-будирликларга тегиб жароҳатланишидан сақлаш учун қўлқоп кийиб ишлаш лозим. Бу ҳолда: а)қисқа деталларни қирқишда улар қўл билан ушлаб турилмайди, бунинг учун бурама қисқич ѐки қуйма планка ишлатилади;
б) қирқиш, дастакка равон босиб якунланади;
в) ўткир қирралар қўлларни кесиб юбормаслиги учун материал чап қўлда эҳтиѐткорлик билан ушланади;
Электр қайчи асбоблар билан ишлашда: а) резина қўлқоп кийиш ва резина гиламчалар устида туриш керак;
б) 36Вдан ортиқ кучланишда ишлайдиган электр асбобларнинг корпуси ерга уланган бўлиши лозим;
в) электр юритма ва электр асбоблар механик шикастланишлардан ҳимояланган бўлиши керак.
Дастлаб махсус йўриқномаларни ўрганмасдан туриб, электрли ва пневматик асбоблар билан ишлаш қатъиян маън қилинади.
Рандалаш (строгальний) станогида ишлашда меҳнат хавфсизлиги қоидалари:
Станокни ишга туширишдан аввал детални ва ползун ―тошини маҳкам қотирилганлигини синчиклаб текшириш шарт эмас, бунда ўзиюрар ва автоматик узатма узилган бўлиши, ―тош ишлов берилаѐтган деталдан нарига сурилган бўлиши лозим.
Рандалаш кичик станогининг иш столига детал тўғри ўрнатилганлигини, станок ишламай турганда, столни ѐки ползунни қўл билан итариб ѐки тортиб текшириб кўриш мумкин.
Ҳар қандай станок ва жиҳозни ишга тушириш тугмачаси 3-5 мм га чуқурроқ ўрнатилиши, ишни тўхтатиш тугмачаси эса 3 мм чиқиб туриши ва яхши кўриниб турадиган қизил рангдаги ―Тўхта‖ (СТОП) ѐзувига эга бўлиши керак.
Детални столга маҳкамлаш учун фақат рухсат этилган қотиргичлардан фойдаланиш лозим (типовой болтлар, тагқистирма планкалар, тираклар). Тасодифий қотиргичлар (мих, сим, валиклар)дан детални қотириш учун фойдаланиш мумкин эмас.
Цех девори ва станок ишчи столининг максимал чиқиши орасида камида 700ммлик масофа бўлиши лозим.
Қиринди, чанг ва чиқитларни тозалаш фақат илгак, чўтка ва бошқа ѐрдамчи воситалар билан амалга оширилади.
Станокдаги хавфли жойлар атрофини тўсиб қўйиш, бу жойларни очиқ қолдирмаслик зарур.
Катта ўлчамли станокларни тозалаш ва мойлаш учун станок йўналтиргичлари устига чиқиш таъқиқланади.
Станок созлиги машғулот бошлангунга қадар цех устаси ѐки ўқитувчи томонидан текшириб кўрилиши лозим.
Йирик станокларда иш столига детал тўғри ўрнатилганлигини текширишни – масштабли линейка ѐрдамида амалга ошириш лозим.
Станокнинг электр жиҳозларига (клеммаларга, халқаларга, панжарасига, электрмагнит муфталарга, электр ѐриткич лампага) сабабсиз тегмаслик лозим.
Станокни бошқаришда электр мурватлари ишламай қолганида, уларни станок эгасининг ўзи тузатиши таъқиқланади, бунинг учун корхона электр монтёрини чақириш лозим.
Станок ишлаб турганида унинг устидан бирорта буюмни бошқа ишчига узатиш ва олиш таъқиқланади. Станок деталларини бураш, болт ва гайкаларини қотириш мумкин эмас. Станокка таянмаслик лозим. Станок устида хомашѐ, деталлар ва асбобларни сақламаслик. Кескич (резец) ушлаб турувчи дастани ушламаслик ва автоматик узатма дастасини ушламаслик лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |