Тадбиркорликни ривожлантиришда маркетингни аҳамияти.2
Классик иқтисодий назариётчилар жамият бойликлари (ер, капитал ва мехнат) ичидан энг мухими - тадбиркорлик фаолиятига алоҳида эътибор берганлар. Чунки тадбиркорлик ва маркетинг бир бири билан чамбарчас боглик ҳамда уйгунлашган тушунчалардир.
Тадбиркорлик (бизнес)- иқтисодий фаолият бўлиб, маълум бир ишни ёки хунарни фойда олиш мақсадида ташкил кила билиш ва уддалай олиш демакдир.
Кўпчилик Европа мамлакатлари ва Японияда кичик ва урта корхоналарнинг давлат бюджетига кушаетган хиссалари 70 фоизгача, истеъмол товарлари ва хизматлар бозорини тулгазишда эса ундан хам купрок. Бунинг асосий сабаби, кичик ва урта корхоналарнинг ута ташаббускорлик билан, бозордаги хар қандай узгаришларга тезда мослашиш хусусиятларидир.
Республикамизда хусусий тадбиркорликни ривожлантириш буйича бирмунча ишлар амалга оширилмокда.
“Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик фаолияти тўғрисида” қонун, Президентимиз И.А.Каримовнинг бир неча фармонлари ва Вазирлар Махкамасининг қарорлари қабул килинди. Шу жумладан, 26 июль 1995 йилда, Вазирлар Махкамаси “Хусусий тадбиркорликни ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш фонди (Бизнес фонд) ташкил этиш хамда унинг фаолияти масалалари тўғрисида” қарор қабул килди.
Маркетингнинг тадқиқотларини ташкил этиш.
Хозирги замон бозорида муваффакиятга эришиш, илмий техника натижасида фирманинг ишлаб чикариш, молиявий ва технологик салохияти билан эмас, балки маркетинг тадкикотлари утказишдаги фаоллик, ташаббускорлик ва тажрибаси билан аникланади деган фикр- мулохазалар хукм сурмокда. Маълумотларга кўра 50 фоиздан куп америкалик, 86 фоиз европалик ва 60 фоиз Япония бизнесменлари, фирма ва компаниянлари маркетинг тадкикотлари уз кучлари билан иш олиб бордилар. Ҳозир маркетинг тадкикотлари билан жуда куп илмий - текшириш бюролари, фирмалари, агентликлари, университетлари, давлат муассасалари шугулланмокда. Масалан, Гарбий Германияда 120 дан купрок 3 минг кишилик илмий ходимлари бўлган ташкилотлар маркетинг тадкикоти олиб бормокда. Францияда бундай муассасалар 100, Англияда 200, АқШ да 800 дан купрок ублиб, бир йилда 1 миллиард доллар атрофида маблаг айлантиради.
Бозорни сегментларга ажратиш - унинг истеъмолчиларини махсус гурухлаш демакдир.
Маркетинг амалиётида бозорни сегментларга бўлишда уч хил ёндашиш ишлаб чикилган.
Биринчи- оммавий бозор. Корхона унга киришда, кенг харидорлар оммасига каратилган бир хил маркетинг дастурларига эга бўлади.
Иккинчидан- сегментлашган бозор. Корхона унда, асосий эътиборини алохида белгиларига эга бўлган бир хил сегментларга каратади. Ана шу сегмент учун махсус дастур ишлатилади.
Учинчи- купчилик кўрсаткичлари билан табакалашган бозор. Бунда уз хусусиятлари билан фаркланадиган бир ёки икки хил сегментга алихида ишлаб чикилади. Бозор сегментлари доимий эмас. Хар доим корхона узининг имконятлари ва мақсадларига мос холда бозорни қўйидаги сегментларга бўлиш мумкин.
-харидорлар сегментлари (истеъмолчилар, уларнинг талаблари, хатти- харакатлари ва бошка белгилар);
-товарлар сегментлари (оммавий ва арзон, қиймат ва махсус кундалик, янги ва хоказо);
-савдо сегментлари (товар харакати, сотиш усуллари ва бошкалар);
1985 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ассамблеяси “Истеъмолчиларни химоя килишга оид куйидаги раҳбарлик талабларини” ишлаб чикдилар:
зарарли товарлар ишлаб чиқарувчи корхоналарга миллий ва халкаро микиёсда карши кўрашишда мамлакатларга ёрдам бериш;
истеъмолчиларга бозорда паст нархлар билан куп микдорда товар таклиф этиш шароитлари яратилишини рагбатлантириш;
товар ва хизматлар ишлаб чиқарувчилар орасида истеъмолчиларга юкори даражада эстетик (нафосатли) муносабатда булувчиларниалохида сийлаш.
Бу талаблар истеъмолчилар саломатлигини вва хавфсизлигини химоя килишга каратилган. Хозир истемолчилар Иттифокининг халкаро ташкилоти мавжуд. Унга 70 давлат аъзо бўлган.
Ўзбекистонда хам истеъмолчилар ҳуқуқини химоя килиш буйича қонун лойихаси ишлаб чикилди ва мухокамага куйилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |