Ижтимоийлашув омиллари.
Ижтимоийлашув болалар, ўсмирлар, ёшларнинг ривожланишига таъсир қилувчи кўп сонли шарт-шароитлар билан ўзаро муносабат жараёнида юзага келади. Инсонга таъсир қилувчи бу шароитлар омил дейилади. Ҳозирча уларнинг ҳаммаси ҳам аник^анмаган бўлиб, улар ҳақидаги билимлар етарли эмас. Ижтимоийлашувнинг омиллари икки гуруҳга бўлинади: ташқи ва ички.
Ташқи омилларга қуйидагилар киради: Мегаомиллар (мега — энг катта) — космос, ер шари ва планетар жараёнлар.
Макроомилларга (макро — катта) — давлат, халқ, жамият, шунингдек, буларга демографик, ижтимоий, сиёсий, экологик, яъни ернинг барча ақолисининг ижтимоийлашувига таъсир кўрсатадиган омиллар киритилади. Мезоомиллар (мезо — ўрта) — ҳудуд ва яшаш жойидаги оммавий алоқа тармоқлари, у ёки бу субмаданиятга тегишлилигига кўра ажратилган гуруҳларнинг ижтимоийлашувининг шарт-шароитлари.
Мезоомиллар этник қурилмаларни шакллантириш жараёнига, минтақавий шароитларга ҳамда шу ҳудуднинг ОАВларига таъсир қилади. Микроомиллар, яъни муайян шахсларга таъсир қилувчи омиллар булиб, бунга оила, қўшнилар, тенгдошлар гуруҳлари, тарбия муассасалари, турли ижтимоий, диний, давлат, хусусий ташкилотлар киради.
Шахс туғилганидан бошлаб ривожланади ган муҳит социум ёки микросоциум дейилади. Ташқи ижтимоий омиллардан ташқари, ички биологик омиллар ҳам мавжуд. Уларни бир-биридан мустақил ўрганишнинг иложи йўқ. Шу сабабли замонавий илмий назарияларда шахс ривожланишининг асосий омиллари сифатида биологик ва ижтимоий омиллар, уларнинг ўзаро муносабати кузатилади.
Биологик омиллар. Биологик ирсият инсонни инсон қилувчи умумий жиҳатларни аниқлайди. Ирсият деганда ота-оналардан болаларга турли белги, ўхшашлик, хусусиятларнинг утиши тушунилади. Ирсиятга кура, болага ота-онасидан инсон организми, асаб тизими, мия ва ҳис-туйғу органлари, шунингдек, қомат тузилиши, соч, тери ранги ўтади. Булар инсонни бошқа инсонлардан ажратиб турувчи ташҳи омиллар ҳисобланади. Шунингдек, ирсият бўйича нерв фаолиятини ривожлантирадиган нерв хусусиятлари ҳам ўтиши мумкин. Ирсият боланинг табиий хусусиятлари асосида бирор-бир фаолият соҳасида муайян қобилиятларининг шаклланишини кўзда тутади. Психологик маълумотларга кўра, қобилият инсоннинг табиий хусусияти бўла олмайди. Бола қобилиятларининг намоён булиши унинг ҳаёти, таълим-тарбия жараёнларига боғлиқ. Ота-онадан болага ўтувчи бир қатор касалликлар мавжуд. Масалан: қон касалликлари, шизофрения, эпилепсия, даун касаллиги ва бошқалар. Бу касалликларни гинетика фани ўрганади. Маълумки, бола ривожланишига экологик муҳит, атмосфера ва сув хавзаларининг ифлосланиши каби ташқи омиллар ҳам салбий таъсир кўрсатади. Бунинг натижасида жисмоний нуқсонли туғилаётган болалар сони борган сари кўпаймоқда. Бундай болаларнинг бошқалар билан мулоқотга киришиши ва фаолият юритиши ниҳоятда оғир кечади. Шу сабабли улар учун ўқитишнинг янги методлари жорий қилинмоқда. Бу методлар уларнинг акушй ривожланишда тенгдошларига етишишлари учун ёрдам беради. Жисмоний нуқсонли болалар билан махсус педагоглар шуғулланадилар. Бу болалар ўз тенгқурлари билан мулоқотга киришганларида жиддий муаммоларга дуч келишади. Бу эса уларнинг жамиятга интеграциялашувларини маълум даражада қийинлаштиради. Шунинг учун ҳам бундай болалар билан ижтимоий педагогик иш олиб боришнинг асосий мақсади болага ташқи олам билан алоқа қилиш каналларини очишдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |