5-Мавзу. IX-XII асрларда ўзбек давлатчилиги. Аждодларимизнинг жаҳон цивилизацияси тараққиётига қўшган улкан ҳиссаси Режа



Download 55,65 Kb.
bet5/11
Sana21.02.2022
Hajmi55,65 Kb.
#57940
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
5-мавзу

Ғазнавийларнинг энг юксалган, қудратли салтанатга айланган даври Султон Маҳмуд (998-1030) вақтига тўғри келади. Кези келганда Султон Маҳмуд катта қўшин тузиб, уни ўша даврнинг энг замонавий қурол- аслаҳалари билан, етарли маош билан таъминлаб, жуда кўплаб босқинчилик юришларини амалга оширди. У XI аср бошларида Амударё билан белгиланган шимолий чегараларни Қорахонийлар билан келишиб олгач, ўзининг асосий эътиборини жанубда - Ҳиндистонга, ғарбда - Хуросон ва унга чегарадош ҳудудлари томон қаратади. Фақат Ҳиндистонга 17 бор юриш қилиб, у ердан катта миқдордаги ўлжа-бойликлар олиб келади. Биргина 1019 йилда Кануаджа шаҳрини эгаллаб, олиб келинган ўлжа – катта миқдордаги олтин, кумуш ва қимматбаҳо буюмлардан ташқари 350 та фил ва 57 минг асир-қулни ташкил этган. У 1008 йилда Қорахонийлар билан тузилган шартномани бузиб, Амударё шимолидаги Чағаниён ва Хутталон вилоятларини босиб олади. 1010-1011 йилларда эса Маҳмуд катта қўшин билан жанг қилиб Ғур вилоятини эгаллайди. 1017 йилга келиб эса Маҳмуд Ғазнавийнинг нигоҳи географик жиҳатдан ғоятда қулай нуқтада жойлашган, бой ҳудуд - Хоразмга қаратилади. У Хоразмшоҳлар салтанатидаги қалтис сиёсий вазиятдан, хусусан Хоразмшоҳ Маъмуннинг ўлимидан фойдаланиб, у ерга катта қўшин юбориб, осонлик билан Хоразмни тобе қилади. Айни пайтда шуҳратпараст Султон Хоразм Маъмун академиясининг бир қатор атоқли намояндаларини, шу жумладан, Абу Райҳон Берунийни Ғазнага олдириб келади. Унинг сўнгги истилочилик юришларидан бири 1029 йилда Эроннинг Рей шаҳрини эгаллаш бўлади.
Маҳмуд Ғазнавийнинг ҳарбий юришлари оқибатларидан бири шу бўлдики, шимолий Ҳиндистон ҳудудининг босиб олиниши натижасида туркий аҳолининг анча қисми бу жойларга келиб жойлаша бошлайди. Бу эса Ҳиндистоннинг кейинги тарихий тақдирига сезиларли таъсир кўрсатди. Маҳмуд даврида Ғазнавийлар давлати ҳудудлари бениҳоя кенгайиб, мамлакат шаҳарларида, айниқса Ғазнада катта иншоотлар, салобатли масжиду мадрасалар, кутубхонаю шифохоналар, илм масканлари кўплаб барпо этилган бўлса-да, бироқ кўпчилик аҳолининг моддий – маиший аҳволи ночор кечган, турли хил солиқ ва мажбуриятлар одамларнинг тинкасини қуритган.
1011 йилда Хуросон ўлкасида бошланган очарчилик минглаб одамларнинг нобуд бўлишига олиб келган. Шу боис Маҳмуд Ғазнавий давлати ташқаридан гўё қудратли кўрингани билан ҳақиқатда эса унинг ичдан емирилишини, омонатлигини пайқаш қийин эмас. Зеро, унинг вафотидан кейин кўп ўтмай бу салтанатнинг тушкунлик сари юз тутганлиги ҳам шундандир. Бу ўринда шуни айтиш кифояки, Султон Маҳмуд вафотидан кейиноқ Хоразм ўз мустақиллигини тиклашга эришди. Шунингдек, салжуқий туркларнинг Хуросон ҳудудларини эгаллаш сари ҳаракатлари кучаяди. Агар Маҳмуд даврида унинг розилиги билан Хуросоннинг айрим ҳудудларига салжуқий қабилалар келиб жойлашган бўлса, эндиликда улар бутун Хуросонни ишғол қилишга киришадилар. Ўлканинг Ғазнавийлар сиёсатидан, ҳаддан зиёд солиқ-тўловлар асоратидан норози бўлган маҳаллий аҳолиси ҳам Салжуқийларни қўллаб-қувватлаб чиқади. Бу эса икки ўртадаги ҳарбий тўқнашувларнинг пировард якунига ҳал қилувчи таъсир ўтказади. Ғазнавийлар қўшини билан Салжуқийлар ўртасидаги биринчи катта уруш 1035 йилда Нисса шаҳри ёнида бўлиб ўтди. У Салжуқийлар ғалабаси билан якунланди. Кўп ўтмай Салжуқийлар ўз ғалабаларини мустаҳкамлаб, Хуросоннинг анча қисмини, жумладан, Нишопурни қўлга киритдилар (1038й).
1040 йил баҳорида Данданакан ёнида (Сарахс билан Марв оралиғи) бўлган сўнгги ҳал қилувчи жангдан сўнг Маъсуд Ғазнавий қўшини қақшатқич зарбага учраб, бутун Хуросон ўлкасидан маҳрум бўлади. Кўп ўтмай Маъсуд укаси Муҳаммад томонидан қатл қилинади (1041й). Тез вақт ичида ҳокимиятни эгаллаган Маъсуднинг ўғли Мавдуд ҳам бир неча бор куч тўплаб салжуқийлар билан уруш олиб борган бўлса-да, аммо ўз қўшинини мағлубиятдан сақлаб қола олмади. 1059 йилда Ғазнавийларнинг муҳим таянчи - Балхнинг Салжуқийлар қўлига ўтиши Ғазнавийларнинг сўнги умидини ҳам пучга чиқарди. Бу эса пировардида Ғазнавийлар давлатининг путурдан кетказиб, тарих саҳнасидан бутунлай тушиб кетишига сабаб бўлди.

Download 55,65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish