5-Мавзу. IX-XII асрларда ўзбек давлатчилиги. Аждодларимизнинг жаҳон цивилизацияси тараққиётига қўшган улкан ҳиссаси Режа



Download 55,65 Kb.
bet3/11
Sana21.02.2022
Hajmi55,65 Kb.
#57940
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
5-мавзу

Сомонийлар даврида ер эгалари
􀂾 Мулки султоний (давлат тасарруфидаги ерлар)
􀂾 Мулк ерлари (хусусий ерлар)
􀂾 Мулки хос (олий мартабали рухонийлар ва саййидлар тасарруфидаги ерлар)
􀂾 вақф ерлари (диний муассасаларга тегишли)
􀂾 жамоа ерлари
Сомонийлар даврида давлат бошлиғи ўз фарзандлари, яқинларига, амирлар, ҳокимлар, лашкарбошиларга уларнинг хизматлари эвазига туман, шаҳар, ҳатто вилоятларни ҳам инъом қилган. Бундай мулк иқто, уларнинг эгалари иқтодорлар деб аталган. Иқтодорлар ўзига инъом этилган ҳудудларда яшовчи аҳолидан олинадиган солиқларнинг бир қисмини ўзига олиш эвазига даромад олган. Аҳоли иқтодорга буғдой, пахта, қуруқ мева, газмол ёки пул шаклида солиқ тўлаган. Иқтодан фойдаланиш муддати давлат бошлиғига боғлиқ бўлган. Авваллари иқто вақтинча берилган, иқтодор бундай мулкдан маҳрум ҳам этилган, айримлар эса иқтодан умрбод фойдаланганлар. Кам ерли ёки ерсиз аҳоли катта ер эгаларидан ерларни ижарага олиб меҳнат қилганлар. Улар барзикор-қўшчилар деб аталарди. Барзикор ижарага олган ерда ўз уруғи ва қўши билан деҳқончилик қилса ҳосилнинг 1/3 – 1/5 ҳиссасини, уруғ ва қўш ер эгаси ҳисобидан бўлса ҳосилнинг 1/10 – 1/12 ҳиссасига эга бўлган.
Сомонийлар давлати муайян тарихий босқичларда ижтимоий-сиёсий ва бошқа соҳаларда қанчалик юксалиш, муҳим ўзгариш жараёнларини бошдан кечирмасин, бироқ кейинчалик аста-секин тушкунлик, парокандалик сари юз тутиб борди. X асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб, хусусан кейинги Сомоний ҳукмдорлар: Абдумалик ибн Нуҳ (954-961), Мансур ибн Абдумалик (961-976), Нуҳ ибн Мансур (976-997), мансур ибн Нуҳ (997-999), Абдумалик ибн Мансур (999-1000) даврида мамлакатда ҳам маҳаллий феодал беклар, амалдорлар ўртасида, ҳам ҳукмдор сулола вакиллари ўртасида ўзаро ички низолар, зиддиятлар тўхтовсиз кучайиб борди. Давлатнинг ҳарбий таянчи ҳисобланган турк аскарларидан иборат қўшин сафида ҳам бирдамлик, ҳамжиҳатлик етишмасди. Бу эса Сомонийлар салтанатини жиддий тангликка дучор этиши тайин эди. Масалан, лашкарбоши Алптегин Сомонийларни 60 йил ҳимоя қилиб келган. Унинг итоатида 30 минг отлиқ қўшин бўлиб, зарур бўлганда 100 минг суворийни ўз қўлига кирита оларди. Шу боисдан ҳам Сомонийлар билан Алптегин ўртасидаги ихтилоф ва ишончсизлик охир-оқибатда Сомонийларнинг путурдан кетишига олиб келди. Шунингдек, маҳаллий ҳукмдорларнинг ўзбошимчалик, бошбошдоқлик хатти-ҳаракатларининг авж олиши, уларни жиловлашга марказий ҳокимиятнинг ожизлиги давлатнинг янада заифлашувига сабаб бўлди. Халқ норозилик ҳаракатлари шу қадар алангаланиб бордики, ҳатто амир Абдул Малик вафоти баҳонаси билан 961 йилда Бухоро ҳарбий аскарлари томонидан бошланган ғалаён амир саройини талаш, уни яксон қилиш билан тугалланди. Бундай жиддий низолар, зиддиятли жараёнлар оқибатда Сомонийлар давлати заифлашиб, инқирозга юз тутди.
Еттисув, Шарқий Туркистон ўлкаларида IХ аср иккинчи ярмида турли туркий қавмлар, элатларнинг ўзаро бирикуви натижасида ва қўшилуви давомида Қорахонийлар давлати ташкил топди. Мазкур давлатга асос солган сиймо Абдулкарим Сотуқ Буғрохон (859-955) яғмолар қавмига мансуб бўлган. Бу давлат ҳукмдорлари «арслонхон» ёки «қорахон» унвонлари Қорахон сўзининг луғавий маъноси эса туркий қабилаларда «улуғ», «буюк» деган тушунчаларни англатган. Қорахон «Тамғачхон» ҳам деб юритилган. Бу давлатнинг қудрати юксалиб, у тез орада катта ҳудудларни ўз қўл остига кирита боради. Унинг пойтахти Шарқий Туркистоннинг Боласоғун шаҳри бўлган. Абдулкарим Буғрохон вафотидан кейин (955й) унинг ворислари даврида Марказий Тян-Шань ва Еттисув ўлкалари эгалланади. Эндиликда Қорахонийлар Сомонийлар ҳукмронлик қилаётган Мовароуннаҳр ерларини ҳам бутунлай эгаллашга киришадилар. Бу даврда Сомонийлар давлати чуқур ички зиддиятлар, синфий ихтилофлар орқасида танглик ҳолатига тушиб қолган эди. Бундан фойдаланган Қорахонийлар ҳукмдорлари - Ҳасан ва Наср Буғрохонлар етакчилигидаги қўшин Сомонийлар қаршилигини қийинчиликсиз енгиб, икки бор (992 ва 999 йилларда) Бухорони эгаллайди, сомонийлар сулоласининг сўнгги вакили Исмоил ал-Мунтасир (1000-1005) ҳукмронлиги барҳам топди. Оқибатда бутун Мовароуннаҳр ҳудудлари Қорахонийлар тасарруфига ўтади. Шу тариқа, Қорахонийлар ҳукмронлиги катта ҳудудларга ёйилади.

Download 55,65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish