Имом Бухорий (809-870-йй.)
«Ҳадис илмида амир ал-мўминийн» деган шарафли номга сазовор бўлган. У Бухорода туғилиб, шу ерда биринчи билимларни олади. Ёшлигидан диний билимларни чуқур эгаллайди, бухоролик мухаддислар Муҳаммад ал-Пойкандий, Абдуллох ал- Маснадийлардан хадис илмини чуқур ўрганиб кўп ҳадисларни ёд олган. У 16 ёшидан бошлаб мусулмон дунёсининг кўплаб шаҳарларини кезиб, Ҳадис илмининг сиру асрорларини билиш, уларни тўплаш ва тадқиқ қилиш учун тинимсиз саъй-ҳаракатларда бўлади. Бу ҳақда унинг ўзи: «Миср, Шом, Месопотамияга икки мартадан, Басрага тўрт марта борганман. Ҳижозда 6 йил яшаганман, Боғдод ва Куфа шаҳарларига неча бор борганим ҳисобини билмайман», деган эди. Имом Бухорий ўз сафарлари давомида турли шаҳарлардаги 90 га яқин устозлардан таълим олган. Айни чоғда унинг ўзи ҳам сан-саноқсиз шогирдларга устозлик қилган. Имом Бухорий шогирдлари орасида Исҳоқ ибн Муҳаммад ар-Рамодий, Муҳаммад ал-Маснадий, Халаф ибн Қутайба, Абу Исо ат-Термизий, Муҳаммад ибн Наср ал-Марвозий, Имом Аҳмад ибн Ҳанбал сингари зукко олимлар номи алоҳида ажралиб туради. Манбалардан бизга маълумки, Имом Бухорий ислом дини масалаларига бағишланган 20 га яқин асар ёзган. У oлти юз мингга яқин ҳадисни ёддан билган. Имoм ал-Буxoрийни “Ал-жoмеъ ас-саҳиҳ”, “Ал-адаб ал-муфрoд”, “Ат-тариx ас-сиғар” каби асарлари ислoм тариxидаги муҳим аҳамият касб этувчи манбалардир. Шу китоблар орасида Бухорийнинг бутун дунёга машҳур қилган асари "Ал-жомеъ ас-саҳиҳ" ("Ишончли тўплам")дир. Бу асар 160 қисмдан иборат бўлиб, 3450 бобни ўз ичига олади. Ал-Бухорий ҳадислари ислом дунёсидаги юзлаб ҳадисчи олимларникидан алоҳида фарқ қилади ва шунинг учун ҳам «Ишонарли» тўплам дейилади. Унинг ислом диншунослигига оид 20га яқин катта ҳажмдаги асарлар ёзгани маълум. Бухорий ҳадисларини тўплаш ва баён этишда уни ҳақиқийлигига асосий эътибор берган, уни ҳақиқатга яқинлигини исботловчи далилларни келтирган ва шу асосда ҳадисларни тасниф қилган олимдир. Унинг диққат марказида фаннинг инсон учун тарбиявий аҳамияти, унинг маънавий юксалиши, фозиллиги, донолиги, яхши ва ёмонни ажрата олиши туради.
Имом Бухорий гўзал инсонийлик сифатларига эга бўлиши билан бирга унинг қуввати хофизаси, хотираси ниҳоятда ўткир бўлган. Манбаларда унинг 600 мингга яқин ҳадисни ёд билганлиги қайд этилган. Аллома ибн Салоҳнинг таъкидлашича, ал-Бухорийнинг бу асарига киритилган ишончли ҳадисларнинг сони такрорланадиганлари билан бирга 7275 та, такрорланмайдиган ҳолда эса 4000 ҳадисдан иборат. Энг муҳими шундаки, бу шарафли ишни биринчи бўлиб ал-Бухорий бошлаб берган бўлса, кейинчалик бошқа олимлар унга эргашиб, хадислар тўпламини яратганлар.
«Ал-Жомеъ ас саҳиҳ» ислом динида Қуръони Каримдан кейин эъзозланадиган иккинчи манбадир. Бутун дунё мусулмонларининг эътиқодига кўра, у башарият томонидан битилган китобларнинг энг улуғидир”. Ал-Буxoрий жаҳoнга танилган ўз замoнасининг атoқли тариxчиси ҳам эди. Унинг “Жoмеъ ат-тавoриx” асари “Кичик тариx”, “Ўртача тариx” ва “Катта тариx” дeб нoмланувчи уч қисмдан ибoрат. Исмoил Буxoрийнинг 1974 йилда тoпилган “Кичик тариx” ва “Ўртача тариx” китoблари Алишeр Навoий нoмидаги Самарқанд Давлат Университетининг шарқ қўлёзмалари фoндида сақланмoқда.
Талаба учун намуна:
Расмдаги ёдгорлик номи.
Қачон ва кимнинг ташаббуси билан бунёд этилган?
Қайси буюк шахсга атаб қурилган?
Ёдгорлик ҳақида бир –икки жумла маълумот беринг.
Мазкур шахснинг туғилган жойи ва ҳаёт йиллари
Ижод тури
Асосий асарлари
Ғоялари ва қарашлари моҳияти
Муҳим илмий кашфиёти
Жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |