5-МАВЗУ: ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА
ЛИБЕРАЛЛАШТИРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ ВА
УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ
РЕЖА:
1. Иқтисодиётни ривожлантириш ва
либераллаштиришнинг устивор
йўналишининг асосий вазифалари.
2. Макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш бўйича кўрилган
чоралар
3. Инновацион иқтисодиётда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни
ўрни.
4. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг
ижроси.
5. Қулай инвестицион муҳит ва ташқи иқтисодий
фаолиятни
эркинлаштириш ҳамда экспортни қўллаб-қувватлаш борасида амалга
оширилган ишлар.
6. Миллий иқтисодиётни модернизациялаш даврида Республика қишлоқ
хўжалигидаги ислоҳотлар.
Таянч тушунчалар: ҳаракатлар стратегияси, инсон манфаатлари,
иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш, модернизация, хусусий
тадбиркорлик, миллий валюта, истеъмол бозори, божхона тўловлари,
инвестиция лойиҳалари, тадбиркорлик, частная собственность, қишлоқ
хўжалиги, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, секторлар, эркин
иқтисодий зоналар, қулай инвесицион муҳти, аграр сектор.
1.
2017–2021
йилларда
Ўзбекистон
Республикасини
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар
стратегиясида учинчи йўналиш сифатида иқтисодиётни ривожлантириш ва
либераллаштиришнинг устувор вазифалари белгилаб берилди. Ушбу бобда
макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ҳамда юқори иқтисодий ўсиш
суръатларини сақлаб қолиш, миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини
ошириш, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш,
иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш бўйича
институционал ва
таркибий ислоҳотларни давом эттириш, хусусий мулкчиликни ҳимоя қилиш,
унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик ривожини рағбатлантириш, ҳудудлар, туман, шаҳарларни
комплекс ва мувозанатли ижтимоий-иқтисодий тараққий эттириш,
инвестициявий муҳитни яхшилаш орқали мамлакатимиз иқтисодиёти
тармоқлари ҳамда ҳудудларига хорижий
сармояларни фаол жалб этиш
вазифалари белгаб қўйилди.
Ҳаракатлар стратегияси иқтисодий ўсишнинг «сифати»ни ошириш
мақсадини кўзлаганки, ушбу дастуруламал ҳужжатда Президентимиз вазифа
этиб белгилаганидек
: «Ўсиш суръатлари – бу шунчаки бир мақсад эмас.
Бундай ўсиш аввало халқимизга, ҳар бир фуқарога қандай наф етказиши, унинг
дастурхонида, кундалик ҳаётида акс этиши биз учун муҳим масаладир».
2017 йилда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий
суръати тубдан ўзгарди. Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, иқтисодий
ривожланиш, аввало, аҳолининг ҳаёт даражаси ва
сифатини оширишга
қаратилган мутлақо янги босқичга ўтди. Амалга оширилган барча ислоҳотлар
“Инсон манфаатлари ва фаровонлиги ҳамма нарсадан устун” деган
тамойилга асосланди. Бу борада, энг аввало, мамлакатимизда макроиқтисодий
барқарорликни янада мустаҳкамлаш, қатъий пул-кредит сиёсатини юритиш,
миллий валюта ва ички бозордаги нархлар барқарорлигини таъминлаш, солиқ-
бюджет ислоҳотларини олиб боришга асосий эътибор қаратилди.
Мамлакатимизда турли иқтисодий таҳдидларга қарши чора-тадбирлар,
ислоҳотларни амалга ошириш, модернизация ва
диверсификация
жараёнларини янада жадаллаштириш натижасида мамлакатимизда барқарор
иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолишга эришиб келинмоқда. 2020 йил
25 январь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўз Мурожжатномасида
«яширин» иқтисодиёт мамлакат ривожига салбий таъсир кўрсатаётганини,
солиқ юкини камайтириш, бизнес юритиш учун янада қулай
шароитлар
яратиш «яширин» иқтисодиётга барҳам беришнинг ягона йўли эканлигини
таъкидлади. Шунинг учун бу борада таъсирчан чораларни назарда тутадиган
алоҳида дастур ишлаб чиқиш зарурлигини кўрсатиб ўтди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019
йил 8 январдаги «Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва иқтисодий сиёсат
самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2019
йил 10 январдаги «Иқтисодий ривожланиш соҳасида давлат сиёсатини амалга
ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
фармонлари ҳамда 2019 йил 10 январдаги «Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги
қарори айнан Ўзбекистоннинг иқтисодий майдонини мустаҳкамлашга
қаратилган.