ўринбосарларига бириктирилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар,
туманлар ва шаҳарлар ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш секторларига бўлинишини назарда тутувчи иш ташкил этишнинг
янги тизими жорий этилди.
“
Тармоқ ва ҳудудлар бўйича мақсадли дастурлар, устувор инвестиция
лойиҳалари ва бошқа долзарб вазифалар бажарилишини танқидий таҳлил
қилиш юзасидан амалдаги мавжуд тизим самарадорлигини оширишимиз
лозим“ (Ш.М. Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти).
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда
ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, халқимизнинг ҳаёт даражаси
ва сифатини янада оширишга қаратилган бунёдкорлик ва ободонлаштириш
ишлари билан яқиндан танишиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган дастурларни қабул
қилиш мақсадида 2019 йилнинг ўтган даври мобайнида республиканинг барча
минтақаларига, айримларига эса такрор ташриф буюрдилар. Ҳар бир ташриф
натижаси бўйича ҳар бир ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга
қаратилган комплекс чора-тадбирлар тасдиқланди.
“Бундан буён ҳар бир туман ва шаҳарга, керак бўлса, чекка-чекка
қишлоқ ва овулларгача кириб борамиз. У ерда истиқомат қилаётган
одамларнинг дардини эшитамиз, муаммоларини ҳал қилишга қаратилган
дастурлар ишлаб чиқамиз ва ижросини қатъий назоратга оламиз”. (Ш.М.
Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти).
Ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий сиёсат ўзгартирилди, бунда иш
ўринлари ташкил этиш ва одамлар учун муносиб турмуш шароитларини
яратиш устивор мақсад этиб белгиланди:
- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрини
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 11 та, шунингдек алоҳида туман
ва шаҳарлардарни ривожлантириш бўйича 36 т дастурлар қабул қилинди;
- Нисбатан орқада қолган ва ортиқча иш кучи мавжуд ҳудудларни жадал
ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди;
- 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб Тошкент шаҳри ва пойтахт
туманларида ўтказилаётган тажриба дорасида янги замонавий тизим татбиқ
этилиб, унга кўра, туман маҳаллий бюджетларининг қўшимча даромадларини
тегишли маҳаллий бюджетлар тасарруфида қолдириш имкони яратилди;
-
Ҳудудларда
муҳандислик-коммуникаци
инфратузилмасини
ривожлантиришга ёндашув тубдан ўзгартирилди;
- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарларнинг
ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожланиш секторларига
бўлинишини назарда тутувчи иш ташкил этишнинг янги тизими жорий
этилди.
Жамоатчилик олдида ҳисобот бериш, аҳоли турмуш даражаси ва
сифатини ошириш вазифаларини сўзсиз амалга ошириш мақсадида жойларда
ишларни ташкил этишнинг
“маҳалла – туман (шаҳар) – вилоят –
Do'stlaringiz bilan baham: