5-Мавзу: Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари ва устувор йўналишлари. Режа



Download 407,87 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana23.02.2022
Hajmi407,87 Kb.
#130712
  1   2
Bog'liq
5-мавзу. Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари ва устувор йўналишлари c4b5fcf56822b0360084952e87154c7e




5-Мавзу: Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг ўзига хос 
хусусиятлари ва устувор йўналишлари. 
Режа: 
1. 
Иқтисодиётни 
эркинлаштириш, 
унинг 
ҳуқуқий 
асосларини 
такомиллаштириш 
2. Самарали ислоҳотларни амалга ошириш учун инвестициялар. 
3. Иқтисодиётни таркибий ўзгартириш, тармоқларни модернизация қилиш, техник 
ва технологик янгилаш. 
Иқтисодиётни 
эркинлаштириш, 
унинг 
ҳуқуқий 
асосларини 
такомиллаштириш. Мамлакатимиз 2017 йилдан бошлаб иқтисодиёт соҳасида замон 
талабларига жавоб берадиган, янгича маъно-мазмундаги, самарали ислоҳотларни амалга 
оширилмоқда. 2017 йилда ислоҳотларнинг янги босқичи бошланди. Иқтисодиётда 
ислоҳотлар чуқур аналитик таҳлил ва инновацион ёндашувлар асосида, янги иқтисодий 
тизимларни яратишга орқали олиб борилаётгани билан жаҳон иқтисодчилари ва 
экспертларининг эътиборини тортмоқда. 
2017 йилда иқтисодиётни эркинлаштириш, унинг ҳуқуқий асосларини 
такомиллаштириш, ишлаб чиқаришни модернизация ва диверсификация қилиш бўйича 
қатор қонунлар, фармон ва қарорлар қабул қилинди. Хусусан Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2017 йил 28 ноябрда қабул қилган “Пахтачилик тармоғини бошқариш 
тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги пахтачилик тизим 
таҳлил қилинган ва соҳада янги бозор механизмларини жорий этишга этиборқаратилган. 
Унда пахтачиликни ривожланиш тизимининг аниқ механизмлари ва бошқариш асослари 
кўрсатиб берилган. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 ноябридаги “Мева-сабзавот 
маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва 
меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида”ги қарорида экспортга алоқадор бўлган вазирлик ва идоралар учун 
аниқ вазифалар белгиланиб, экспортни соддалаштириш ва жаҳон бозорига чиқишда 
фармерлар, тадбиркорлар ва давлат идораларининг ўзаро ҳамкорлигини рағбатлантириш 
йўналишлари аниқ кўрсатиб берилган. Қарорда давлат идораларининг халққа ва 
тадбиркорларга хизмат қилишлари учун аниқ кўрсатмалар берилган. Унда кўп тармоқли 
фермер хўжаликларини ривожлантириш, экспортни тўғридан тўғри амалга ошириш, 
валюта тушумларига корхоналардаги ўзлари эгалик қилишлари бўйича янги ҳуқуқий 
меҳанизмлар ифодаланган.
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябридаги 
Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-
қувватлаш чора-тадбирлари” тўғрисидаги қарорининг узвий давоми бўлди. 
Ўзбекистонда инновацион фаолиятни тубдан такомиллаштириш ва иқтисодиётни 
инновацион асосга кўчиришни мувофиқлаштириш мақсадида 2017 йил 29 ноябрда 
“Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш 
тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони қабул қилинди. Давлат 
инвестиция дастурларининг самарадорлигини тахминлаш мақсадида янги тизим ва уни 
бошқариш механизмлари аниқ кўрсатиб берилди. Ушбу фармоннинг узвий давоми 
“Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва 
молиялаштиришнинг янги тартибини жорий этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2017 йил 18 декабридаги қарорида ўз аксини топди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон 
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-
4947-сонли Фармони иқтисодий ислоҳотларнинг стратегик ривожланишида ҳуқуқий асос 
ролини бажармоқда.Иқтисодиётни ислоҳ қилишда бунай ёндашув мамлакатимизда 



биринчи марта қўлланмоқда ва жаҳон иқтисодчилари ва ишбилармонлари томонидан 
катта қизиқиш билан қабул қилинди. 
Бундан ташқари, “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг молиявий 
эркинлигини ошириш, маҳаллий бюджетларга тушумларнинг тўлиқлигини таъминлаш 
бўйича солиқ ва молия органлари жавобгарлигини кучайтиришга оид қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони (2017 йил 13 
декабрь) қабул қилинди. Хокимларга туманларни субвенсиядан чиқариш ва маҳаллий 
бюджет даромадларини кўпайтириш бўйича аниқ топшириқлар берилди. Асосийси, 
маҳаллий ҳокимият органларининг ваколатлари кенгайтирилди. 
“Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони (2017 йил 
14 декабрь)да ва қатор давлат дастурларида янги босқичдаги ислоҳотларнинг яқин 
келажакдаги ривожланиш йўллари кўрсатиб берилди ва унинг институционал асослари 
мустаҳкамланди. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан биринчи марта мамлакатимиз 
парламенти – Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифалар амалга 
оширишга бутун халқимиз сафарбар қилинмоқда. 
2017 йили мамлакатимиз иқтисодиётини ислоҳ қилиш мақсадида пухта ўйланган 
инвестиция дастурларива лойиҳалари қабул қилинди ва улар изчил амалга оширилмоқда. 
Шу йили мамлакатимизда 161 та йирик саноат объекти ишга туширилди. Бу 2018 йилда 
қўшимча 1,5 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш имконини беради. Масалан, 
Тошкент иссиқлик электр станциясида буғ-газ қурилмаси барпоэтилди. Бу эсақўшимча 
равишда 2,5 миллиард киловатт электр энергияси ишлаб чиқариш имконини беради. 
Мамлакатимизда муқобил энергиядан фойдаланиш бўйича аниқ лойиҳалар ишлаб 
чиқилди ва амалга оширишга киришилди. Масалан, Наманган вилоятида 2 та кичик 
гидроэлектрстанциясини қуриш ишлари хитойлик ҳамкорлар билан Учқўрғон ва Поп 
(Чодак) туманларида амалга оширилмоқда, худди шундай яна 7 та кичик ГЭС лойиҳалари 
вилоятда ишлаб чиқилмоқда. Қуёш электр станциясини қуриш лойиҳаси ҳам ишлаб 
чиқилмоқда. Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясининг қурилиш ишлари амалга 
оширилмоқда. Натижада 2020 йилдан бошлаб водийнинг электр энергияга ўсиб бораётган 
талабини тўлақондиришга эришилади. Келгусида электр энергия ишлаб чиқариш қайта 
тикланадиган манбалардан олиниши назарда тутилмоқда. Энергия ресурсларидан 
фойдаланиш самарадорлигини ошириш учун мамлакатимизда энергетика тизимини ислоҳ 
қилиш, бу борада аниқ стратегия ишлаб чиқиш зарурлиги Президентимиз томонидан аниқ 
кўрсатиб берилди. 
Қизилқум 
бағрида 
эса 
Авминзо-Амантой 
олтин 
конлари 
негизида 
гидрометаллургия заводи қуриш бўйича ишлар давом этмоқда. Ҳозирги вақтда Олмалиқ 
кон-металлургия комбинати томонидан “Ёшлик – 1”, “Ёшлик – 2” конларини 
ўзлаштиришга киришилди. Сардоба, Марказий Фарғона ва Тўпаланг сувомборларини 
қуриш бўйича ишлар жадал олиб борилмоқда. Фарғона – Марғилон йўналишидаги 
темирйўл тармоғи электрлаштирилмоқда. Водийда темирйўл тизимини янги босқичга 
олиб чиқиш ишлари амалга оширилмоқда. Замонавий темирйўл вокзаллари ҳамда 
терминаллар қурилмоқда.
Қандим газни қайта ишлаш комплекси ишга туширилиши ҳисобидан 2018 йилда 
қўшимча равишда 4 миллиард 100 миллион куб метр табиий газни қайта ишлаш, 67 минг 
тоннадан зиёд конденсат, 106 минг тоннадан ортиқ олтингугурт ишлаб чиқариш имкони 
яратилади. 
Ўзбекистон иқтисодиётининг локомотивларидан бири бўлган Муборак газни қайта 
ишлаш заводида келгуси йили қўшимча равишда 6 миллиард куб метр табиий газни 
олтингугуртдан тозалайдиган блоклар тўлиқ фаолият бошлайди.
Шулар қаторида “Ўзагротех-саноатхолдинг” акциядорлик жамиятида янги йилда 5 
мингдан кўпроқ замонавий тракторлар, мингдан зиёд пахта териш машинаси ва 2 мингдан 



ортиқ прицеплар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Мамлакатимизда 2015-2019 йилларга 
мўлжалланган ва ҳозирда амалга оширилаётган иқтисодиётни модернизациялаш ва 
диверсификациялаш, маҳаллийлаштириш, инфраструктурани ривожлантириш давлат 
дастурлари иқтисодиётни юқори суратлар билан ривожланишига мустаҳкам замин 
яратади. 
Фаол инвестиция сиёсатини давом эттириш, амалдаги ишлаб чиқаришларни техник 
ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва янги юқори технологияли ишлаб 
чиқаришларни ташкил этиш бўйича стратегик ва муҳим аҳамиятга эга бўлган инвестиция 
лойиҳаларини амалга ошириш учун инвестицияларни, шу жумладан, тўғридан-тўғри 
хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш ҳамда самарали ўзлаштириш борасида амалга 
оширилаётган чора-тадбирларни инобатга олган ҳолда саъй-ҳаракатларни жамлаш ва 
мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, бунинг асосида аҳоли 
бандлигини, уларнинг турмуш даражаси ва сифати оширилишини таъминлади. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2019 
йилга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги қарори имзоланди. 
Ҳужжат фаол инвестиция сиёсатини давом эттириш, амалдаги ишлаб чиқаришларни 
техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва янги юқори технологияли ишлаб 
чиқаришларни ташкил этиш бўйича стратегик ва муҳим аҳамиятга эга бўлган инвестиция 
лойиҳаларини амалга ошириш учун инвестицияларни, шу жумладан, тўғридан-тўғри 
хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш ҳамда самарали ўзлаштириш борасида амалга 
оширилаётган чора-тадбирларни инобатга олган ҳолда саъй-ҳаракатларни жамлаш ва 
мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, бунинг асосида аҳоли 
бандлигини, уларнинг турмуш даражаси ва сифати оширилишини таъминлаш мақсадида 
қабул қилинмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан Молия 
вазирлиги, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда 
ишлаб чиқилган, қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг 2019 
йилга мўлжалланган Инвестиция дастури: 

2019 йилда капитал қўйилмаларнинг асосий параметрлари; 

2019 йилда ижтимоий, уй-жой, муҳандислик ва транспорт инфратузилмаси 
объектларини ишга тушириш прогнози; 

2019 йилда объектлар ва ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш манзилли 
дастури, жумладан қуйидагилар тасдиқланмоқда: 
а) 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Давлат 
бюджети 
маблағлари 
ҳисобидан 
молиялаштириладиган, 2019 йилда объектлар қуриш ва уларни реконструкция қилиш 
манзилли дастури; 
б) марказлаштирилган инвестициялар ҳисобидан молиялаштириладиган: 

2019 йилда мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш, шунингдек, 
техникалар харид қилиш манзилли дастури; 

2019 йилда автомобиль йўллари, кўприклар ва йўл ўтказгичлар қуриш ва 
реконструкция қилиш, шунингдек, объектларни жиҳозлаш ва техникалар харид қилиш 
манзилли дастури; 

2019 йилда олий таълим муассасалари, ихтисослаштирилган олимпия захиралари 
мактаб-интернатлари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, тиббий, илмий-тадқиқот, 
умумтаълим ва мактабгача таълим муассасалари объектларини қуриш, реконструкция 
қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш манзилли дастурлари; 

2019 йилда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимлари объектларини 
қуриш ва реконструкция қилиш манзилли дастури; 




2019 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида лойиҳаларни 
молиялаштиришни ташкил қилган ҳолда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш 
манзилли дастури; 
в) 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси давлат кафолати билан хорижий 
кредитларни жалб қилган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг 
манзилли дастури; 
г) 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси 
маблағларини жалб қилган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг 
манзилли дастури; 
д) 2019 йилда тармоқ инвестиция лойиҳалари доирасида инвестицияларни 
ўзлаштириш йиғма манзилли дастури; 
е) марказлаштирилмаган инвестициялар ҳисобидан молиялаштириладиган: 

2019 йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб қилган 
ҳолда амалга ошириладиган тармоқ инвестиция лойиҳаларининг манзилли дастури; 

2019 йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда амалга 
ошириладиган ҳудудий инвестиция лойиҳаларининг манзилли дастури; 
ж) қуйидагилар: 

2019 йилда лойиҳа олди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш ва 
тасдиқлашни жадаллаштириш талаб этиладиган инвестиция лойиҳалари рўйхати; 

2019 йилда кўриб чиқиладиган истиқболли инвестиция ва инфратузилма тармоқ 
лойиҳалари рўйхати; 

2019 йилда лойиҳа олди ва лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқиладиган ҳамда 
тасдиқланадиган, қурилиши ва реконструкция қилиниши Ўзбекистон Республикаси 
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши назарда тутилаётган 
объектлар рўйхати; 

2019 йилда лойиҳа олди ва лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқиладиган ва 
тасдиқланадиган, марказлаштирилган инвестициялар ҳисобидан молиялаштирилиши 
назарда тутилаётган ижтимоий соҳа объектлари рўйхати маъқулланмоқда. 
Инвестиция сиёсати давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш борасидаги аниқ 
мақсадга қаратилган фаолиятнинг энг муҳим доимий воситаларидан бири ҳисобланади. 
Бундай сиёсат давлатнинг бутун сиёсий соҳасининг асосий ўзагини ташкил этади ёки 
бошқача айтганда, бу бутун давлат сиёсий фаолиятининг негизидир. Мамлакат ишлаб 
чиқариш салоҳиятининг ошиши, иқтисодий ўсиш суръатлари, моддий ва маънавий 
неъматларни ишлаб чиқариш ҳажми ва сифатининг ошиши, жамики инфратузилманинг 
ривожланиши кўп жиҳатдан инвестицияларга ва инвестиция сиёсатига боғлиқ бўлади. 
Инвестиция сиёсати давлатнинг жамиятда моддий неъматларни такрор ишлаб чиқаришни 
ташкил этишга инвестиция воситаларини сафарбар қилишга доир функциясидир. Давлат 
сиёсатининг ушбу соҳаси ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан олганда, унинг тегишли 
органларининг бундай сиёсатнинг мақсадлари ва вазифаларини белгилаш, уни амалга 
ошириш учун маблағларни қидириб топиш борасидаги фаолиятидан иборат бўлади.
Ўзбекистон иқтисодиётини модернизация қилишнинг ҳозирги босқичида 
инвестицион фаолиятни амалга ошириш механизмларини янада такомиллаштириш талаб 
этилмоқда. Инвестиция бозорини шакллантириш инвестиция ресурсларини тўплаш, 
жамғармаларни инвестицияларга айлантириш, улардан фойдаланиш самарадорлигини 
ошириш муаммоларини ҳал этишнинг зарурий шарти ҳисобланади. 
Кўплаб мамлакатлар хорижий қўйилмаларни жалб этиш мақсадида имтиёзли 
шароитларни яратади, хусусан, капитални сақлаш ва зарарларни қоплашни кафолатлайди, 
имтиёзли солиқ олишни киритади ва фойдани хорижга эркин ўтказишга рухсат беради, 
олинган даромадлар бошқаларни қайта инвестициялашга шароитлар яратади. Ўзбекистон 
ҳам хорижий маблағларни жалб қилишдан манфаатдордир. Ҳозирги вақтда улар асосан 



халқаро ташкилотлар ва бошқа мамлакатлар ҳукуматлари кредити тарзида келмоқда. Шу 
билан бирга, республика хорижий инвестицияларга эҳтиёж сезади, чунки кредитдан 
фарқли равишда инвестициялар қарздор қилиб қўймайди, балки ишлаб чиқаришни 
кенгайтириш 
ва 
замонавийлаштиришга, 
илмий 
ишлаб 
чиқарувчи 
кучларни 
ривожлантиришга бевосита ёрдам беради. 

Download 407,87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish