5-Мавзу: Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари ва устувор йўналишлари. Режа


Иқтисодиётни таркиби йўзгартириш, тармоқларни модернизация қилиш



Download 407,87 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/2
Sana23.02.2022
Hajmi407,87 Kb.
#130712
1   2
Bog'liq
5-мавзу. Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари ва устувор йўналишлари c4b5fcf56822b0360084952e87154c7e

Иқтисодиётни таркиби йўзгартириш, тармоқларни модернизация қилиш, 
техник ва технологик янгилаш.Мамлакатимиз иқтисодиётини таркибий ўзгартириш, 
тармоқларни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашга доир лойиҳаларни 
амалга ошириш учун инвестицияларни жалб қилиш борасида бажарилаётган ишлар 
алоҳида эътиборга лойиқ. Инвестициялаш имкониятлари ва реал ҳажмлари ички ва ташқи 
бозордаги вазият билан чамбарчас боғлиқ. Молиявий инқироз натижасида ташқи 
бозорларда салбий ўзгаришлар кузатилаётган бўлсада, мамлакатимизнинг ички бозори 
барқарор ривожланишда давом этмоқда. Бу эса инвестицион муҳит мустаҳкамланишининг 
энг муҳим шартидир. Маълумки, ички бозорни рағбатлантириш сиёсати сўнгги йилларда 
изчил равишда амалга ошириб келинмоқда. Иш жойлари сонининг ва иш ҳақи 
даражасининг муттасил ортиб бориши, кичик бизнес ривожланиши воситасида 
тадбиркорликдан даромадларнинг юқори суръатларда кенгайиши ички бозордаги 
талабнинг барқарорлигини кафолатловчи омиллар бўлиб хизмат қилмоқда. Шуни эътироф 
этган ҳолда Жаҳон иқтисодий форуми рейтингига кўра, Ўзбекистон 2014-2015 йиллардаги 
ривожланиш якунлари ва 2016-2017 йилларда иқтисодий ўсиш прогнозлари бўйича 
дунёдаги энг тез ривожланаётган бешта мамлакат қаторидан жой олди. 2015 йилда давом 
эттирилган кенг кўламли, узоқни кўзлаган эркин тадбиркорликка имтиёз ва 
преференцияларни кенгайтириб бориш йўли инвестициялар, аввало, чет эл 
инвестицияларининг ҳажмини ошириш ва жорий этиш иқтисодиётимизнинг барқарор 
ўсиш суръатларини ва унинг макроиқтисодий мутаносиблигини таъминлаш бўйича ўз 
ижобий таъсирини берди. Мазкур омиллар Ўзбекистоннинг хорижий инвесторлар учун 
жозибадорлигини ҳам кучайтиради. 
2015 йилда мамлакат иқтисодиётини таркибий ўзгартириш, тармоқларни 
модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашга доир лойиҳаларни амалга ошириш 
мақсадларига барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 15 миллиард 800 миллион 
АҚШ доллари миқдорида инвестициялар жалб этилди ва ўзлаштирилди. Бу 2014 йилга 
нисбатан 9,5 фоиз кўп демакдир. Жами инвестицияларнинг 3 миллиард 300 миллион 
доллардан зиёди ёки 21 фоиздан ортиғи хорижий инвестициялар бўлиб, шунинг 73 фоизи 
тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларидир. Қайд этиш лозимки, инвестициялар 
мамлакатимизнинг реал бойлигини янада кўпайтиришга қаратилган. Чунончи уларнинг 
67,1 фоизи янги ишлаб чиқариш қувватларини барпо этишга йўналтирилди. Натижада 
2015 йилда умумий қиймати 7 миллиард 400 миллион доллар бўлган 158 та йирик ишлаб 
чиқариш объекти қурилишини якунланди ва фойдаланишга топширилди. Улар қаторида, 
Тошкент иссиқлик электр станциясида 370 мегаватт қувватга эга бўлган буғ-газ 
қурилмаси барпо этилиши, Чорвоқ ГЭСи гидрогенераторлари модернизация килиниши, 
Қўнғирот сода заводида кальцийлаштирилган сода ишлаб чиқариш кенгайтирилиши, 
“Самарқандкимё” акциядорлик жамиятида 240 минг тонна қувватга эга бўлган мураккаб 
таркибли янги ўғитлар ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилишини кўрсатиш мумкин. 
Шунингдек, “Мотор заводи” акциядорлик жамиятининг фаолият кўрсатмаётган ишлаб 
чиқариш майдонларида трактор тиркамалари, жумладан, катта ҳажмли тиркамалар, 
маиший техника учун таркибий қисмлар ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш ташкил 
этилди. Яна бир муҳим объект жанубий кореялик инвестор ва мутахассислар билан 
ҳамкорликда Сурғил кони негизида барпо этилган Устюрт газ-кимё мажмуасидир. 
Умумий қиймати 4 миллиард доллардан ошадиган ушбу мажмуа дунёдаги энг замонавий, 
юқори технологиялар асосида ишлайдиган, йирик корхоналардан бири бўлди. 
Мажмуанинг ишга туширилиши йилига 83 минг тонна ноёб полипропилен маҳсулотини 
ишлаб чиқариш имконини беради. Илгари бу маҳсулот мамлакатимизга четдан катта 



валюта ҳисобига олиб келинар эди. Мазкур корхона полиэтилен ишлаб чиқариш ҳажмини 
3,1 баробар кўпайтириш, мингдан зиёд юқори малакали мутахассисларни иш билан 
таъминлаш учун имконият яратади. Таъкидлаш лозимки, ҳозирги кунда ташқи дунё билан 
икки томонлама ўзаро манфаатли алоқаларимиз ривожланиб ва кенгайиб бормоқда. 
Иқтисодиётни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш учун жаҳонда 
мавжуд илғор технологиялардан ва тажрибадан фойдаланиш зарур. Бу дунёдаги барча 
мамлакатларнинг иқтисодиётида кенг кузатилмоқда. Жаҳон молиявий инқирози кўплаб 
мамлакатларда ялпи талабнинг қисқаришига олиб келмоқда ва бу маҳаллий ишлаб 
чиқарувчи корхоналаримизни экспорт кўламига жиддий таъсир кўрсатади. Ишлаб 
чиқаришни модернизациялаш корхоналаримизнинг рақобатбардошлигини ошириш билан 
бирга ички бозор ҳажмига ҳам ижобий таъсир этади, даромадлар юксалиши инвестицион 
товарларга ҳам, истеъмол товарларига ҳам талабни кенгайтиради. Бу эса хорижий 
инвесторларнинг фаолиятига ҳам қулайроқ шароитларни вужудга келтиради. 
Президент маърузасида қайд этилдики, “...2016 йилда иқтисодиётимизни 
ривожлантириш, модернизация қилиш ва таркибий ўзгаришларни амалга ошириш учун 17 
миллиард 300 миллион доллар қийматидаги инвестициялар йўналтириш, уларнинг ўсиш 
суръатини 109,3 фоизга етказиш белгиланган. Ана шу инвестицияларнинг 4 миллиард 
доллардан ортиғини хорижий инвестициялар ташкил қилади, бу 2015 йилга нисбатан 20,8 
фоиз кўпдир”. Бу вазифаларни амалга оширишда 2016 йилга мўлжалланган Инвестиция 
дастурининг ҳаётга татбиқ этилиши ўта муҳим ўрин тутади. Унда 2016 йилда, умумий 
қиймати 5 миллиард доллардан зиёд бўлган 164 та йирик инвестиция лойиҳасини ишга 
тушириш белгиланган. Асосий капиталга инвестициялар мамлакатда кўп йиллар хизмат 
қиладиган ишлаб чиқариш салоҳиятини яратишга қаратилади, яъни келгусида иқтисодий 
ўсиш суръатларини жадаллаштиришни, иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларни 
таъминлайди. 
Мамлакатимизда инвестиция сиёсатини тубдан такомиллаштириш ва ислоҳ қилиш, 
уни амалга ошириш юзасидан замонавий, самарали ёндашув ва механизмларни жорий 
этиш, шунингдек, инвестиция жараёнларини жадаллаштириш ва умуман ишбилармонлик 
муҳитини яхшилаш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар, авваламбор, иқтисодиёт тармоқларини, 
ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаларини жадал ривожлантириш ва 
модернизация қилишни, саноат ишлаб чиқаришни комплекс диверсификация қилиш ва 
унинг рақобатбардошлигини оширишни таъминлашга хизмат қилмоқда. 
Эркинлаштириш нарх-навонинг эркин белгиланишини, савдонинг давлат 
томонидан назорат қилиниши тўхтатилишини, янги компанияларни ҳеч бир тўсиқсиз 
тузиш 
мумкинлигини 
тақозо 
қилади. 
Барқарорлаштириш 
инфляциянинг 
қисқартирилишини, халқ хўжалиги, ташқи иқтисодий соҳалардаги номутаносибликлар 
бартараф қилинишини кўзда тутади. Ислоҳотларнинг бир-бири билан чамбарчас боғлиқ 
бўлган бу икки омили ўтиш жараёнининг дастлабки босқичларида амалга оширилиши 
мумкин ва лозим.
1
Чет эл инвестициялари халқаро иқтисодий муносабатларда катта 
аҳамиятга эга ва кўп давлатлар учун муҳим капитал манбаси ҳисобланади. Жаҳон 
молиявий-иқтисодий инқирози шароитида инвестициялар базасидагина асосий капитални 
янгилаш ҳамда шу асосда ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ва сифатини 
яхшилаш эвазига маҳсулотнинг рақобатбардошлигини ошириш мумкин. Шунинг учун 
ҳам Ислом Каримов “Бугунги кунда асосий вазифамиз – ҳар бир инвестицион лойиҳани 
қисқа муддатларда барча манфаатдор тузилмалар, биринчи навбатда, хорижий 
инвесторлар билан биргаликда батафсил кўриб чиқиш, улар бўйича келишувларни 
охирига етказишдир”
2
деб бежиз таъкидламаган эди. Инвестициялашни кўп томонлама 
1
Р.Х.Шодиев. “Жаҳониқтисодиёти”. – Т.: ҒофурҒуломномидагинашриёт, 2005.
2
И.А.Каримов. “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг 
йўллари ва чоралари” – T.: “Ўзбекистон”, 2009 йил



жараён сифатида кўриб чиқиш мумкин. Таърифга кўра, “Инвестиция (лотин тилидан 
investire – қўйиш, жойлаштириш; инглиз тилидан investments – капитал қўйилмалар) – 
юридик мустақил корхонага узоқ муддатга (минимум 1 йилдан ортиқ муддатга) қўшимча 
фойда олиш мақсадида ёки таъсир ўтказиш мақсадида капитални жойлаштиришдир”
3

Инвестиция сиёсати – инвестиция фаолиятини жонлантириш, иқтисодиётни юксалтириш, 
ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш 
мақсадида иқтисодий субъектлар учун қулай хўжалик юритиш шароитларини яратишга 
қаратилган мақсадли тадбирлар мажмуидир. Давлатнинг ташқи инвестиция сиёсати – бу 
ташқи инвестицион оқимларни давлат томонидан тартибга солиш чора-тадбирлари 
тизимидир.
4
Иқтисодий ўсишда оқилона инвестиция сиёсатини ишлаб чиқиш етакчи ўрин 
тутади. Инвестиция сиёсатини самарали амалга ошириш учун қулай инвестиция муҳитини 
яратишга хизмат қиладиган қатор институтларни ташкил этиш лозим. Жаҳон 
иқтисодиётида самарали амал қилувчи модель бозор тизимига таянади ва миллий 
иқтисодиётнинг афзалликларидан тўлиқ фойдаланади. Ўзбекистонда инвесторлар учун 
кўп жиҳатдан беқиёс, ўта қулай инвестицион муҳит, имтиёз ва преференциялар тизими 
яратилган, деб айтишга барча асосларимиз бор. Иқтисодиётимизга жалб қилинаётган 
хорижий инвестициялар ҳажми йилдан йилга ортиб бораётгани ҳам бунинг ёрқин 
далилидир. 
Иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни янада чуқурлаштириш, корхоналарнинг 
инвестиция фаолиятини жадаллаштириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник 
ва технологик жиҳатдан қайта қуроллантириш дастурини амалга оширишда хорижий 
инвестициялар, аввало, тўғридан-тўғри инвестицияларнинг ўрни беқиёсдир. Бунда илғор 
технологияларни татбиқ этиш, янги иш ўринлари яратиш ва шу асосда мамлакатимиз 
иқтисодиётининг барқарор ва бир маромда ривожланишини таъминлаш имконияти 
яратилади. Ривожланган давлатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, чет эл инвестицияси 
жалб қилиниши мазкур давлатларнинг юксак даражада тараққий этишида ҳал қилувчи 
омиллардан бири бўлган. 
Иқтисодиётдаги таркибий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, корхоналарнинг 
инвестицион фаолиятини янада жонлантириш, хорижий инвестицияларни, аввало, 
тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш ва улардан самарали 
фойдаланиш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта 
қуроллантириш, янги иш ўринларини шакллантириш ва шу асосда миллий 
иқтисодиётимизни барқарор ва жадал ривожлантиришни таъминлаш мақсадида 
республика бюджетидан катта миқдорда маблағлар ажратилмоқда. 
Барчамизга маълумки, ўтган 2015 йилда фаолият кўрсатаётган корхоналарни 
модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш ҳамда замонавий, юксак 
технологияларга асосланган янги ишлаб чиқаришни ташкил этишни тезлаштириш 
борасида Ўзбекистоннинг ўзига хос тараққиёт йўлини ўзида мужассам этган “Ўзбек 
модели”нинг энг муҳим тамойилларидан бири бўлган давлатнинг бош ислоҳотчи экани 
ҳақидаги принципдан келиб чиқиб, давлат томонидан оқилона, фаол инвестиция сиёсати 
олиб борилди. 
Ўзбекистон Республикасида таркибий ўзгаришларни, иқтисодиётнинг соҳа ва 
тармоқларини диверсификация ва модернизация қилишни изчил давом эттириш, ишлаб 
чиқаришни техник ва технологик янгилаш, шунингдек, транспорт, муҳандислик, 
коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш жараёнларини янада 
чуқурлаштиришга қаратилган фаол инвестиция сиёсати олиб борилмоқда. 
Бу маблағлар, аввало, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва 
технологик янгилашни амалга ошираётган корхоналарнинг ўз маблағларини 
3
Язык бизнеса. Термины. Т., ИПК, “Шарк”, 1995 г.
4
А.В.Вахабов, Ш.Х.Хажибакиев, Н.Г.Муминов. “Хорижий инвестициялар”. Т.: “Молия”, 2010 й.



кўпайтириши, солиқ юкини янада камайтириш, тижорат банкларининг ресурс базасини 
мустаҳкамлаш ва аҳолининг тадбиркорлик фаолиятидан оладиган даромадларини ошириш 
ҳисобидан ҳосил бўлади. 
Ҳуқуқий жиҳатдан инвестиция тушунчаси “Иқтисодий ва бошқа фаолият 
объектларига сарфланадиган моддий ва номоддий бойликлар ҳамда уларга доир 
ҳуқуқлар” деб таърифланган. Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ва юқори 
технологияларни, бошқарув кўникмаларини жалб қилиш миллий фирмаларнинг ишлаб 
чиқариш усулларига муайян ўзгаришларни олиб киради. Иқтисодий ислоҳотларни 
чуқурлаштириш ва иқтисодиётни модернизациялаш нуқтаи назаридан тўғридан-тўғри 
хорижий инвестициялар оқимини рағбатлантириш керак, уларсиз юқори технологияларни 
қўллаб бўлмайди. Технологияларнинг ўзини сотиб олиш кўпгина ривожланаётган 
мамлакатлар ҳамда ўтиш иқтисодиёти давлатлари учун қимматга тушади ва кўпинча 
бунинг иложи ҳам бўлмайди. Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар маҳаллий 
фирмаларда мавжуд юқори технологиялар пакетини ошириши мумкин. Янги 
технологияларни маҳаллий шароитларда мослаштириш ҳам муҳимдир. 

Download 407,87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish