5-мавзу: илмий тадқИҚотнинг йўналишини танлаш ва мавзуни асослаш



Download 55 Kb.
bet2/2
Sana23.02.2022
Hajmi55 Kb.
#154807
1   2
Bog'liq
5 мавзу илмий тадқиқот

Илмий муаммо. Ҳар қандай илмий тадқиқот илмий муаммони аниқлашдан бошланади. Илмий муаммо илмий билиш шакли ҳисобланади. Умуман олганда, инсон билимининг ривожланиш жараёнини айрим муаммоларни қўйишдан уларни ечишга ўтиш, сўнгра янги муаммоларни қўйиш сифатида тавсифлаш мумкин. Бироқ муаммонинг ҳақиқий ўрни қандай? Илмий муаммолар нима учун юзага келади? Муаммонинг масаладан фарқи нимада? Илмий муаммолар доираси қандай?
Муаммони тўғри қўйиш уни муваффақиятли ечишнинг муҳим шартидир. Тўғри қўйилмаган муаммо ёки сохта муаммо ҳақиқий муаммоларни ечишдан чалғитади. Ҳар қандай илмий тадқиқот илмий муаммони аниқлашдан бошланади. Илмий муаммо илмий билиш шакли ҳисобланади. Илмий изланишни олиб боришдан кўзда тутилган мақсад бирон-бир илмий муаммонинг ечимини топишдан иборат.
Илмий муаммо жавоби бевосита мавжуд билимда бўлмаган ва ечими номаълум масала хисобланади. Аслида илмий муаммо илмий билишнинг ҳали билиб олинмаган ва ҳал қилиниши лозим бўлган билим шаклидир. Академик Ж.Туленов фикрича, илмий муаммо, билмаслик ҳақида билимдир. Илмий муаммо муайян назарий ва амалий аҳамиятга молик масалаларни ҳал этиш учун мавжуд билимнинг кифоя қилмаслигидан келиб чиқади.

Илмий муаммо:


а) Бирон-бир нарсага даҳлдор билимнинг йўқлигини англаш.
б) Илмий тадқиқот ишининг мақсадини ифодалайдиган алгоритмнинг йўқлигидан келиб чиқади.
Аввало, илмий муаммо илмий изланишнинг мақсади, моҳиятини ифодалайди.
С.Э.Крапивенскийнинг фикрича, илмий муаммо билимимиз назарий ва амалий характердаги вазифаларни бажармоқ учун етарли эмаслигини англашдан, билимни кенгайтириш заруратидан келиб чиқади.
Илмий муаммо ривожланувчи билимдир. Бу билим икки босқични ўз ичига қамраб олади:
а) муаммони қўйиш;
б) унинг ечими.
Айни вақтда у ёки бу муаммонинг ҳал қилиниши, янгидан-янги муаммоларнинг қўйилишига сабаб бўлади. Илмий муаммо билимнинг бошланғич нуқтаси, генезиси ҳисобланади. Ҳар қандай муаммо илмий муаммо бўлавермайди. Муаммолар назарий ва амалий шаклларда намоён бўлади. Йирик эпистемиолог олим, инглиз файласуфи Карл Поппер(1902-1994) фан аслида муаммолардан бошланади ва унинг тараққиёти бир хил муаммолардан бошқаларига ўтишдан ўзга нарса эмас, деган эди. Муаммо илмий билимларда қарама-қарши фикрлар мавжудлигидан бошланади. Бу қарама-қаршиликлар ё алоҳида назарияда, ёки назариялар тўқнашувида, ёинки назария билан кузатувлар, амалиёт орасидаги зиддиятда намоён бўлиши мумкин.
Муаммо жавоби бевосита мавжуд билимда бўлмаган, ечим усули ҳам ноъмалум бўлган масала ҳисобланади. Қандай бўлишидан қатъий назар, ҳар қандай илмий муаммонинг асосини билиш билан билмаслик орасидаги зиддият ташкил этади. Билмаслик деганда умуман билмаслик назарда тутилмайди, балки ечимини топиш лозим бўлган масала кун тартибига қўйилган ва ечиш талаб этилган вақтга нисбатан айтилади. Демак, билмаслик илмий муаммонинг қўйилишига сабаб бўлади.
Муаммо назарий билиш шакли ҳисобланади. Илмий муаммо, унинг шаклларига олимлар ўзларининг турлича муносабатларини билдирганлар. В.Н.Карпович илмий муаммоларни икки туркумга: а) предметларни ўрганишга доир ва б) жараёнларни ўрганадиган муаммоларга бўлади. Ўз навбатида предметларни ўрганишга даҳлдор муаммолар эмпирик ва концептуал бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди2.
Илмий муаммони ечими илмий далилдан бошланади. Илмий изланиш, аввало далилларни тўплаш, тизимлаштириш ва умумлаштиришни назарда тутади.
Илмий далил деганда бирон-бир нарса тўғрисидаги исботланган билим ҳамда эмпирик тадқиқот натижасида ҳосил қилинган билим назарда тутилади. Илмий далил одатда тушунчалар, мушоҳадалар воситасида ифодаланади.
Эмпирик муаммо аввало маълумотларни излашни назарда тутади; эмпирик муаммоларга кузатиш, эксперимент, ўлчаш каби илмий методлар ёрдамида жавоб топиш мумкин. Бундан ташқари, ечимини топиш учун асбоблар ясаш, реактивлар тайёрлаш ва ҳоказолар керак бўлган муаммо ҳам эмпирик ҳисобланади.
Концептуал муаммолар илгари олинган кўп сонли маълумотлар билан боғлиқ бўлиб, уларни тартибга солиш ва талқин қилиш, оқибатларни келтириб чиқариш ва гипотезаларни шакллантириш, мантиқий изчиллик талабларига мувофиқ қарама-қаршиликларни бартараф этишни назарда тутади.
Мустақил илмий ижодий ишда энг муҳими тадқиқот мавзусини тўғри танлашдир. Тўғри танланган мавзу тадқиқот ишининг ярим ютуғи хисобланади.
Тадқиқот мавзуси, биринчидан долзарб бўлиши, иккинчидан, фан ривожи учун муҳим ва аҳамиятли бўлиши, учинчидан, фанни илмий изланишларга йўналтириши, фанда ҳозиргача ҳал этилмаган муаммо ва масалаларни ечимини топиш йўлидаги янги қадам бўлиши лозим.
Диссертация мавзусини танлаш, унинг долзарблиги, фан учун янгилигини баҳолашда ва кейинги тадқиқотлар учун аҳамиятини белгилашда илмий раҳбар ёки илмий маслаҳатчининг ёрдами айниқса зарурдир.
Тадқиқотчи илмий раҳбар билан диссертация мавзусини танлашда қуйидаги усул ва қоидалардан фойдаланиши мумкин:
1. Фан ва техника ютуқлари ҳақидаги илмий обзор(шарҳ)ларни кўриб чиқиши зарур. Бунда мамлакатимизда ва чет элда чоп этилаётган илмий журналларда фан ва техника ютуқларига бағишланган танқидий обзорлар билан танишиб боришлари керак. Бу эса ёш тадқиқотчиларга фаннинг кам ўрганилган соҳаларини аниқлаш ва тадқиқот мавзусини белгилашда ёрдам беради.
2. Фаннинг туташ нуқталарида эришилган илмий ютуқлар билан яқиндан танишиш ҳам тадқиқотчиларга катта ёрдам беради. Чунки, турли фанларнинг туташ нуқталарида вужудга келган фаннинг янги соҳалари: биофизика, биокимё, биотехника, космик медицина, генинженерия ва шу кабилар табиатда рўй бераётган мураккаб жараёнлар ҳали ўрганилиши зарур бўлган соҳалар кўп эканлигидан гувоҳлик бериши ва тадқиқотчини илмий изланишларга ундаши мумкин.
3. Халқ хўжалиги аниқ соҳаларини лойиҳалаш, янги технологиянинг самарали усулларини саноат ва қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришга татбиқ этишга бағишланган тадқиқотларни ҳам кўриб чиқиб, диссертация мавзуси сифатида ўрганиш мақсадга мувофиқдир. Шунингдек, янги фактик материалларни жалб қилиш орқали янги позиция ва методлар билан эски объектлар устида ишлаш ҳам диссертация учун истиқболли мавзу бўлади.
4. Илмий экспедиция даврида муаллиф томонидан тўпланган материалларни чуқур анализ қилиш ва умумлаштириш асосида ҳам диссертация мавзусини белгилаш ва тайёрлаш мумкин.
5. Ҳимоя қилинган диссертациялар каталогини кўриб чиқиш орқали ҳам фаннинг ўрганилмаган муаммолар тўғрисида тасаввур қилиб, диссертация мавзусини танлашга эътибор қаратилади.
Кўрсатилаган таклиф ва фикрлар тадқиқотчини илмга бўлган муносабатини ривожлантиради. Айниқса, ўзигача бўлган олимларнинг фанга бўлган муносабатини янгича нуқтаи назардан ўрганишга ҳаракат қилса, ижобий натижаларга эришади. Жумладан, рус математиги Н.И.Лобачевский қадимги юнон олими Евклид геометриясини қайта кўриб чиқиб, ноевклид назариясига асос солган. Буюк инглиз табиатшуноси Чарльз Дарвин “Бигль” кемасида Тинч океани ороллари бўйлаб қилган илмий экспедиция материалларини таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида ўзининг машҳур “Турларнинг табиий танланиш йўли билан келиб чиқиши” номли асарини яратган ва эволюция назариясига асос солган.
Фаннинг мураккаб ва машақатли йўлини босиб ўтган ҳар бир олим ёш тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлашга, ўзига муносиб шогирд тайёрлашга интилади. Чунки ҳалоллик, бағрикенглик, устоз-шогирдлик муносабатлари қарор топган жойдагина фан ривожлана олади3.


1 Павлов И.П. Полн. Собр. Соч. В 6 томах. Изд.2. т.1. М.-Л. Изд. АН СССР. 1951. С.22.

2 Карпович В.Н. Проблема, гипотеза, закон. – Новосибирск, 1980. С.36.

3 Қаранг: Рўзматзода Қ. Илмий ижод фалсафаси ва методологияси. Фарғона. 2015. Б- 80

Download 55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish