2-жадвал
Форексда даромад олиш босқичлари4
Трейдернинг амалга оширган операциялари
|
Евро
|
АҚШ
доллари
|
1EUR/1.1800USD курсида 10 000 евро харид
қилди
|
+10 000
|
-11 800
|
Ушбу валюталар орасидаги айрибошлаш курси
1EUR/1.2500USD бўлганда ҳисобидаги маблағни қайта АҚШ долларига айрибошлади
|
-10 000
|
+12 500
|
Фойда миқдори
|
0
|
+700
|
Бир қарашда форексда даромад кўришдан осонроқ ишнинг ўзи йўқдек туюлсада, бунинг учун етарлича таҳлил қила олиш қобилиятига эга бўлиш талаб этилади. Форексда трейдер ўзи учун валюталар жуфтлигини танлаб олиши зарур. Мисол учун, евро ва АҚШ доллари, шунда уларнинг валюта жуфтлигининг форексдаги кўриниши EUR/USD бўлади. Форексда даромад олиш учун ушбу валюталардан бирини арзонга сотиб олиш ва юқорироқ курсда сотиш ёки юқорироқ курсда сотиб, кейин арзон курсда сотиб олиш талаб этилади. Агарда трейдер нархнинг ҳаракатланиш йўналишини тўғри таҳлил қилиб аниқлай олса, унда у даромад кўради, акс ҳолда у ўз маблағининг бир қисмини йўқотади. Шу тарзда трейдер нафақат валюта курсининг ошишидан, балки пасайишидан ҳам даромад олиши мумкин.
Ҳақиқий савдо ҳисоб-варағи очилгандан сўнг савол туғилади: "Форексда валюта курсларининг фарқида спекуляция ҳаракатларининг барча турлари тўғрисида билмасдан туриб қандай қилиб пул ишлаш мумкин?". Умуман ва яхлит ҳолда Форекс бозорида савдо қилиш мутлақо осон. Агар трейдер котировкаларнинг ҳаракати йўналишини оддийгина олдиндан таҳлил қилиш орқали ёки тахмин қилиш орқали аниқлай олса, унда унинг савдоси муваффақиятли ва даромадли бўлади. Агар трейдер евронинг қиймати пасаяётганини сезса, у дарҳол EUR/USD валюта жуфтлигида долларни сотиб олиши лозим яъни трейдер SELL позициясини очади (бунда у еврони сотади) ва фойда олади, агар унинг тахмини ўзини оқламаса, маблағининг бир қисмини йўқотади. Сезгига қараб савдо қилиш кўпинча фойда келтирса хам профессионал трейдерлар фақатгина сезгига таянган ҳолда операцияларни амалга оширишмайди. Лекин унинг ёрдамида Форексда маълум даражада пул ишлаб олиши мумкин! Профессионал трейдерлар ишлаш вақтида турли хил воситалар тўпламларидан фойдаланишади: ОАВларидаги ахборотдан тортиб (фундаментал таҳлил асослари) то жуда кўп миқдордаги индикаторлар, маслаҳатчилар ва экспертларгача.
Форекс дунёдаги энг йирик бозор бўлишига қарамадан унинг бир қатор афзаллик ва камчиликлари мавжуд.
Форекс бозорининг афзалликлари орасида энг муҳимлари хусусида тўхталиб ўтамиз.
- барқарорлик, чунки Форекс индексининг тушиб кетишидан ва бозордаги ягона товар бўлган валютанинг ўзига хослиги туфайли молиявий инқирозга учрашдан ҳимояланган;
- товарнинг ликвидлиги. Валютани тўла ҳажмда ва керакли қийматда сотилишида муаммолар юзага келмайди, чунки халқаро Форекс бозорида харидорлар жуда кўп;
- куну тун фойдаланиш имкониниг мавжудлиги. Истаган пайт ва интернетга кириш мумкин бўлган истаган жойда битим тузиш мумкин;
- ўзгарувчанлик анча паст даражада. Валюта нархларининг ҳар кунлик ўзгаришлари 1%дан ошмайди;
- биринчи бадал унча катта эмас. Ҳатто бир доллар билан ҳам Форексда иш бошлаш мумкин;
- бозорга янги кирганлар ва бошқалар учун ДЕМО ҳисоб-варағини очиш мумкинлиги.
Форекс бозорининг айрим камчиликлари:
- савдо интизоми даражаси унча юқори эмас. Йўқотишларни трейдернинг ўзидан бошқа ҳеч ким назорат қилмайди;
- битим ҳажмларини нотўғри танлаш туфайли маблағ йўқотиш эҳтимоли мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |