бошқаришиинг иқтисодий функцнялари, яъни:
маблағларнинг доиравий айланишини амалга ошириш,
маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш,
маркетинг хизматини уюштириш, •• фойда олишни таъминлаш ва ҳ.к.;
бошқаришнинг социал функциялари, яъни:
меҳнат шароитини яхшилаш,
ходимларнинг уй-жойга эхтиёжини, социал маданий-маънавий эҳтиёжларни қондириш,
моддий рағбатлантиришни таъминлаш,
ижтимоий ҳимояни таьминлаш ва ҳ.к.;
бошқаршпнинг маънавий-маърифий функциялари, яъни:
ходимларни тсонийлик, яхшилик, меҳр-шафқатли ва ўзаро муносабатларда сабр-тоқатли бўлиш руҳида тарбиялаш,
ходишарни Ватанга мухаббат, инсонпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳалолликни, адолат туйгусини, билим ва маърифатга интилишни тарбиялашга хизмат қилиш ва ҳ.к.;
• бошқарипшинг ташкилий функциялари, яъни:
• ишлаб чиқаришни ташкил қилиш,
• ўзаро алоқаларни ўрнатиш ва мувофиқлаштириш,
• барча бўтн ва бўлишар ўртасида вазифалар тақсимоти, ва-колат ва бошқариш аппарати ходишари ўртасида масьулият-ларни белгшаш,
• бошқаришнтг аниқ услубти танлаш ва қарор қабул қшшшда иш тартиби изчиллиги, ахборотлар оқимини ташкил қилиш ва ҳ.к.
қайд қилинган функциялар бир-бири билан боғлиқ ва маълум даражада тартибга солинган кўп унсурлардан, таркибий қисм-лардан иборат бўлиб, улар яхлитликка эга. Шунинг учун ҳам бош-қариш жараёнида уларнинг бирортаси ҳам эътибордан четда қол-маслиги керак.
[36). Бошқаришнинг функцияларидан яна бири — бу тармоқ-ли бошқарнш билан ҳудуднй бошқаришшшг муганосиблигини таъ-минлашдир. Ҳар бир корхона қандайдир бир тармоққа (сектор таркибига) киради. Айни вақгда у бир туман ҳудудида жойлаш-ганлиги жиҳатидан маҳаллий ишлаб чиқариш — ҳудудий мажму-ига киради. Бошқариш жараёнида бу функция ҳам ҳудудий, ҳам тармоқ манфаатини кўзда тутиши лозим. Тармоққа доир бўлган бошқарув функциялари зарур. Бусиз тармоқ "йўқолади", ягона техник ва технология сиёсатини амалга ошириш ва бутун тар-моққа тааллуқли бошқа масалаларни ҳал этиш қийин бўлади.
Бироқ, айни вақгда, бошқаришнинг ҳудудий функциялари ҳам зарур. Бу функция муайян туман, вилоят ҳудудида жойлашган турли тармоқяар (секторлар)га қарашли корхоналар фаолиятини мувофиқдаштиради, рационал алоқаларни ўрнатилишини таъмин-лайди. Ҳудудий функциялар идорачилик ғовларини йўқотиш, норационал ташувларни камайтириш ва пировард оқибатда са-марадорлик даражасини ошириш имкониятини беради.
Бошқаришнинг ўзига хос аниқ функциялари деганда муайян бошқарув органига ва унинг бошқарувчисига конкрет бириктирилган ишлар, масъулият, мақсад ва унга эришиш воси-талари мажмуи тушунилади.
Тегашли функцияларнинг тўла-тўкис ва сифатли бажарили-шига ишлаб чиқаришнинг умумий раҳбарлари — директор (раис), унинг ўринбосарлари, бўғин ва бўлимлар бошлиқлари, бригадир-лар шунингдек, хизмат кўрсатиш бўлимлари раҳбарлари — кадр-лар бўлими бошлиғи, режа-иқгисод бўлими бошлиғи ва бошқа-лар масьулдирлар. қуйида (15-жадвал) корхона (фирма, жамоа хўжалиги)ни бошқаришнинг ўзига хое аниқ функциялари ва улар-нинг асосий мазмунини келтирамиз1.
Do'stlaringiz bilan baham: |