Икки тактли тўғрилаш схемалари
Кўприксимон тўғрилаш схемаси. Схемада ярим давр мобайнида тўғриланган ток VD1 диод, Rю юклама, VD3 диод орқали трансформаторнинг иккиламчи чўлғамига оқиб ўтади (5.8−расм). Тескари қутбда ток VD2 диод, Rю юклама, VD4 диод орқали трансформаторнинг иккиламчи чўлғамига оқиб ўтади. Яъни, ток юклама ва трансформатор иккиламчи чўлғами орқали бутун давр мобайнида оқиб ўтади.
Rю юкламадан оқиб ўтадиган Iю юклама токининг ўзгармас ташкил этувчиси (Im=Um/Rю бўлганида) қўйидагича тенг бўлади:
(5.8)
, (5.9)
яъни, бир фазали бир тактли схемадагидан 2 марта катта бўлади.
Трансформаторнинг иккиламчи чўлғамидан ток бутун давр мобайнида оқиб ўтади, у ҳолда унинг таъсир этувчи қиймати қуйидагича аниқланади:
, (5.10)
у ҳолда, Iо ва I2 токларни таққослаб, қуйидагини оламиз:
, (5.11)
Ҳар бир ярим даврда иккита диод ишлагани учун ҳар бир кетма−кет уланган диодлардан оқиб ўтадиган токнинг таъсир этувчи қиймати Ivd=I2/2 бўлади. Бу схема учун m=2, ƒт.к=2ƒт бўлади, диодлар иккиламчи чўлғамга параллел улангани учун ёпиқ диодлардаги тескари кучланиш эса Uтес=Um= U2 бўлади.
5.8−расм. Кўприксимон тўғрилаш схемаси ва унинг вақт диаграммалари
Трансформатор иккиламчи занжиридан нолинчи чиқиш чиқарилган икки тактли тўғрилаш схемаси. Бу схемани бошқача қилиб икки фазали бир тактли схема дейилади, чунки тўғриланган токнинг бир даври мобайнида трансформаторнинг иккиламчи ҳар бир ярим чўлғамларидан битта ток импульси оқиб ўтади, лекин, одатда ўзгарувчан ток техникасида икки фазали ток, унинг генерациялашни қийинлиги ва икки фазали ток тармоғининг йўқлиги учун биринчи ном қўлланилади (5.9−расм).
Бу схемада иккиламчи чўлғамнинг ҳар иккала яримлари тўғрилагич ишида навбатма−навбат иштирок этади. Биринчи ярим даврда ток VD1 диод, RЮ юклама ва трансформатор ярим чўлғами, иккинчи ярим даврда эса VD2 диод, RЮ юклама ва трансформатор бошқа ярим чўлғами орқали оқиб ўтади. Юкламадан бутун давр мобайнида бир қутбли ток оқиб ўтади (5.9−расм).
а) б)
5.9−расм. Трансформатор иккиламчи занжиридан нолинчи чиқиш чиқарилган икки тактли тўғрилаш схемаси ва унинг вақт диаграммалари
Бу схемада юкламадаги кучланишнинг ўзгармас ташкил этувчиси қуйидагига тенг бўлади:
, (5.12)
m=2, U2=U'2=U''2, у ҳолда
I0 = U0 / RЮ = 0,9 U2 / RЮ, (5.13)
Трансформаторнинг иккиламчи ҳар бир ярим чўлғами токининг таъсир этувчи қиймати қуйидагига тенг бўлади:
, (5.14)
Юкламадаги пульсациялар частотаси ƒт.к.п=2ƒтар. Ёпиқ диод трансформатор иккиламчи чўлғамлари учлари орасидаги потенциаллар фарқига тенг бўлган тескари кучланиш таъсири остида бўлади. Потенциаллар фарқининг максимал қиймати битта иккиламчи ярим чўлғамдаги кучланишнинг иккиланган амплитудавий қийматига тенг бўлади:
UТЕС = 2Um = 2 U2 , (5.15)
Демак, бу схемада ёпиқ вентилдаги тескари кучланиш кўприксимон схемадагига нисбатан икки марта катта бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |