Поликсен (Pt, Fe). Таркибида платина 80-88% ва темир 9-11%; у куб сингонияли. Табиатда яхлит куб шаклида камроқ учрайди, асосан нотўғри доналар кўринишида бўлади. Поликсен ранги – кумушдек оқ, баъзан пўлатдек кул ранг. Қаттиқлиги 4-4,5. У ҳам бошқа металлардек эзилувчанлик хусусиятига эга, уланиш текислиги йўқ. Поликсен магнитга тортилади ва электрни яхши ўтказади, аммо кислоталарда эримайди. Платина гуруҳи минераллари генетик жиҳатдан ўта асос магматик жинслар билан узвий боғлиқ бўлган типик магматик конлар ҳосил қилади.
Углерод гуруҳи минераллари
Бу гуруҳга олмос ва графит киради. Улар бир-бирларидан физик хусусиятлари билан кескин фарқ қилади.
Олмос – С. Номи грекча – «адамас» “енгилмас” деган маънони англатади. У табиатда ўта қаттиқлиги ва турли шакли: октаэдр, ромбододекаэдр ва куб қиёфаларида мавжуд (33-расм). Олмоснинг оддий кўз билан пайқамайдиган хилларидан тортиб, то юз ва минг каратли (1 карат – 0,2 г) ва ундан ҳам йирик кристаллари учрайди. Дунёдаги энг йирик олмос кристали – 3106 каратли «куллинан», 1905 йилда Жанубий Африкада топилган (21-жадвал).
Алмаз (С) представляет собой стабильный кубический полиморфная модификация углерода в виде октаэдров (рис. 2.6 (А)). Свойства включают твердость 10, относительная плотность 3.52, прозрачный, бесцветный, с примесями может быть белый, серый, желтоватый, голубоватого и редко черного. Сорта нечистые алмаза используются в качестве абразивного материала из-за чрезвычайной твердости и режущего материала, что делает головку для бурения скальных пород. Чистые и чистые vari¬eties рассматриваются как с высокой добавленной стоимостью драгоценного камня. Алмазы кристаллизуется в качестве основного ингредиента в оливина богатых ультрамафит пород кимберлитов, и он может быть, как правило, находится в sandegravel отложений рек в связи с исключительной устойчивостью к физическим и химическим выветриванием.
Дунёдаги йирик олмос кристаллари ҳақида маълумотлар
(В.А.Милашев бўйича).
Йирик олмос номи
|
Оғирлиги (карат ҳисобида)
|
Топилган жойи ва йили
|
Куллинан
|
3106
|
Жанубий Африка, 1905
|
Эксцельсиор
|
971,5
|
Жанубий Африка, 1983
|
Сьерра Леоне юлдузи
|
968,9
|
Ғарбий Африка, 1972
|
Буюк Могол
|
787
|
Ҳиндистон XVII аср
|
Президент Варгас
|
726,6
|
Бразилия, 1938
|
Низомии
|
440
|
Ҳиндистон, 1935
|
Виктория
|
428,5
|
Жанубий Африка, 1880
|
Тож-Маҳал
|
146
|
ҲиндистонХУ11 аср
|
Шох Акбар
|
119
|
Ҳиндистон, 1918
|
Олмоснинг ранги, шаффофлиги турлича: рангсиз, шаффоф, оқ, ҳаворанг, яшил, сарғиш, жигарранг, қизғиш, тўқ кулранг, баъзан қора. Олмоснинг ички тузилиши унинг ҳосил бўлиш шароити ҳақида қўшимча маълумот беради. Масалан, юқори ҳароратда юзага келган олмос – октаэдр қиёфасида, рангсиз бўлади.Ҳароратнинг аста-секин пасайиши натижасида унинг шакли ромбододекаэдрдан куб шаклига қараб ўзгаради ва ранги қуюқлашиб қора бўлади. Олмоснинг қаттиқлиги 10. Мутлақ қаттиқлиги кварц қаттиқлигидан минг марта, корунд қаттиқлигидан 150 марта ортиқ. Олмос мўрт бўлиб, уланиш текислиги (III) бўйича ўртача мукаммал. Солиштирма оғирлиги – 3,4-3,5, кучсиз электр ўтказувчан. Табиатда олмоснинг ўта сифатли, чиройли хиллари билан бирга ёмон хиллари учрайди: 1)Борт шаклсиз, дарзликлардан ташкил топган, майда қўшимталарга бой; 2)Баллас – шуъласимон, шарсимон майда заррали тури; 3)Карбонадо – зич кристалли, қора рангли, баъзан майин, ғовак донали агрегатлардан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |