5-маъруза мавзу: Соф туғма элементлар ва интерметалл бирикмалар



Download 0,77 Mb.
bet1/4
Sana24.02.2022
Hajmi0,77 Mb.
#191318
  1   2   3   4
Bog'liq
5-маъруза матни


5-МАЪРУЗА


МАВЗУ: Соф туғма элементлар ва интерметалл бирикмалар


РЕЖА:
1. Олтин гуруҳи минераллари
2. Темир ва платина гуруҳи минераллари
3. Осмий-рутений (осмийли иридий) группаси
4. Ярим металлар группаси
5. Олтингугурт группаси
6. Углерод группаси


Калит сўзлар. Осмий, иридий аргентум, полексин, тетраэдр, кубик, моноклин, тригонал, тетрагонал, сингония, симметрия.

Бу гуруҳ минералларининг сони 80 дан ортиқ. Булардан 30 таси металлар ва улар баъзан “асл элементлар” ҳам дейилади. Менделеев жадвалининг охирида жойлашган инерт газлари – He, Ne, Ar, Xe ва Rn ҳам ушбу гуруҳга киради. Ер пўстида соф туғма элементларнинг умумий миқдори 0,1% ни ташкил этади. Бу миқдорнинг 0,04% ни азот ва 0,01-0,02% ни кислород ташкил этади. Соф туғма элементларга платиноид ва темир гуруҳи минераллари ҳам киради. Менделеев жадвалининг ўнг қисмида жойлашган маргимуш, сурма ва висмут минераллари бошқаларига нисбатан кенгроқ тарқалган.


Соф туғма элементларнинг кристалл структураси жуда хилма-хил. Атомлари орасидаги боғланиш ўта кучли.
Ушбу гуруҳга кирадиган металлар электрни ва иссиқликни яхши ўтказади. Яна бир хусусиятлари уларни жилолаганда юзаси кучли ялтирайди ва юқори даражада нур қайтариш хусусиятга эга бўлади. Бу гуруҳга кирган платиноидлар ва олтинларнинг солиштирма оғирлиги барча маълум минераллар солиштирма оғирлигидан жуда катта. Бу гуруҳга кирувчи металларнинг яна бир хусусияти - уларнинг пачақланувчилиги ва эгилувчанлигидир. Соф ҳолда учрайдиган минераллар
Мис – Cu. У кимёвий жиҳатдан соф ҳолда бўлади, баъзан таркибида аралашма ҳолда – Ag, Au ва Fe учрайди. Мис–тоғ жинсларининг дарзлик ва ёриқларида кўпинча нотўғри шаклда дендритлар баъзан пластинкачалар ҳолида бўлади. Баъзи конларда йирик, оғирлиги бир неча тоннага тенг бўлган уюмлари (Американинг «Юқори кўл» вилоятида) топилган. Соф ҳолдаги миснинг оғирлиги 1000 тонна атрофидаги бўлаги Россиянинг Екатеринбург вилоятидаги Гумежевский конида топилган.

32-расм. Миснинг кристалл структуралари
Миснинг ранги - қизил. Металл каби ялтироқ, қаттиқлиги 2,5-3; яхши эгилувчанлик хусусиятига эга. Синиши илгакли, уланиш текислиги йўқ. Солиштирма оғирлиги 8,5-8,9.У электр токини яхши ўтказади. Ушбу хусусиятлари билан бошқа минераллардан фарқланади. Мис HNO3 кислотада осон эрийди, HCl да қийинлик билан эриб, мис хлорни юзага келтиради. Соф мис турли геологик жараёнларда юзага келади, аммо кўп миқдорда гидротермал ва экзоген шароитда пайдо бўлади.

Download 0,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish