5-маъруза Мавзу: мураккаб кучланиш ҳолати



Download 201,37 Kb.
bet1/5
Sana31.03.2022
Hajmi201,37 Kb.
#521281
  1   2   3   4   5
Bog'liq
5-М.К. 5-маъ


5-маъруза
Мавзу: МУРАККАБ КУЧЛАНИШ ҲОЛАТИ.
РЕЖА:
1.Нуқтанинг кучланиш ҳолати тўғрисида умумий тушунчалар.
2. Чизиқли кучланиш ҳолати.
3. Текис кучланиш ҳолати.
4.Бош кучланиш ва бош юзаларнинг йўналишларини аниқлаш.
5. Ҳажмий ва текис кучланиш ҳолатларида умумлашган Гук қонуни.


Адабиётлар:
1.М.Т.Ўразбоев. Матераллар қаршилиги асосий курси./ Тошкент, Ўқитувчи, 1973.-511 б.
2.А.Ф.Смирнов. Материаллар қаршилиги./ Тошкент, Ўқитувчи, 1988.-464 б.
3.К.М.Мансуров. Матераллар қаршилиги./ Тошкент, Ўқитувчи, 1983.-504 б.
4.А.В.Дарков, Г.С.Шпиро. Сопротивление материалов./ Москва, Высшая школа, 1963.-734 б.
5.Н.М.Беляев ва бошқалар. Материаллар қаршилиги фанидан масалалар тўплами./ Тошкент, Ўзбекистон, 1993 .-336 б.
6. Н.М.Мелиқулов Материаллар қаршилигидан мисол ва масалалар ечиш бўйича қўлланма.// Самарқанд, Сам ДАҚИ, 2010.-488 б.
7. Н.М.Мелиқулов Материаллар қаршилиги.// С.Сам ДАҚИ 2011.-736 б.
8.Н.М.Мелиқулов Материаллар қаршилиги фанидан ўқув - услубий мажмуа.// С.Сам ДАҚИ 2015 .-810 б.
I. Нуқтанинг кучланиш ҳолати тўғрисида умумий тушунчалар.

Бирор нуқтадан ўтказиладиган барча юзачаларда ҳосил бўладиган кучланишлар тўпламига мазкур нуқтадаги кучланиш ҳолати дейилади.


Нуқтанинг кучланиш ҳолатини текшириш мақсадида шу нуқта атрофида жуда кичик бир параллелипипед ажратамиз ва унинг ташлаб юборилган қисмларининг илгариги таъсирини алмаштирувчи ички кучларни нормал ва уринма кучланиш орқали ифодалаймиз (3.1 –шакл).
Бу уринма кучланишларнинг индексларини қуйидаги қоида асосида қўямиз : биринчи индекс кучланиш таъсир қилган юза нормалининг қайси ўққа параллел эканлигини; иккинчи индекс эса текширилаётган кучланишнинг қайси ўққа параллел эканлигини кўрсатади.Бу қоидага асосан нормал кучланишда бир хил иккита индекс бўлиши керак ( аммо бу бир хил иккита индексдан фақат биттасини қолдириш қабул қилинган.
Параллелипипед томонлари йўналишининг ўзгаришида кучланишлар ҳам ўзгаради ва шундай бир вазият бўладики, унда уринма кучланиш нолга тенг бўлиб, нормал кучланиш эса экстремал қийматга эришади. Бу хилдаги юзага бош юза ва бу юзага таъсир қилувчи нормал кучланиш эса бош кучланиш деб аталади.


Умумий ҳолда, ҳар қандай кучланган стерженнинг исталган нуқтасидан бир-бирига тик йўналган учта бош юза ўтказиш мумкин. Бу бош юзаларга учта бош кучланишлар таъсир қилади, уларни мос равишда ва билан белгилаймиз. Булардан ни энг катта, ни энг кичик кучланиш деб қабул қиламиз, яъни бўлади.


Агар бу бош кучланишларнинг учаласи ҳам нолдан фарқли бўлса, кучланганлик ҳолати ҳажмий ёки уч ўқли кучланиш ҳолати дейилади (3.2-шакл, в). Агар иккита бош кучланиш нолдан фарқли бўлса, кучланиш ҳолати текис ёки икки ўқли кучланиш ҳолати дейилади (3.2–шакл, б). Агар фақат биттагина бош кучланиш нолдан фарқли бўлса, кучланиш ҳолати чизиқли ёки бир ўқли кучланиш ҳолати дейилади (3.2–шакл, а).
Кейинги ҳол асосан марказий чўзилиш ёки сиқилишга қаршилик кўрсатувчи конструкция элементларида кўп учрайди.



Download 201,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish