5-маъруза
Мавзу: Босим. Босимни ўлчаш ва назорат қилиш. Босим ўлчаш асбобларининг таснифи, тузилиши ва вазифаси
Режа:
Асосий маълумотлар.
Босимнинг таснифи.
Босим ўлчаш асбобларининг таснифи.
Асосий маълумотлар ва классификацияси.
Босим теxнологик жараёнларнинг асосий параметрларидан биридир. Ишлаб чиқариш жараёнларининг тўғри олиб борилиши, кўпинча босим катталигига боғлиқ бўлади.
Текис сиртга нормал таъсир кўрсатувчи текис тақсимланган куч босим деб аталади:
, (5.1)
бу ерда, S – текислик юзи; F – шу текислик юзига тик таъсир қиладиган босим кучи.
Босим xалқаро бирликлар тизимида паскал (Па) билан ўлчанади. 1 Па қиймати жиҳатидан кучга перпендикуляр бўлган 1 м2 юзага текис тақсимланган 1 Н куч ҳосил қилган босимга тенг (Н/м2). Каррали кПа ва МПа бирликлар кенг қўлланилади, кгк/см2, бар, кгк/м2 (мм сув уст.), мм сим. уст. каби бирликлардан ҳам фойдаланиш мумкин. 5.1-жадвалда кўп учрайдиган босим бирликларининг нисбати келтирилган.
5.1 – жадвал. Босимнинг турли ўлчов бирликлари орасидаги нисбати.
Бирликлар
|
Па
|
Бар
|
кгк/см2
|
кгм/м2 (мм сув. уст)
|
мм сим. уст.
|
1 Па
|
1
|
10-5
|
1,0197·10-5
|
0,10197
|
7,6006·10-5
|
1 Бар
|
105
|
1
|
1,0197
|
1,0197·104
|
750,06
|
1 кгк/см2
|
9,8066·104
|
0,98066
|
1
|
104
|
735,56
|
1 кгк/м2 (мм.сув. уст)
|
9,8066
|
0,98066·10-4
|
10-4
|
1
|
7,3566·10-4
|
1 мм сим. уст
|
133,32
|
1,3332·10-3
|
1,33595·10-3
|
13,595
|
1
|
Ўлчашда мутлақ, ортиқча, атмосфера ва вакуум босимлар мавжуд. Рмут – мутлақ босим – модда ҳолатининг (суюқлик, газ, буғ) параметри бўлиб, Ратм – атмосфера ва Рорт – ортиқча босимлар йиғиндисидан иборат:
Рмут=Ратм+Рорт (5.2)
Ортиқча босим мутлақ ва атмосфера босимлари ораларидаги фарқдан иборат:
Рорт=Рмут-Ратм (5.3)
Атмосфера босими – ер атмосферасидаги ҳаво устунининг босими; унинг қиймати барометрлар билан ўлчанади, шунинг учун бу босим кўпинча барометрик босим деб аталади. Агар мутлақ босим атмосфера босимидан кичик бўлса, вакуум (сийракланиш) содир бўлади.
Рв=Ратм-Рмут (5.4)
Босим асбоблари ўлчанаётган катталикнинг турига ва ишлаш принципига кўра қуйидаги турларга бўлинади.
Ўлчанаётган босим катталикгининг турига кўра ўлчаш асбоблари қуйидаги турларга бўлинади:
1) манометр – мутлақ ва ортиқча босимни ўлчайди;
2) барометр – атмосфера босимини ўлчайди;
3) вакуумметр – берк идиш ичидаги суюқлик ва газ босимининг сийракланишини ўлчайди;
4) мановакуумметр – ортиқча босим ва сийракланишларни ўлчайди;
5) напоромер – кичик қийматли ортиқча босимни ўлчайди;
6) тягомер – кичик қийматли сийракланишни ўлчайди;
7) тягонапоромер – кичик қийматли босим ва сийракланишларни ўлчайди;
8) дифференциал манометр – икки босим айирмасини (босимлар фарқини) ўлчайди.
Босим ўлчайдиган асбоблар ишлаш принципларига кўра суюқликли, деформатсион (пружинали), юк-поршенли, электр, ионли ва иссиқлик турларига бўлинади.
Қуйида саноатда энг кўп тарқалган усуллар ва асбоблар кўриб чиқилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |