5 маъруза. Кимё ва озиқ-овқат саноати корхонасининг меҳнат ресурслари


Меҳнат ресурсларининг сифат ва миқдорий тавсифи



Download 44,52 Kb.
bet2/4
Sana22.02.2022
Hajmi44,52 Kb.
#82091
1   2   3   4
Bog'liq
5-мавзу маъруза (3)

2. Меҳнат ресурсларининг сифат ва миқдорий тавсифи.
Корхона меҳнат ресурслари (кадрлари) ҳар бир корхонанинг асосий ресурси бўлиб, ишлаб чиқариш моддий элементларини ҳаракатга келтиради, маҳсулот, қиймат ва фойда кўринишидаги қўшимча маҳсулотни яратадилар.
Корхона персонали маълум сифат, миқдорий ва структурали тавсифларга эга бўлиб, улар қуйидаги абсолют ва нисбий кўрсаткичларда акс этилганлар:

  • корхона ёки уни бўлимлари, алоҳида категория гуруҳлар ходимларининг маълум муддатдаги рўйхат ва ҳозирги сони;

  • маълум муддатда корхона ёки уни ишчи бўлимлари ходимларининг ўртача рўйхат сони;

  • алоҳида бўлимлар ходимларининг умумий сонидаги улуши;

  • маълум давр мобайнида корхона ходимлари сонининг ўсиш суръатлари;

  • корхона ишчиларининг ўртача разряди;

  • ходимларни қабул қилиш ва бўшатиш бўйича кадрлар қўнимсизлиги.

Меҳнат ресурсларининг сифат тавсифи корхона мақсадлари ва бажарадиган ишлари амалга оширилиши учун ходимларнинг касбий ва малакавий жиҳатдан мос келиш даражаси билан белгиланади.
Бажарадиган функцияларига қараб корхона ходимлари икки гуруҳга бўлинадилар:

  • саноат ишлаб чиқариш ходимлари, яъни улар асосий ишлаб чиқариш фаолиятида банд бўлганлар ва маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита боғлиқ бўладилар;

  • носаноат ходимлар - булар корхона балансидаги ёрдамчи хўжаликлар, уй-жой хўжалиги, тиббиёт ва соғломлаштириш муассасалари, ўқув юрти ва курслар, мактабгача таълим ва маданий муассасалар, савдо ходимларидир.

Саноат ишлаб чиқариш персоналига асосий, ёрдамчи,ҳизмат кўрсатувчи цеҳлар ходимлари, корхона балансидаги илмий-тадқиқот, конструкторлик, технологик муассаса ва лабаратория, корхона бошқарма, таъмирлаш хизмати хўжаликларининг ходимлари киради.
Ишчилар категориясига бевосита моддий бойликларни яратувчи, асосий воситалар таъмирини амалга оширувчи, юкларни ҳаракатлантирувчи шахслар киради.
Хизматчилар гуруҳи қуйидаги категорияларга бўлинадилар:

  • рахбарлар;

  • мутахассислар;

  • ёрдамчи техник персонал.

Раҳбарларга корхона раҳбарлик лавозимларини эгаллаганлар, уларни муовинлари ва бош мутахассислар киради.
Мутахассислар категориясига муҳандис техникавий, иқтисодий, бухгалтерлик, юридик ишлар билан шуғулланувчи шахслар киради.
Ёрдамчи техник ходимлар ҳужжат тайёрлаш ва тузиш, ҳисоб ва назорат, иш юритиш ишлари билан банд бўлган агентлар, кассирлар, иш юритувчилар, ҳисобчилар, статистлар ва бошқалар киради.
Меҳнат фаолияти характерига қараб корхона кадрлари касб, мутахассисликлар ва малака даражалари бўйича бўлинадилар.

Download 44,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish