5-маьруза полимер материалларнинг асосий хоссалари. Пластмассалар. Уларнинг компонентлари ва хоссалари. Термик деструкция. Термопластлар. Реактопластлар. Турлари, структураси, асосий хоссалари



Download 26,09 Kb.
bet5/10
Sana19.03.2022
Hajmi26,09 Kb.
#501439
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
20-мавзу (1)

Ҳавойи полимерларда занжирлар орасидаги мустаҳкамлик кимёвий боғланиш яхлит ҳавойи каркас ҳосил қилади. Мукаммал боғланиш юз берганда полимер қаттиқ эластик жисм ҳолатига ўтади.
Чизиқли полимерлар қиздирилганда юмшайди ва қовушоқ-эластик ҳолатда бўлади. Бунда молекулалараро кучлар ва занжирлар ўртасидаги ҳарорат таъсирида кучсизланади.
Термопластик полимерлар асосий хоссаларини сақлаб қолган ҳолда қиздирилганда юмшайди ва совутилганда қаттиқ (қовушоқ-эластик) ҳолатга ўтади.
Термореактив полимерлар (реактопластлар) қотирилгач қиздирилганда қайтадан пластик ҳолатга ўтмайди. Ҳарорат оширилса термореактив полимерлар структураси бузилади ва ёниб кетиши мумкин.
Полимеризацион полимерлар
Полиэтилен (-СН-СН-)н этиленни полимеризациялаш усулида олинади. Полиэтилен оқ рангли қаттиқ шохсимон маҳсулот бўлиб, ўлчами 3-5 мм ли гранула кўринишида ёки кукун ҳолида ишлаб чиқарилади.
Полиэтиленнинг хоссалари молекуляр массасига занжирнинг тармоқланишига ва кристалланиш даражасига боғлиқ бўлади. Унинг зичлиги 0,92-0,97 г/см3,чўзилишдаги мустаҳкамлик чегараси 12-32 МПа, сув шимувчанлиги 0,03-0,04%. Полиэтилен турли агрессив муҳитларга бардошли ва совуққа чидамли. Полиэтиленнинг эластиклик модули 150-800 МПа, иссиққа бардошлилиги 108-1300С, иссиқдан чизиқли кенгайиш коэффиценти юқори, қаттиқлиги эса кам бўлади. Полиэтилен қурилиш тизимида гидроизоляция ўрама материали, турли диаметрдаги сувсозлик ва оқава сувларни оқизишга мўлжалланган қувурлар, вақтинчалик ёпма маҳсулот ва санитария-техника қисмлари сифатида ишлатилади.
Поливинилхлорид (ПВХ) винилхлоридни полимеризациялаб олинади. Мономер (СН2СН сл) нормал шароитда эфир ҳидли рангсиз газ ҳолатида бўлади. Поливинилхлорид юқори физик-механик хоссаларга эга, сувга ва агрессив муҳитларга чидамли.
Поливинилхлориддан бир ва кўп қатламли, асосли ва асоссиз (матоли ва иссиқлик изоляцияси) линолеумлар тайёрланади. У асосида гидроизоляцион ва безак маҳсулотлари олинади. Поливинилхлорид кислоталар, ишқорлар, бензин, спирт, мойларга бардошли бўлгани сабабли турли диаметрдаги сувсозлик, канализацион ва технологик қувурлар, буюм ва қисмлар тайёрланади.
Поливинилхлорид асосида плинтуслар, тутқичлар, санитария-техника предметлари ва иссиқлик изоляцияси материаллари тайёрланади.
Юқори ҳарорат таъсирида мустаҳкамлигининг кескин пасайиши, узоқ муддат куч таъсирида деформацияланиши ва хусусий ҳолларда хлор бирикмалари ажраб чиқиши поливинилхлориднинг камчиликларидан ҳисобланади. Таркибидан хлор бирикмалари ажралиб чиқишини бартараф этиш мақсадида поливинилхлоридга уларни боғлайдиган стабилизаторлар қўшилади.
Полистирол стирол мономерини (С5Н5.СНСН2) полимеризациялаш усулида олинади. Полистирол хидсиз, физиологик зиёнсиз, оддий ҳароратда қаттиқ, шаффоф материал бўлиб, 90% нурни ўтказади. Полистирол гранула (6-10мм), майда ва йирик кукун ҳамда бисер (0,2% намликда) кўринишда ишлаб чиқарилади.
Полистиролнинг чўзилишдаги мустаҳкамлиги 35-60 МПа, сиқилишдаги мустаҳкамлиги 80-110 МПа. У сув муҳитига, концентрланган кислоталарга (азот ва сирка кислотасидан ташқари), ишқор эритмаларига (40% концентрациягача) бардошлидир. Полистиролнинг камчиликларига иссиққа бардошлилигининг юқори эмаслиги, мўртлиги ва ёнувчанлиги киради. У асосида қоплама плиталар, қоришмалар, мастикалар, иссиқлик изоляцияси материаллари олинади, бетон ва бошқа ғовак буюмларни модификациялашда (қисман ёки тўла шимдиришда) ишлатилади.

Download 26,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish