Галерея, майдонча, ўтиш жойлари ва нарвонларнинг тузилиши мазкур Қоидаларнинг талабларини ҳисобга олган лойиҳа бўйича бажарилиши керак.
13. Галерея, майдонча, ўтиш жойлари тўшамалари металл ёки бошқа мустаҳкам материаллардан, агар улар ёнғинга қарши нормаларга мос бўлса, бажарилиши керак. Тўшамалар галерея ёки майдочаларнинг бутун узунлиги ва кенглиги бўйича ўрнатилиши керак.
Металл тўшама шундай бажарилиши керакки, бунда оёқларнинг сирпанишига йўл қўйилмаслиги (пўлат тарам-тарам, тешикли листлар ва ш.к)
керак. Тешикли тўшамаларни қўлланганда, тешиклардан бирининг катталиги 20 mm дан ошмаслиги керак.
14. Троллер ёки кучланиш остида бўлган изоляцияланмаган симлар жойлашган ерлардаги галерея, майдонча, ўтиш жойлари ва нарвонлар кириш блокировкаларининг мавжудлигидан қаътий назар, троллелар ёки симларга тасодифан тегиб кетишни олдини олувчи тўсиқлар билан жиҳозланиши керак.
15. Юк кўтариш кранларида жойлашган майдончалар ва галереялар, кўприксимон кранларнинг охирги (концевие) балкалари ҳамда юк кўтариш кранларига хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган майдончалар ва галереялар 1000 mm баландликдаги пастдан 100 mm юқорига яхлит ўралган панжаралар билан тўсилган бўлиши ва 500 mm баландликда оралиқ алоқа билан таъминланиши керак.
Панжара ва тўсиқлар пастдан кўприксимон краннинг кран аравачаси ён томонларидан, галереялар йўқлигида эса – краннинг кўприги бўйлаб ва аравачанинг бўйлама томонларидан ўрнатилиши керак.
Агар бинонинг габаритлари 1000 mm баландликдаги панжаралар ўрнатилишига имкон бермаса, балка ва кўприксимон ёки ҳаракатланувчи консул крани аравачаси охирида, бундай кранларнинг охирги балкаларида панжаралар баландлиги 800 mmгача камайтирилиши мумкин,.Ўтказиш майдончаси тўшамасидан 1000 mm дан ортиқ баландликда жойлашган панжара ва ўтказиш майдончаси мустаҳкамлаш конструкцияси маҳкамланадиган устунлар кабинадан 400 mm дан кам бўлмаган масофада бўлиши керак.
Юк кўтариш механизмлари электр таль бўлган кўприксимон турдаги кранлар охирги балкалари ва юк аравачалари панжара ва тўсиқлар билан жиҳозланмаслиги мумкин.
16. Полдан кўприксимон, минорали ва портал кранлар майдончалари ва галереяларига чиқиш учун нарвонлар 600 mm дан кам
бўлмаган кенгликда бўлиши керак. Краннинг ўзида жойлашган нарвонларнинг кенглиги 500 mm.дан кам бўлмаслиги керак, баландлиги 1500 mm дан ортиқ бўлмаган нарвонлар бундан истисно.Кранда жойлашган баландлиги камида 1500 mm.бўлган нарвонлар ҳамда кабинадан кўприксимон ёки ҳаракатланувчи консол кран галереясига кириш учун норвонлар 350 mm.дан кам бўлмаган кенгликда бажарилиши керак.
17. Вертикал нарвонларнинг (тик турадиган қия) поғоналари орасидаги масофа 300 mm, қия нарвонлар - 250 mm ва минора кранлари қия ўтказиш нарвонлари 200 mm дан ортиқ бўлмаслиги керак.Поғона қадами нарвоннинг барча баландлиги бўйича бардош бериши керак.Кран металлконструкцияси бўйлаб жойлашган нарвонлар ва металлоконструкция оралиғидаги масофа 150 mm дан кам бўлмаслиги керак.
18. Кран йўллари бўйлаб ўтиш учун полдан ўтиш (посадочний), таъмирлаш майдончалари ва галереяларига кириш учун нарвонлар шундай жойлаган бўлиши керакки, бунда уларда турган одамлар ҳаракатланаётган кран ёки унинг кабинаси билан қисилиб қолишига йўл қўйилмаслиги керак.
Ушбу ўтиш нарвонлари горизонтга бурчаги 60 дан ортиқ бўлмаган қиялик билан бажарилиши керак.
19. Қия нарвонлар икки томондан поғоналарга нисбатан баландлиги камида 1000 mm бўлган панжаралар билан жиҳозланиши ва сирпанишни олдини олувчи кенглиги камида 150 mm бўлган текис металл поғоналарга эга бўлиши керак.
29. Вертикал нарвонларда, унинг остки қисмидан 2500 mm баландликдан бошлаб, ёйсимон тўсиқлар ўрнатилиши керак. Ёйлар бир -биридан 800 mm дан ортиқ бўлмаган масофада жойлашиши ва узунасига ўзаро камида учта узун металл парчалари билан бирлаштирилиши керак.Ёйнинг радиуси 350-400 mm бўлганда нарвондан ёйгача бўлган масофа 700 mm дан кам ва 800 mm дан ортиқ бўлмаслиги керак. Агар нарвон 900х900 mm ортиқ бўлмаган кесимли панжара колоннаси ичидан ёки
диаметри 1000 mm дан ортиқ бўлмаган трубкали минорадан ўтса, ёйсимон тўсиқлар талаб этилмайди.
Вертикал нарвонларни люклар устидан ўрнатиш рухсат этилмайди. Нарвоннинг10 m дан ортиқ баландлигида ҳар 6-8 m да майдончаларни қуриш керак. Наврвонлар трубкасимон миноралар ичида жойлашганда, бунда майдончалар қурилмаслиги мумкин Стрелали кранларга хизмат кўрсатиш учун майдончаларга кириш учун нарвонлар кўчмас бўлиши керак. Бундай нарвонлар буклама (тортиладиган)бўлиб, майдонга киришдаги тутқичининг баландлиги камида 150 mmбўлиши керак.Тутқичлар кам иссиқ ўтказувчи материаллар билан қопланиши керак.Поғоналар 250 дан 420 mm.гача қадам билан 320 mm кам бўлмаган кенгликдан бўлиши керак. Ердан ёки майдончадан нарвоннинг биринчи поғонасигача бўлган масофа 400 mm дан кўп бўлмаслиги керак.Кранларнинг монтажли ва эвакуацион нарвонлаи норматив ҳужжатларга мувофиқ бажарилФиши керак.