5- мавзу: Мантиқ фанининг предмети, мақсад ва вазифалари Тафаккурнинг қонунлари. Маъруза режаси



Download 213,52 Kb.
bet13/30
Sana03.04.2022
Hajmi213,52 Kb.
#526783
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   30
Bog'liq
5 мавзу МАНТИҚ илми предмети Тафаккур қонунлари

Муносабат ҳукми буюм ва ҳодисага бирор алоқа, муносабат хос эканлиги ёки хос эмаслигини акс эттиради. Муносабатлар турлича бўлади:
а) маконий (фазовий) муносабат. Ўзбекистон ва Тожикистон республикалари қўшни мамлакатлардир.
б) замоний (вақтий) муносабат. Алишер Навоий Абдураҳмон Жомийнинг замондошидир.
в) тенгланиш муносабати. Нодира ва Сайёра тенгдошлардир.
г) жинс муносабати. Шоира ва Зулфия қизлардир.
д) кетма-кетлик муносабати. Баҳордан кейин ёз келади.
Муносабат математик (символик) мантиқда қуйидагича белгиланади: АRВ. Бунда А ва В турли буюм ва ҳодисалар, R эса улар ўртасидаги муносабатдир.
7. Модаллик бўйича ҳукмлар иккига бўлинади: объектив модаллик ва мантиқий модаллик бўйича ҳукмлар. Бунда ҳукм предикатидаги белгининг фикримиз буюмида тасдиқ ёки инкор шаклидаги боғланиши асос бўлади.
Объектив модаллигига, яъни инсон онгидан ташқарида мавжуд бўлган буюмларнинг объектив эҳтимолий, воқеий ва зарурий боғланишларини акс эттиришига қараб, ҳукмлар учга бўлинади:
а) эҳтимолий ҳукмлар.
б) воқеий ҳукмлар.
в) зарурий ҳукмлар.
Эҳтимолий ҳукмлар буюм ва ҳодисалар ва уларнинг белгилари ўртасидаги боғланишни тахминий равишда тасдиқ ёки инкор этиш орқали акс эттиради. Масалан: Марсда, эҳтимол, ҳаёт мавжуддир. S, эҳтимол, P дир. Эҳтимол, эртага ёмғир ёғмас. Эҳтимол, S-P эмас.
Воқеий ҳукмлар буюм ва ҳодисага бирор белги мансублиги ёки мансуб эмаслигини акс эттиради. Масалан: Ўзбек тилида олти келишик мавжуддир. S-P дир. Трагедия комедия эмас. S-P эмас.
Зарурий ҳукмлар буюм ва ҳодисалар билан улар белгилари орасидаги боғланиш муқаррар эканлигини кўрсатади. Мен, шубҳасиз, университетни битираман. S, шубҳасиз , P дир.
Мантиқий модаллигига кўра ҳукмлар иккига бўлинади. Бунда фикрнинг исботланувчанлик даражаси асос қилиб олинади:
а) проблематик (муаммовий) ҳукмлар.
б) ишончли ҳукмлар.
Проблематик ҳукмлар буюм-ҳодисалар ва улар орасидаги белгини акс эттиради. Бунда ҳали хулоса тажрибада тўлиқ текширилмаган ва ҳодисанинг натижаси ҳам тўлиқ текширилмаган бўлади. Масалан: Карим, эҳтимол, касаллик натижасида дарсга келмагандир. S, эҳтимол, P эмас. Бу шеърни, балки, Муқимий ёзгандир. S, балки, P дир.
Ишончли ҳукмлар буюм ва ҳодисаларга маълум белги хослиги ёки хос эмаслигини ифодалайди. Масалан: Адабиёт санъат туридир. S-P дир. Зарафшон дарёси Каспий денгизига қуйилган эмас. S-P эмас.
Юқорида кўриб ўтилган ҳукмлар содда (оддий) ҳукмлардир. Содда ҳукмлардан ташқари яна мураккаб ҳукмлар ҳам мавжуддир.

Download 213,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish