5-§. Асосий ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар (2000)


Т/р Хўжалик муомалаларининг мазмуни



Download 71,66 Kb.
bet12/14
Sana11.03.2022
Hajmi71,66 Kb.
#490424
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Muhammadjon771

Т/р

Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши



Дебет

Кредит



1

Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи



9110

2810 - 2830

2

Чиқиб кетаётган ҳайвонларнинг таннархи



9110

1110, 1120

3

Сотилган ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотларнинг таннархи



9110

2110

4

Сотилган товарларнинг таннархи



9120

2910-2990

5

Асосий, ёрдамчи ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатувчи хўжалик цехларининг бажарган ишлари ва кўрсатган хизматларининг таннархи



9130

2010, 2310, 2710

6

Товар-моддий захираларни сотиб олиш (ТМЗни даврий ҳисобга олиш услулида)



9140

6010

7

Ҳисобот даврининг охирида инвентаризация натижалари бўйича ТМЗ счётлари бўйича қолдиқларга тузатишлар қилинди:







а) асосий моддий захиралар:







захираларнинг ўсиши;

1010-1090

9150

захираларнинг камайиши;

9150

1010-1090

б) тугалланмаган ишлаб чиқариш:







ўсиш;

2010

9150

камайиш;

9150

2010

в) тайёр маҳсулот:







захираларнинг ўсиши;

2810

9150

захираларнинг камайиши;

9150

2810

г) товарлар:







захираларнинг ўсиши;

2910-2990

9150

захираларнинг камайиши.



9150

2910-2990

8

Ҳисобот даврининг охирида 9140 “Даврий ҳисобда ТМЗ сотиб олиш/харид қилиш” счётининг ёпилиши



9910

9140

9

Ҳисобот даври охирида 9150 “Даврий ҳисобда ТМЗ бўйича тузатишлар” счётининг ёпилиши



9910
(9150)

9150
(9910)

10

Сотилган маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг таннархини ҳисобга олувчи счётлар (9100)нинг ёпилиши



9910

9110, 9120, 9130

4-§. Асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини
ҳисобга олувчи счётлар (9300)

392. Асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:


9310 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда”;
9320 “Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда”;
9330 “Ундирилган жарима, пеня ва устамалар”;
9340 “Ўтган йиллар фойдалари”;
9350 “Оператив ижарадан даромадлар”;
9360 “Кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар”;
9370 “Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар даромадлари”;
9380 “Текин қайтарилмайдиган молиявий ёрдам”;
9390 “Бошқа операцион даромадлар”.

393. Ҳисобот даврининг охирида асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда суммаси 9310 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда” счётининг кредитида 9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши” счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.


394. Ҳисобот даврининг охирида бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда суммаси 9320 “Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда” счётининг кредитида 9220 “Бошқа активларнинг чиқиб кетиши” счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.


395. Хўжалик шартномаларининг шартларини бузганликлари учун қарздорлардан ундирилган жарималар, пеня, устамалар ва бошқа жарима турлари, шунингдек етказилган зарарларни қоплаш бўйича даромадлар 9330 “Ундирилган жарима, пеня ва устамалар” счётининг кредитида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар ёки олинадиган счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.


396. Ҳисобот даврида аниқланган ўтган йиллар фойдалари 9340 “Ўтган йиллар фойдалари” счётининг кредитида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар ёки тегишли олинадиган счётларнинг дебети билан боғланган ҳолда акс эттирилади.


397. Мулкни оператив ижарага беришдан даромадлар 9350 “Оператив ижарадан даромадлар” счётининг кредитида 4820 “Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар” счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.


398. Даъво муддати ўтиб кетган кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар 9360 “Кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар” счётининг кредитида кредитор ва депонент қарзларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.


399. 9370 “Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар даромадлари” счётида хизмат кўрсатувчи хўжаликлар томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа даромадлар ҳисобга олинади.


400. Пул маблағлари ва пул эквивалентлари кўринишида текинга олинган даромадлар 9380 “Текин қайтарилмайдиган молиявий ёрдам” счётининг кредитида пул маблағлари ва пул эквивалентларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.


401. Бошқа операцион фаолиятдан олинган даромадлар 9390 “Бошқа операцион даромадлар” счётининг кредитида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар ёки олинадиган счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.


402. Асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9300)нинг боғланиши:






Download 71,66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish