Т/р
|
Хўжалик муомалаларининг мазмуни
|
Счётларнинг боғланиши
|
Дебет
|
Кредит
|
1
|
Таъсис ҳужжатларида кўзда тутилган суммада, (корхона рўйхатдан ўтказилгандан кейин) устав капитали тасдиқланди
|
4610
|
8310-8330
|
2
|
Фойданинг бир қисми устав капиталини кўпайтиришга йўналтирилди:
а) ҳисобланган дивидендлар миқдорида;
б) устав капиталини кўпайтиришга йўналтирилган фойда миқдорида.
|
8710
6610
|
6610
8310-8330
|
3
|
Устав капитали тўпланган капитал миқдоригача камайтирилди
|
8310-8330
|
4610
|
4
|
Корхона таъсисчиларига улушлари қайтарилди
|
8330
|
6620
|
5
|
Акциядорлардан сотиб олинган ва бекор қилинган хусусий акциялар устав капиталининг камайтирилишига ҳисобдан чиқарилди:
а) номинал қийматдан юқори баҳода сотиб олиш:
номинал қийматига;
номинал қийматидан ошган суммага;
б) номинал қийматидан паст нархда сотиб олиш:
сотиб олиш қийматига;
номинал қийматидан паст суммага.
|
8310, 8320, 8410,
9690
8310, 8320
8310, 8320
|
8610, 8620
8610, 8620
8610, 8620
9590
|
5-§. Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)ни
ҳисобга олувчи счётлар (8700)
360. Корхонанинг барча йиллар бўйича фаолияти ва ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойда ёки қопланмаган зарар суммасининг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
8710 “Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)”;
8720 “Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)”.
361. 8710 “Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)” счётида корхонанинг ҳисобот даврида фаолияти бўйича тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари) ҳисобга олинади.
Соф фойда суммаси ҳисобот даврининг охирида якуний ёзув билан 8710 “Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)” счётининг кредитига, зарар суммаси эса ушбу счётнинг дебетига 9900 “Якуний молиявий натижани ҳисобга олувчи счётлар” счёти билан боғланган ҳолда ҳисобдан чиқарилади.
Тақсимланмаган фойда суммаси дивидендлар тўлаш учун йўналтирилганда 8710 “Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарар)” счётининг дебетида ва 6610 “Тўланадиган дивидендлар” счётининг кредитида акс эттирилади.
Тақсимланмаган фойда суммасидан қонунчиликда белгиланган тартибда резерв капиталини (фондини) шакллантириш учун фойдаланиш мумкин, бунда 8710 “Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)” счёти дебетланади ва 8520 “Резерв капитали (фонди)” счёти кредитланади. (АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги хатбоши)
Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойдани тақсимлашдан кейин қолган сумма 8710 “Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)” счётидан 8720 “Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)лар” счётига ўтказилади.
362. Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)ни ҳисобга олувчи счётлар (8700)нинг бошқа счётлар билан боғланиши:
Do'stlaringiz bilan baham: |