42. Temir yol radio tarmogida ishlatiladigon antenalar


–rasm. AMK-2V Lokomotiv antennasi



Download 251,11 Kb.
bet6/9
Sana22.05.2023
Hajmi251,11 Kb.
#942230
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
41 VS 50

14.6 –rasm. AMK-2V Lokomotiv antennasi:
1-Lokomotivning tomi; 2-kabel; 3-yerga ulash simi; 4-moslashtiruvchi qurilma; 5-dielektrik korpusga joylashtirilgan nurlatgich; 6-alyuminiy ustunlar; 7-qopqoq; 8-tayanchlar
AMK-2B antennasining nurlanish sxemasi 14.1-jadval shaklida keltirilgan. Maksimal nurlanish moslashtiruvchi qurilmadan nurlatgichning bo'sh uchigacha bo'lgan yo'nalishga mos keladi.
Таблица 14-1.

Угол,град

0

30

60

90

120

150

180

Уровень, дБ

0

-2,0

-2,5

-3,2

-3,5

-3,8

-3,0


47. ANTENALARDA ELEKTROMAGNIT MOSLASHUVCHANLIK.
Турли мақсаддаги радиотехник тизимларнинг шиддатли ривожланиши янги частота диапазонларини ўзлаштириш ҳамда битта частота полосасини бир нечта радио-хизматлар учун ажратилиши билан кузатилади. Натижада алоҳида радиовоситалар билан нурлатилувчи ва қабул қилинувчи асосий спектрлар бир-бирини қисман ёки тўлиқ беркитиши мумкин, бу халақит берувчи сигналлар сонининг ошишига ва сигнал/шовқин нисбатининг камайишига олиб келади. Радиохалақитларнинг юзага келиш сабаблари ва уларни камайтириш усулларини ўрганиш билан боғлиқ масалалар радиовоситаларнинг электромагнит мослашув (ЭММ) муаммосига бағишланади. Бу турдаги халақитларнинг юзага келиш сабаблари орасида антенна орқали радиотехник тизимларга кирувчи халақитлар ҳамда фақат антенна билан эмас, балки бир-бирига яқин жойлашган бир ёки бир нечта тизим элементлари ёки мазкур тизимнинг турли қисмлари орасидаги электромагнит алоқа асосида юзага келадиган халақитларни ҳам ажратиш мумкин. Халақитларнинг юзага келишида антенна фидер линияларида паразит электромагнит алоқа муҳим фактор ҳисобланади. Улар ҳам битта объектда ҳам бир-биридан узоқда жойлашган тизимларда мавжуд бўлади. Замонавий радиотизимларда халақитлар юзага келишининг асосий сабаби – номақул халақит берувчи сигналларнинг антенна томонидан қабул қилинишидир. Антенналарга хос фазовий ва частотавий танловчанлик электромагнит ҳолатни яхшилаш имконини беради. ЭММни таъминлашда антеннанинг ўрни қанчалик муҳимлигини радиоэлектрон қурилманинг ЭММ вазиятни белгиловчи 30 асосий параметри орасида 12 та параметрни антенна тизими белгиланишидан билса бўлади. ЭММ таъминлашдаги антенна характеристикалари тўпламини антеннанинг халақитбардошлилиги дейилади. Айрим ҳолларда ишлаб чиқилаётган антенналарнинг халақитбардошлигига қўйилувчи талаблар қаттиқ бўлиб, бу кучайтириш коэффициенти камайишига, мослашувнинг ёмонлашишига, ишчи частота диапазонининг торайишига ва бошқаларга олиб келади. Аниқ радиотехник тизимлар доирасида ЭММ муаммоси икки йўл билан ҳал этилади:
- халақитбардошлиги бирмунча яхши бўлган радиотехник тизимлар ишлаб чиқилади;
- улар вужудга келтирадиган халақитларни камайтириш нуқтаи назаридан, нисбатан оптимал лойиҳалашлаш ишлари олиб борилади.
Сўнгги йилларда адаптив антенна тизимлари дейиладиган янги турдаги антенналар ишлаб чиқилмоқда. Бу антенналар халақит таъсирини минимумга етказиш мақсадида, берилган халақитли шароитга созланишни амалга оширади.
ЭММга таъсир қилувчи ва бир-биридан катта масофада жойлашган антенналарнинг асосий характеристиаларига ишчи ддиапазондаги йўналганлик хоссалари (йўналганлик диаграммасининг асосий япроғининг кенглиги, ЙТК, кучайтириш коэффициенти, ён япроқлар сатҳи, ҳимоя коэффициенти ва бошқалар); антеннанинг полосадан ташқари нурланиши (ишчи полосага яқин частота полосасида нурланиш, – модуляция натижаси); қўшимча частоталарда йўналганлик хоссалари (паразит, комбинацион, интермодуляцион ва гармоникаларда нурланиш); қутбланиш характеристикалари; бегона объектлар таъсирида йўналганлик хоссаларининг бузилиши; вақт оралиғида характеристиканинг стабиллиги ва бошқалар киради. Полосадан ташқарида нурланишда, таъминот линияси антенна тизими билан бирга бу нурланишлар фильтри бўлади. Масалан, антеннанинг тўлқин ўтказгичли линиясида берилган ўтказгич кесими ташқарисидаги барча частоталар бостирилади. Турли радиотизимларда ЭММни таъминлаш учун, бу тизимнинг ҳам узатувчи, ҳам қабул қилувчи антенналарининг йўналганлик диаграммаси кичик ён ва орқага нурлатишга эга бўлиши керак. Бу, номақбул сигналларнинг қабул қилгич киришига антенна йўналганлик диаграммасининг ён ва орқадаги япроқлар орқали тушиб, тизимнинг ишлаш сифатига катта таъсир кўрсатади. Бундай ҳолат паст даражадаги фойдали сигналлар ёки катта даражадаги халақитлар шароитида ишловчи тизимларда кузатилади. Шунинг учун, ён япроқлар сатҳини камайтириш, ЭММ муаммосини ҳал қилиш имконини беради. Лекин, маълумки, мазкур ҳолатда антенна очилиш юзасидан фойдаланиш апертур коэффициентини камайтириш билан боғлиқ маълум компромисс бажарилиши керак. Антенна реал шароитда ишганда, унинг йўналганлик ҳоссаларини бузувчи қўшимча сабаблар юзага келади. Бу сабаблар антенна жойлашган конструкция шакли ва ўлчамлари ҳамда ёнма-ён жойлашган бошқа антенналарнинг таъсири ва ҳ.к. лар билан боғлиқ. Антенна йўналганлик хоссаларининг ЭММ даражасига таъсирини баҳолашда, кўрсатилган барча факторлар ҳисобга олиниши керак. Буларнинг кўп қисми тажриба йўли билан ўрнатилади. Халақитбардошлилик таъсирини аниқ ҳолда, РРЛнинг хусусий ҳалақитлари мисолида, яъни антеннанинг фазовий танловчанлиги бўлмаслиги РРЛ характеристикаларининг ёмонлашишига олиб келадиган ҳолда кўриб чиқамиз. 15. 1 - расмда ретрансляция пункти А, В, С ларни ўз ичига олувчи РРЛ участкаси схематик кўрсатилган.

15.1 - расм . Учта ретрансляция пунктини ўз ичига олувчи РРЛ схемаси

В станциянинг В1 антеннаси А станциянинг А2 антеннасидан келаётган фойдали сигналдан ташқари, A1 ва С1 антенналардан келаётган иккита халақит берувчи сигнални ҳам қабул қилади. Частота тақсимотининг икки частотавий режасида иккала йўналиш бўйича ҳар бир РРЛ станциясида узатиш бир хил частоталарда амалга оширилади, узатгич частоталари бир станция ташланиб кейингисида такрорланади. Шунинг учун В1 антенна қабул қиладиган учала сигнал бир хил частотага эга ва A1 ва C1 антенналардан келувчи халақитлар фақат антенна йўналганлик хоссалари асосида сусайтирилиши мумкин. Кўрсатилган халақитлар линия сифат кўрсатгичларига сезиларли таъсир кўрсатмаслиги учун, РРЛ антеннасининг КЗД си, яъни θ = 0° йўналиши бўйича антеннанинг нурлатиш даражаси θ = 180° йўналишда нурланишга нисбатан, (65...70) дБ дан кичик бўлмаслиги керак. Айрим ҳолларда, ЭММни яхшилаш учун антеннани электромагнит майдон қутбланиши бўйича ажратиш кўлланилади. Бунда иккита антенна ўзаро перпендикуляр қутбланган майдонлар, ёки антенна майдон қутбланиши доиравий бўлса, иккала антеннада электромагнит майдон векторлари айланиш йўналиш қарама-қарши бўладиган майдонлар билан ишлайди. Айрим ҳолларда антенна бир-биридан унча узоқ бўлмаган масофада жойлаштирилади (яқин майдон зонасида). Бу ҚТ, ЎТ ва УТ радио марказларида РРЛнинг қайта узатувчи пунктлари антенналари бир мачтада ўрнатилганда ҳамда антеннани космик кема ёки сунъий йўлдошнинг чекланган юзасида ўрнатишда ўринли. Фазовий электромагнит алоқа сабабли антеннанинг йўналганлик хоссалари ва кириш қаршилиги ўзгаради, шунинг учун антенналараро ўтиш сусайишини ошириш учун махсус чоралар кўрилиши керак. Буларга антенналарни бир-бирига нисбатан оқилона жойлаштириш (масалан, РРЛ параболик антенналарининг ўзаро таъсири, қачонки уларни «орқама орқа жойлаштирилса » камаяди), антеннага реактив ажратувчи элементларни ўрнатиш ва бошқалар киради. Турли сунъий йўлдош ва ер радиоалоқа хизматлари томонидан бир хил частоталардан халқаро келишувга асосан (масалан, радиалоқа Регламенти) фойдаланиш электромагнит вазиятни мураккаблаштиради. Шу билан электромагнит мослашувнинг мураккаб муаммоси юзага келади. Бу муаммо сунъий йўлдошлараро ва сунъий йўлдошларнинг ер алоқа хизматлари ўртасидаги мослашувини таъминлашга тааллуқли. Ҳозирги вақтда ЭММнинг керакли талабларини бажариш мақсадида, йўлдошли алоқа антенналари йўналганлик диаграммаларини маълумотномадаги йўналганлик диаграммалари билан таққослаш қабул қилинган. Бу ўзида изотроп нурлатгичга нисбатан ХЭИ (МСЭ) тавсиясидаги йўналганлик диаграммаси эгри чизиғи тасвирини ифодалайди (децибелларда). Шуни таъкидлаш керакки, халқаро тавсиялар маълум вақт оралиғида қайта кўриб чиқилади. Бу, йўлдошли алоқа антенналари йўналганлик диаграммаларига қўйиладиган талабларнинг ЭММ талабларини тўлиқроқ қаноатлантириш мақсадида, қатъийлашиш тенденциясини тасдиқлайди.

Download 251,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish