45-савол. Газларнинг парциал босими ва таранглиги.
Газлар аралашмасидаги ҳар бир газнинг ўзига тўғри келган атмосфера босимининг қисми шу газнинг парциал босими дейилади. Газлар аралашмасининг умумий босимини ва унинг % ҳисобидаги таркибини аниқласак, газлар аралашмасидаги ҳар қандай газнинг парциал босимини ҳисоблаш мумкин. Масалан атмосфера ҳавосининг босими 760 мм сим. уст. бўлганда кислородни 21 % деб олсак, яъни (100% - 760 мм сим уст, 21%- мм сим уст) 159 мм сим. уст. ташкил этади. Алвеолалар ҳаводаги газларнинг парциал босимини ҳисоблаганда, ҳаво тана ҳароратида бўлганда атмосфера босимининг 47 мм сим уст га тенг бўлган қисми сув буғларига тўғри келади. Қолган 713 мм кислород карбонат ангидриди ва азотга тўғри келади. Кислороднинг алвеоляр ҳаводаги миқдори 14% бўлганда:
РО2 99,8
яъни 100 мм сим. уст.га тенг бўлади.
Карбонат ангидридининг алвеоляр ҳаводаги миқдори 5,5% бўлганда, унинг парциал босими 39,2 (40) мм сим уст га тенг.
(газларнинг парциал босими ва таранглиги, мм.сим.уст.)
Кислороднинг диффузияси босимлар фарқи ҳисобига амалга ошади. Алвеолаларда О2 нинг парциал босими 100 мм сим уст.га ва вена қонида унинг таранглиги эса 40 мм сим уст га тенг. Босимлар фарқи 60 мм сим уст.га тенг. Шу фарқ йўналиши бўйича кислород алвеоладан веноз қонга ўтади(расм 86).Вена қонда карбонат ангидриди газининг таранглиги 46 мм сим уст.га тенг, алвеолаларда эса 40 мм сим уст га тенг. Босимлар фарқи 6 мм сим уст.бўлиб, у карбонат ангидриднинг қондан алвеолага диффузиясини таъминлайди. Карбонат ангидридининг алвеоляр мембранада эрувчанлиги юқори (24) бўлганлиги учун босимлар фарқи оз бўлса ҳам диффузияланиб бўлади.
47-савол. Упкаларда ва тукималарда газ алмашинуви.
Моддалар алмашинувининг охирги маҳсулоти бўлмиш карбонат ангидриди қонда эриган ва кимёвий бириккан ҳолларда ташилади. 100 мл веноз қондан 55-58 % ҳажм карбонат ангидриди газини ажратиб олиш мумкин. Унда 2,5 % ҳажм қонда эриган, 4,5 % ҳажм гемоглобин билан бириккан (карбгемоглобин) ва 51 ҳажм % карбонат кислотасининг калийли ва натрийли тузлари ташилади.
Карбонат ангидрид тўқимадан капиллярларга ўтиб, турғун бўлмаган карбонат кислотасини ҳосил қилади:
СО2+Н2О= Н2СО=Н++НСО3-
Бу қайтар реакция муҳитдаги СО2 нинг таранглигига боғлиқ. Бу реакция эритроцитлар ичида бўладиган карбоангидраза ферменти таъсирида (20000 баробар) тезлашади.
Карбонат ангидрид бирикмалари, бикарбонат тузларининг ташилишида эритроцитларнинг аҳамияти катта. Тўқималарда ҳосил бўлган СО2 капиллярларга ўтади ва плазмада эрийди.
Плазмадан СО2 эритроцитга ўтади ва карбоангидраза ферменти иштирокида карбонат кислотага айланади. Натижада НСО3 молекулалари миқдори ортади ва концентрация градиенти бўйича плазмага чиқади. Плазмада К+ ва Nа+ катионлари билан бирикиб, бикарбонат тузларини ҳосил қилади. Катионлар ўрнига хлор аниони эритроцит ичига ўтади ва осмотик босимнинг сал кўтарилишига сабаб бўлади. Натижада эритроцитларга сув ўтиб, ҳажми сал катталашади. Шунинг учун ҳам катта қон айланиш доираси капиллярлари эритроцитларининг ҳажми сал каттароқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |