4-модда. Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги шартномавий муносабатларнинг асосий принциплари
Тадбикорлик фаолияти соҳасидаги шартномавий муносабатларнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
хўжалик шартномаларини тузишнинг эркинлиги;
тарафларнинг ўзаро манфаатдорлиги;
шартнома интизомига риоя этиш;
тарафларнинг ўзаро мулкий жавобгарлиги.
58. Хўжалик шартномасини тузиш тартибини тушунтиринг.
11-модда. Хўжалик шартномасининг шакли
Хўжалик шартномаси битимлар тузиш учун назарда тутилган ёзма шаклда тузилади. Агар шартнома тузиш таклифи ушбу Қонуннинг 12-моддасида назарда тутилган тартибда қабул қилинган бўлса, шартноманинг ёзма шаклига риоя этилган деб ҳисобланади.
Ёзма шартнома тарафлар имзолаган битта ҳужжатни тузиш йўли билан, шунингдек почта, телеграф, талетайп, телефон, электрон алоқа ёки ҳужжат шартномадаги тарафдан чиққанлигини ишончли суратда аниқлаш имконини берадиган бошқа алоқа ёрдамида ҳужжатлар алмашиш йўли билан тузилиши мумкин.
12-модда. Хўжалик шартномасини тузиш
Хўжалик шартномаси, қоида тариқасида тарафлардан бирининг оферта (шартнома тузиш ҳақида таклиф) йўллаши ва иккинчи тараф уни акцептлаши (таклифни қабул қилиши) йўли билан тузилади.
Агар тарафлар ўртасида шартноманинг барча муҳим шартлари бўйича келишувга эришилган бўлса, хўжалик шартномаси тузилган деб ҳисобланади.
59. Хўжалик шартномаси бўйича талабномалар билдириш тартибини тушунтиринг.
17-модда. Талабнома билдириш тартиби
Ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган хўжалик юритувчи субъект мазкур ҳуқуқ ва манфаатларни бузган хўжалик юритувчи субъектга нисбатан талабнома билдиришга ҳақлидир.
Талабнома ёзма шаклда билдирилади.
Талабномада қуйидагилар кўрсатилади:
талабнома билдирган хўжалик юритувчи субъектнинг ва талабнома билдирилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг номи;
талабнома билдирилган сана ва унинг рақами;
талабнома билдириш учун асос бўлган ҳолатлар;
талабномада баён этилган ҳолатларни тасдиқловчи далиллар;
арз қилувчининг талаблари;
талабнома суммаси ва унинг ҳисоб-китоби, арз қилувчининг тўлов ва почта реквизитлари;
талабномага илова қилинаётган ҳужжатларнинг рўйхати.
Талабнома хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбари ёки раҳбарнинг ўринбосари томонидан имзоланади.
Талабнома буюртма ёки қимматли хат тарзида, телеграф, телетайп орқали, шунингдек талабнома жўнатилганлигини қайд этадиган, қабул қилиб олувчини огоҳлантирадиган бошқа алоқа воситаларидан фойдаланилган ҳолда жўнатилади ёхуд тилхат олиб топширилади.
Юкларни ташиш ва алоқа хизматлари кўрсатишга доир операциялардан келиб чиқадиган талабномаларни транспорт ва алоқа хўжалик юритувчи субъектларига билдириш тартиби ва муддатлари қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилади.
60. Хўжалик шартномаларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун тарафларнинг жавобгарлигини тушунтиринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |