4. Тупроқнинг сув режими, уни бошқариш ва яхшилаш тадбирлари


Тупроқнинг сув ўтказувчанлиги ва сув кўтарувчанлиги



Download 285,5 Kb.
bet2/3
Sana25.02.2022
Hajmi285,5 Kb.
#295651
1   2   3
Bog'liq
tuproning suv khossalari

Тупроқнинг сув ўтказувчанлиги ва сув кўтарувчанлиги
Тупроқнинг сувни қабул қилиб олиши ва ўзи орқали юқоридан пастга қараб ўтказиш қобилиятига сув ўтказувчанлик хоссаси дейилади. Сув ўтказувчанлик асосан икки босқичдан: шимилиш ва фильтрланиш (сизиб ўтиш) дан иборат бўлиб, дастлаб сув шимилиб тупроқ туйинади, сунгра сув тупроқ қатламининг пастки қисмига маълум тезликда сизиб ўтади. Тупроқнинг сув билан тулиқ туйинган ҳолати шароитида оғирлик кучи ва босим градиенти таъсирида, сувнинг пастга қараб ҳаракатланишига фильтрация дейилади. Сув ўтказувчанлик тупроқнинг маълум майдони юзасидан мвайян вақтда сингиб ўтадиган сув ҳажми билан улчанади ва одатда мм/соат билан ифодаланади. Сув ўтказувчанлик тупроқнинг умумий Ғоваклиги ва унинг улчамига боғлиқ. Масалан, енгил механик таркибли тупроқларда йирик Ғовакликлар кўп бўлганидан, сув ўтказувчанлик, ҳам доимо юқоридир. Оғир механик таркибли ва кесакли чангли структурали тупроқларда сув ўтказувчанлик паст. Тупроқнинг сув ўтказувчанлигини баҳолашда Н.А.Качинский тавсия этган шкаладан фойдаланиш мумкин. Шунга кура температураси 10 0С ва сув босими 5 см бўлган шароитда, тупроқнинг сув ўтказувчанлиги қуйидагича баҳоланади: агар кўзатишнинг биринчи соатида 1000 мм дан кўп сув ўтса, тупроқнинг сув ўтказувчанлиги бўзувчи, 1000 дан 500 мм гача - Гоят (ортиқча) юқори, 500-100 мм - энг яхши, 100-70- яхши, 70 дан 30 гача қониқарли, 30 мм дан кам - қониқарсиз ҳисобланади.
Тупроқнинг сув кўтариш қобилияти - капилляр кучлар таъсирида тупроқнинг сувни пастдан юқорига қараб кўтариш хоссасидир. Тупроқдаги Ғовакликларнинг улчами 8 мм атрофида бўлганда капилляр кучлар юзага келади. Лекин бу улчам 0,1-0,003 мм бўлганда, капилляр кучлар яхши ифодаланади. Ундан кичик юлларда секин ҳаракатланувчи, бириккан сув бўлади. Шунинг учун қумли тупроқлардан қумоқ механик таркибли тупроқларга томон сувнинг кўтарилиш тезлиги ошиб боради ва соз тупроқларда пасаяди. Сувнинг максимал кўтарилиши (сизот сув сатҳидан юқорида) қумли тупроқларда 0,5-0,7 м, қумоқ тупроқларда 2,5-3,0 м оғир соз тупроқларда 4-6 м ни ташкил этади. Капиллярлик ва тупроқнинг сув кўтарувчанлиги натижасида сизот сувлари ҳисобидан ўсимликларни қушимча равишда сув билан таъминланиши қаторида тупроқда ҳаво етишмаганлигидан моддаларнинг қайта тикланиши ва тупроқ қатламининг шурланиш жараёнлари юзага келади. Тупроқда нафақат сизот суви билан боғлиқ бўлган ҳаракатчан капилляр-тиралган сув, балки капилляр-мваллақ нам ҳам кўтарилиш хусусиятига эга. Капилляр юллари кўп бўлган структурасиз тупроқлар ҳаракатчан кўтарилувчан сувни кўп буғлантиради. Структурали тупроқларда эса, йирик агрегатлар орасидаги Ғовакликлар бир-биридан ажралиб турганидан, капилляр сув камроқ ҳаракатланади. Шунинг учун сув кам буғланиб, тупроқда нам яхши сақланади.
Айтилгандек, тупроқдаги мавжуд барча намлик хам ўсимликка ўтадиган ҳолатда булмайди. Намнинг бир қисми ўсимлик ўзлаштира олмайдиган-фойдасиз ҳолда бошқа қисми эса турли даражада ўсимликка ўтадиган ҳолатда бўлади.
Ўсимликларнинг ҳаёт-фаолияти жараёни давомида ўзлаштирадиган намлик ўсимлик учун фойдали ҳисобланади. Ўсимликка ўтадиган сувга самарали намлик дейилади. Чунки бу сув, ҳосилнинг шаклланиши учун сарфланади. А.А.Роде ўсимликлар учун қулай бўлган (ўзлаштирувчанлигига кура) тупроқдаги сувнинг қуйидаги категорияларини ажратиб курсатади: ўзлаштирмайдиган заҳира, ўзлаштириш жуда қийин, қийин, уртача, ўзлаштириш осон бўлган сувлар.
Осон ўзлаштириладиган сувларга капилляр ва гравитацион сувлар киради. Гигроскопик, максимал гигроскопик, кимёвий боғланган сувларни ўсимлик мутлақо ўзлаштира олмайди ва улар тупроқдаги сувнинг фойдасиз (ўлик) заҳирасини ташкил этади. Одатда илдиз тукчаларининг суриш кучига нисбатан, тупроқдаги намни ушлаб туриш учун сарфланадиган куч кўпроқ булса, бу намлик ўсимликка ўтмайди ва ўсимлик сулий бошлайди. Кўпчилик экинлар илдизларининг сувни суриб олиш коэффициенти 15 атмосферадан юқори эмас. Тупроқнинг ўсимликлар барқарор сулий бошлайдиган намлик даражасига сўлиш намлиги ёки сўлиш коэффициенти деб аталади ва қуруқ тупроқ оғирлигига нисбатан процент билан ифодаланади. Унинг миқдори тупроқ механик таркибига кура ўзгариб туради. Кумли тупроқларда сулиш намлиги 1-3 фоиз, қумлоқ ва енгил қумоқ тупроқларда 3-5, уртача ҳамда оғир қумоқ тупроқларда 6-12, соз тупроқларда 12-18 дан 32 фоизни ташкил этади.


Download 285,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish