4 модул 3-мавзу: Ўлка тарихи ва туризмини ўрганишда музей экспонатлари ва ўлкашунослик тўгараклари режа



Download 411,21 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/6
Sana12.07.2022
Hajmi411,21 Kb.
#781963
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
74567 4-MODUL 3-MAVZU (1)

3. Мактаб музейлари. 
 
Мактаб, академик лицей, касб–ҳунар коллежиларининг музейларии 
ўқувчилар билан олиб бориладиган барча ўлкашунослик ишларининг
маркази ҳисобланади. У, биринчидан, мактабда ўқув-тарбия ишларини
яхшилашга, ўқувчиларда ижтимоий–сиѐсий фаоллигини шакллантиришга, 
уларни ватанпарварлик, бурчга садоқат, ўлка тарихига ҳурмат руҳида
тарбиялашга катта ѐрдам беради. Иккинчидан, ўлка тарихига оид ѐзма ва 
моддий-маданий ѐдгорликларнинг бир жойга тўпланиши ҳамда сақланиши
давлат ва халқ музейлари фондларининг бойиб боришига имкон яратади. 
Таълим муассасаси ўлкашунослик музейи – тарихий-маданий 
материаллар тўпланиб, намойиш қилишга мўжалланган, экспонатларнинг 
асл нусхалари ѐки кўчирмалари даврлар бўйича илмий тизимга солинган, 
муассаса жамоаси, ўқувчилар ҳамда ўша ҳудудда яшайдиган маҳаллий
аҳолига мўлжалланган илмий маданий жойдир.


Шунинг учун ҳам ҳар бир таълим муассасаси ўзининг
ўлкашунослик музейига эга бўлмоғи керак. Музей ташкил қилинишдан
аввал ўқув муассаса педагогика кенгаши ва жамоа ташкилотлари унинг
пухта ишланган, ўқув муассаса педагогика кенгаши тарафидан
тасдиқланган режасига эга бўлишлари лозим. Режада биринчи навбатда
тузиладиган музейнинг йўналиши аниқлаб олиниши керак. Маълумки, 
музейнинг йўналиши муассасада ўқитилаѐтган фанларнинг ўзига хос
хусусиятларини, музей асосий фондини, яъни ѐзма ва моддий-маданий 
ѐдгорликларнинг асл нусхларини қидириб топиш имкониятларини, ўқув- 
тарбия ишларининг мақсад ва вазифаларини, ўқитувчи ҳамда
ўқувчиларнинг истак ва манфаатларини, ниҳоят муассаса жойлашган
қишлоқ, туман, вилоят ва ўлканинг хсусият ҳамда имкониятларини
ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Шунга кўра ўқув муассаса музейи 
тарихий-инқилобий, ҳарбий-тарихий (жанговар), шон-шуҳрат, археология, 
этнография, мемориал, қишлоқ ѐки шаҳар, ўқув муассаса тарихи
йўналишида тузилиши мумкин. Мажмуа (комплекс) музей, яъни табиат, 
хўжалик ва тарих бўлимларидан иборат бўлган музей давлат ва
ўлкашунослик музейлари бўлмаган қишлоқ ҳамда шаҳарча
муассасаларида тузилади.
Давлат ѐки маҳаллий ўлкашунослик музейлари мавжуд бўлган
ерларда эса бошқа йўналишдаги ўлкашунослик музейлари (тарихий – 
инқилобий, ҳарбий – тарихий, археология, мемориал, этнография ва ҳоказо)
тузилиши мумкин. Ўлкашунеослик музейларининг бу йўналишдагиларини
ташкил этганда шунга алоҳида этибор бериш керакки, улар бутун
имконияти билан таълим-тарбиянинг мақсад ва мафаатларига тўла
хизмат қилсин, туман, шаҳар ва ўлкада бўлиб ўтган инқилобий ҳаракат
тарихини кўрсатиб бера олсин. 
Мактаб, академик лицей, касб – ҳунар коллежларида ташкил
этилган музей
экспонатлари билан танишиш ва уни ўрганишдан мақсад:
1. Ўқувчиларнинг ижтимоий фанлардан олган билимларини музейдаги асл
нусха экспонат материаллари асосида аниқлаштириш, чуқурлаш тириш
ва кенгайтиришдан иборат. 
2. Ўқувчиларни музейдаги энг муҳим экспонатларнинг тарихи билан
таништириш, тушунтириш, орқали ўлка тарихини ўрганишнинг
аҳамиятини очиб бериш. 
3. Дарс мавзусини баѐн қилиш вақтида ўзбек халқининг 
ватанпарварлигини, халқлар дўстлиги ва қардошлигини асослаб берувчи
далилий ҳужжатлар ва маданий ѐдгорликларни кўрсатиб бериш.
Мактаб, академик лицей, касб – ҳунар коллежларида ўлкашунослик
музейлари
ни ташкил этиш, тан олиш керак анча мушкул. Таълим 
тизимида музейларни ташкил этишда қуйидаги муаммоларнинг ҳал
этилиши амалий натижалар бериши мумкин: 
1. Ўқув - амалиѐт дарсларини олиб бориш учун мактаб, академик
лицей, касб – ҳунар коллежининг моддий - техника базасини яратиш, уни
бугунги кун талаблари асосида жиҳозлаш. 


2. Мактаб, академик лицей, касб – ҳунар коллежлари билан турли
йўналишлардаги музейлар ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш, дарс жараѐн 
ини амалиѐт билан боғлаш. 
3. Таълим тизимдаги фаолиятни пойтахтимиз ва вилоятлар,
айниқса, қишлоқ ва посѐлкалар билан мувофиқлаштириш ѐки кадрларни
вилоятларда ишлашга бўлган иштиѐқини ошириш.
Мактаб музейи олдига жуда катта ва улкан вазифалар қўйилган 
бўлсада, у халқ ва давлат музейларидан ўзига хос хусусиятлари билан 
тубдан фарқ қилади. 
Биринчидан
, мактаб музейи ўқувчилар учун 
мўлжалланган. 
Иккинчидан
, бу музей мактаб ўқитувчилари жамоаси ҳамда 
ѐшлар ўлкашунослик тўгараги аъзолари томонидан йиғилган материаллар 
асосида ташкил этилган. 
Учунчидан
, музейдан фақат юксак тарбиявий 
мақсаддагина эмас, балки таълим жараѐнида ҳам унумли фойдаланиш 
мумкин. Политехника таълимида кичик музейларни ташкил этиш бениҳоят 
катта аҳамиятга эгадир.

Download 411,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish