4 модул 3-мавзу: Ўлка тарихи ва туризмини ўрганишда музей экспонатлари ва ўлкашунослик тўгараклари режа



Download 411,21 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/6
Sana12.07.2022
Hajmi411,21 Kb.
#781963
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
74567 4-MODUL 3-MAVZU (1)

2. Ўзбекистон тарихи Давлат музейи. 
Таниқли олимлар ва жамоат арбоблари А.П. Федченко, В.Ф.Ошанин, 
Н.А.Маев ва бошқаларнинг ташаббуси билан 1876 йилда таъсис этилган 
 
Ўзбекистон халқлари тарихи Давлат музейи
ҳақида алоҳида тўхталиш
лозим. У Ўрта Осиѐда энг тўнғич музей ҳисобланади. Ўзининг 132 йилга
яқин ўтган фаолияти даврида музей республиканинг энг йирик илмий - 
тадқиқот, маданий– оқартув даргоҳига айланди. Эндиликда у Ўзбекистон
халқининг беқиѐс маънавий–маданий бойлиги сақланаѐтган муборак
ҳазина каби ардоқлидир. Унинг фондида 250 мингдан ортиқ турли
экспонатлар мавжуд бўлиб, улар жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида 
ўтадиган кўргазмаларнинг кўрки ҳисобланади. Музейларимизга юз
минглаб 
чет эллик туристлар
ва бошқа сайѐҳлар томоша қилиш учун 
ташриф буюрмоқда ѐки зиѐрат қилишмоқда. Музей экспозициялари
Бельгия, АҚШ ва Япония сингари чет эл мамлакатларида бир неча
марта намойиш қилинган. экспонатлар ранг-баранг бўлиб, энг қадимги
даврлардан тортиб, ҳозирги кунгача бўлган ѐдгорлик намуналарини ўз
ичига олган. Унинг биринчи бўлимида тош (эрамиздан олдинги 600 – 3
мингинчи йиллар) асри материаллари намойиш қилинади. Бу ерда
шенингдек, кўчманчилик даври маданияти, Замонбобо манзилгоҳидаги 
одамларнинг деҳқончилик мероси туристларнинг эътиборини ўзига 
тортади. 
Ҳозирги вақтда юртимизда турли соҳа музейлари фаолият
кўрсатмоқда. Ўтган йиллар мобайнида музейлар халқимизнинг, айниқса
ѐшларнинг ҳақиқий маънавий – маданий масканига айланиб қолди.
Пойтахтимизнинг “Мустақиллик майдони” ѐнида жойлашган “Ўзбекистон
тасвирий санъат галереяси” ҳам шу фикрни тасдиқлайди. 2004 йили 
Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик кунида очилган Галерея
залларида ХХ асрнинг бошларидан ҳозирга қадар яратилган Ўзбекистон
тасвирий санъати асарларининг бой тўплами, Ўрта Осиѐда зарб этилган 
ноѐб тангалар коллекцияси намойиш этилмоқда.
Ҳозрги кунда Ўзбекистонда фаолият кўрсатаѐтган ранг-баранг 
музейлар қаторидан уй - музейлар ҳам жой олган бўлиб, уларнинг
аксарият қисми мамлакатимиз пойтахти – Тошкент шаҳрида жойлашган, 
улар қуйидагилардир: 
- Абдулла Қодирий уй-музейи; 
-
Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек уй-музейи; 
-
Ғафур Ғулом уй-музейи; 


-
Мухтор Ашрафий уй-музейи; 
-
Ўрол Тансиқбоев мемориал уй-музейи; 
-
Йўлдош Охунбобоев мемориал уй-музейи; 
-
Тамарахоним мемориал уй-музейи; 
-
Ҳабиб Абдуллаев уй-музейи; 
-
Юнус Ражабий уй-музейи ва бошқалар.
Музейлар воситасида ѐшлар онгида миллий ғурур, миллий онгни
юксалтириш, унутилган бой саҳифаларини тарихимизни қайта тиклаш, ѐш
авлодни буюк аждодларимизнинг номи ва мероси билан фахрланишга
ўргатиш, ҳаттоки, академик лицей, касб-ҳунар коллежларининг тарих,
шахс ва жамият, ўлкашунослик, туризм дарсларини жойлардаги
музейларда ташкил этиш асосида, ўқувчи ва талабалар онгида ватанга
муҳаббат руҳиятини ва яхши анъаналарнинг давомчиси қилиб тарбиялаш
муҳимдир. Бу ишларни амалга оширишда мактаб, академик лицей, касб 
- ҳунар коллежларида ташкил этилган музейлар катта аҳамиятга эга.
Таълим муассасаси
, академик лицей, касб – ҳунар коллежларида ташкил
этилган музейларнинг 
бола тарбияси ва камолотида тутган ўрни
беқиѐсдир.
Музей бўйлаб саѐҳат инмон хотирасида узоқ сақланади. Ўқувчи у 
ерга боргач илгари ҳеч кузатмаган, яққол нарсаларни кўриб, бошқа дунѐга
тушиб қолгандай сезади ўзини. Бу ерда кўрган нарсалари, ким билан
илк бор музейга борганлиги эса ҳеч қачон ѐдидан чиқмайди. Зеро, кўз
орқали кўриб, кузатилган ахборотлар инсон хотирасида яхши сақланади. 
Шу тариқа ѐшларизнинг тарихий ѐдгорликларни авайлаб сақлашга, тарихий 
обидаларга меҳр–муҳаббат билан қарашга ўргатиб, бу ѐдгорликлар фақат 
ўтмишни ўрганиш учунгина эмас, шу билан бирга илм–фанни, халқ маорифи 
ва маданиятини янада ривожлантириш учун ҳам муҳим аҳамиятга эга 
эканлигини сингдириш зарур. 

Download 411,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish