2. РНК нинг иккинчи гуруҳи транспорт РНК (т-РНК) деб аталади. Бу умумий РНКнинг 10-15% ини ташкил этади. Унинг 60 дан ортиқ тури маълум. Уларнинг таркибида 75-90 та нуклеотид қолдиғи бўлиб, молекуляр массаси 25000-30000 га тенг. Улар оқсил синтезида аминокислоталарни рибосомага етказади. Ҳужайрада ҳар бир аминокислота учун бир, икки ёки кўпроқ т-РНК тўғри келади. Т-РНК лар қандай аминокислоталарни ташишига қараб т-РНКвал, т-РНКлей ва ҳоказо шаклида ёзилади. Унинг умумий тасвири "беда барги" ни эслатади (2-расм).
Т-РНК чизмасидан маълумки, унинг бир томони Г, иккинчи учи эса ССА билан якунланади. Аминокислота ҳар доим адэнинга бог`ланади. Мазкур молекуланинг занжирида триплет антикадони бо`либ, оқсил синтезида м-РНКнинг кадонига мос келса, т-РНК аминокислотани рибосомага "узатади".
Ҳозирги кунда 300 дан ортиқ т-РНК ларнинг нуклеотид қатори аниқланган. Молекула таркибида пурин ва пиримидин азот асосларининг метилланган ҳосилалари учрайди. Минор компонентларга яна т-РНК таркибида дигидроуридин ва псевдоуридинлар киради. Т-РНК бирламчи, иккиламчи ва учламчи структурага эга.
2-расм. Т-РНК нинг тузилиши
3. РНК нинг учинчи тури информацион РНК (и-РНК) ёки воситачи м-РНК (месенжер) деб аталади. РНК нинг бу тури умумий РНК нинг 5% ини ташкил этади. У ҳам цитоплазмада ва ядрода учраб, нуклеотид таркиби бўйича ДНК молекуласи муайян бир қисмидаги нуклеотидларнинг нусхаси ҳисобланади. Бу РНК ДНК молекуласидаги ахборотни оқсил синтезлайдиган оргоноид-рибосомаларга олиб боради. И-РНКнинг молекуляр массаси бир миллионга яқин бўлиб, уларнинг нуклеотид таркиби синтезланаётган оқсилнинг молекуляр оғирлигига қараб ҳар хил бўлади. И-РНК нинг синтезланиши ядрода бошланиб, сўнг цитоплазмага ўтиб рибосомага ўрнашади ва оқсил синтезида қолип (матрица) ролини бажаради.
Информацион РНК бир неча қисмлардан ташкил топиб, унинг информатив қисми оқсил синтезида матрица вазифасини бажаради. Информатив бўлмаган қисми полиаденин фрагментларидан ташкил топган (50-400 нуклеотид қолдиғидан иборат). И-РНК молекуласидаги поли-А ёнида 30 нуклеотиддан ташкил топган акцептор қисми бўлиб, у рибосома билан боғланишда иштирок этади. Молекуланинг 5’ охирида алоҳида структура бўлиб, уни КЕП (инглизча сар-қалпоқ) деб аталади. У 7-метил гуанозинтрифосфат бўлиб, РНК ни фермент таъсиридан сақлаб, трансляцияда иштирок этади. И-РНК молекуласидаги ноинформатив қисм молекулани бир меъёрда туришини таъминлайди. Информацион РНК нинг синтези ядродан бошланиб, цитоплазмада якунланишига "процессинг", яъни РНК нинг етилиш жараёни дейилади.
Вируслар РНК си алоҳида гуруҳни ташкил этади. У биринчи навбатда вазифаси жиҳатидан ҳужайралар РНК сидан фарқ қилади. Улар генетик РНК деб ҳам аталади. Унинг молекуляр массаси катта бўлиб, 106-107 атрофида бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |